Ўэбекистон Республикаси п резиденти қузуридаги д авлат ва ж ам ият қурилиш и академияси Ў эбекистон Республикаси Ваэирлар м ахкамаси


Қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш



Download 13,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/96
Sana15.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#554357
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   96
Bog'liq
Davlatning iqtisodiy xavfsizligi (H.Abulqosimov)

9.3. Қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш
ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
истиқболлари
Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, 
техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, иқги- 
содиётнинг етакчи тармоқпарини жадал янгилаш биз учун 
муҳим устувор вазифа қилиб белгиланган. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти И.АКаримов: "Минг афсуски, 
биз модернизация деганда, кўпинча саноат тармоқларини 
модернизация қилишни тушунишга ўрганиб қолганмиз. 
Ҳолбуки, саноат билан бир қаторда иқтисодиётимизнинг 
қишлоқ хўжалиги каби етакчи соҳасини ҳам модерниза- 
ция қилиш, унинг таркибига кирадиган деярли барча тар- 
моқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг бутун комттлексида 
техник ва технологак янгилаш ишларини амалга ошириш- 
га катта эҳтиёж сезилмоқца”'^, - деб таъкидлаган.
Республика қишлоқ хўжалига таркибий тузилишини ўзшр- 
тириш учун чорвачилик, ғаллачилик, картошкачилик каби 
соҳаларда и.пғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва уни 
амалда қўллаш лозим бўлади. Шунингдек, замонавий суғориш 
тизимлари ва энергияни тежайдиган технологиялардан фой- 
даланишга етарлича эътибор бериш талаб қилинади14.
Муҳим муаммолардан бири чорва молларининг маҳ- 
сулдорлигини ошириш, сут соғиб олишни кўпайтириш 
муаммосини ҳал қилиш ҳисобланади. Президент ИА..Ка- 
римов бир мисолни келтирган: Дания ва Жанубий Кореяда 
сут соғиб олиш бўйича бир йил давомқца ўртача кўрсат- *
1
1
1
и Ўабекистон Республикаси иктисодий-ижтимоий тараққиётининг 
мустакиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва 
кўрсаткич.лари хамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогвсялари: 
статистик тўплам. —Т.: Ўабекистон, 2011. 06-87-бет.
111 Каримоо И. А. Барча режа ва дастурларимиа ватанимиз тараккиётини 
юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хиамат қилади. 
—Т.: Ўзбекистон. 2011. 26-бет.
“ Ўша манба, 27-бет
175
www.ziyouz.com kutubxonasi


кич 8,9,5 минг кклограммни, Венгрия, Германия, Голлан- 
дияда эса 6-7 минг килограммни ташкил қилаётган бир 
пайтда, Ўзбекистоцца кейинги беш йилда бу рақам 1,7 
минг килограмм даражасида сақланиб қолмоқца. Бу муам- 
мони ҳал этиш учун замонавий агротехнологияларни ўрга- 
ниш ва амалда жорий этиш билан ўта жидций шугулла- 
ниш, селекция ишларини янада такомиллаштириш ва 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг маҳсулдорлиги- 
ни ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини 
ишлаб чиқиш лозимлиги уқгирилди.
Қишлоқ хўжалшини ривожлантиришнинг яна бир йўна- 
лиши уни янги техника ва технологиялар билан қайта жи- 
ҳоалаш ҳисобланади. Чунки республика қишлоқ хужалишда 
чопиқ тракторларининг 55 фоиздан ортиғи ва ер ҳайдайди- 
ган тракторларнинг 46 фоизи 15 йилдан ортиқ вақг мобаини- 
да ишлатилмоқца Улар белгиланган фойдапаниш муддатини 
аллақачон ўтаб бўлган Тракторлар қуввати, иш унуми ва 
ёқилги истеъмол қилиш бўйича замонавий стандартларга 
жавоб бермайдиган зски техникалар ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигини истиқболли ривожлантиришнинг 
энг муҳим йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- аграр соҳада иқгисодий ислоҳотларни янада чуқур- 
лаштириш, мулкий муносабатлар ва хўжалик юритиш 
шаклларини такомиллаштириш;
- қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш мгханизмини та- 
комиллаштириш ва самарали фойдаланишни ратбатлаитириш;
- сув хўжалиги тиэимини такомиллаштириш, ерлар- 
нинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш;
- қишлоқ хўжалиги экинлари навларини вилоят ва 
туманларнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга ол- 
ган ҳолда жойлаштириш, маҳсулотлар сифати ва экин- 
лар ҳосилдорлигини оширишга эътибор қаратиш;
- чорвачилик тармоғини комплекс ривожлантириш;
- ўрмон хўжалигини комплекс ривожлантириш;
- қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш тармо- 
ғини ривожлантириш, аграр соҳанинг экспорт салоҳия- 
тини ошириш;
- қишлоқ жойларда сервиг хизматлари кўрсатиш ти- 
зимини такомиллаштириш;
176
www.ziyouz.com kutubxonasi


- қишлоқ хўжалигида молия-кредит, солиқ ва еуғур- 
та тизимини такомиллаштириш;
- аграр соҳага оид фанни ривожлантириш ҳамда илм- 
фан ютуқлари, илғор хорижий тажрибаларни ишлаб чи- 
қаришга жорий этиш;
- қшшюқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан самара- 
ли фойдаланиш ва аҳоли даромадларини ошириш.
Аграр тармоқ рақпбатба рдошлигини оширишнинг асо- 
сий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш;
- экин навларини тўғри жойлаштириш, маҳсулот си- 
фати ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш;
- чорва моллари наслини яхшилаш ва чорвачилик тар- 
моғининг рақобатбардошлигини ошириш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва 
қайта ишловчи субъектлар рақобатбардошлигини ошириш;
- қишлоқ хўжалигига сервис хизмат кўрсатиш ва сер- 
вис корхоналари рақобатбардошлигини ошириш,
-
глобал иқлим 
ўзгариши 
ва 
сув 
тан!
91
Слиги ш ароитида 
аҳоли- 
ни 
скзиқ-овқат 
маҳсулотлари билан баркэрор 
таъминпаш ;
- сув танқислиги салбий оқибатларини юмшатишда 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимини такомиллаш- 
тириш катта аҳамиятга эга.
Бунда туманлар дои"асида қуйидагиларга эътибор 
қаратиш лозим:
- қишлоқ хўжалиги соҳаси згчун кадрлар тайёрлаш, 
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- ҳудуддаги аҳолининг жон бошига йиллик талаб қили- 
надиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўлиқ ишлаб 
чиқариш ва ортиқчасини экспорт қилиш ҳамда барча 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан мавсумий эмас, 
балки йил давомида бозорларни таъминлаш чораларини 
кўриш мақсадга мувофиқ бўлади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида таркибий ўзгаришларни 
амалга ошириш унинг модций-техника базаси ва ишлаб чи- 
қариш ияфратузилмаси ривожига боғлиқцир. Шу боисдан 
қшнлоқ хўжалиги инфратузилмаси субъектларини ривож- 
лантириш бўйича тегишли меъёрий ҳуқуқий-ҳужжатлар 
ҳамда дастур, чора-тадбирлар қабул қилинган.
Кишлоқда инфратузилма субъектларини ривожланти-
177
www.ziyouz.com kutubxonasi


риш бўйича қабул килинган меъёрий-ҳуқуқий хужжат- 
лар қуйидагилардан иборат:
- Ўабекистон Республикаси Вааирлар Маҳкамасининг 2003 
йил 4 сентябрдага “Кишлок хўзкалиги ишлаб чиқаришида 
шартномавлй муносабатларни такомиллаштириш ва мажбу- 
риятларни бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини 
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 383-сонли Қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 
11 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳааши 
ислоҳ килиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-255- 
соили
Карори;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 
йил 17 апрелдаги “Ўэбекистон Республикасида 2006-2010 йил- 
ларда хизмат кзфсатиш ва сервис соҳасини ривожлантир>ишни 
жадаллаштириш тўғрисида”ш 325-сонли Карори;
- Ўзбекистон Республикаси Ваэирлар Маҳкамасининг
2007 йил 12 декабрдаги “Кишлоқни лизинг шартларида 
қишлок хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тад- 
бирлари туғрисида”ги 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сонли Қаро- 
рига ўзгартаришлар киритиш ҳақидаги 254-сонли Қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 
7 апрелдапи “Кишлоқ хўжа.пито машинасозлигини модер- 
низациялаш ва ривожлантиришнинг чора-тадбирлари 
тўғрисида"ги ПҚ 247-сонли Қарори;
- Ўзбенистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2008 йил 14 ноябрдаги “2009 йилда кишлоқ хўжалиги тех- 
никаларини ишлаб чикариш ва сотишнинг асосий пара- 
метрлари тўғрисида”ги 247-сонли Қарори.
Қишлоқ хўжалиги моддий-техника базаси таркибий 
тузилмаси кенг қамровли бўлиб, ўз ичига хилма-хил ту- 
зилмаларни олади Қишлоқ хўжалиги субъектларининг 
моддий-техника базаси таркибий туэилмасига қуйидаги- 
лар киради:
- фермер хўжаликлари тасарруфидага ер участкалари;
- фермер хўжаликларидаги кўп йиллик дарахтлар 
ва узумзорлар;
- чорва фермаларининг маҳсулдор ва ишчи ҳайвонлари;
- фермер хўжаликларидаги бино-иншоотлар, техни- 
калар, машиналар ва бошка иш қуроллари;
178
www.ziyouz.com kutubxonasi


- фермер хўжаликларидаги айланма маблағлар (уруғ- 
лик, озуқа, ЁММ, минерал ўтитлар ва кимё);
- фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамидаги пул 
маблағлари, қимматбаҳо қоғозлар;
- фермер хўжаликларининг таъсисчилиги асосида 
ташкил қилинган муқобил МТП, СИУ ва агрофирмалар 
ҳисобидаги мол-мулки.
Қишлоқ хўжалиги моддий-техника таъминотини мус- 
таҳкамлашда қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши мақ- 
садга мувофиқ бўлади;
- ҳудудлар бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари- 
ни ишлаб чиқариш таркиби;
- фермер хўжаликларининг ихтисослашганлик даражаги;
- қишлоқ хўжалиги экинларининг таркиби;
- қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ҳамда 
чорва молларининг маҳсулдорлиги;
- қишлоқ хўжалиги экинларини моддий-техника ре- 
сурсларига бўлган талаби.
Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилиш 
шароитида қишлоқ хўжалиги субъектлари, шу жумла- 
дан, фермер хўжаликларининг моддий таъминоти ва 
уларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш қуйидаги 
йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлади: ҳар бир 
қишлоқ хўжалиги ҳудудига мос ва иқтисодий самарали 
бўлган механизацин тизимини шакллантириш, ерларнинг 
мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экин- 
ларини суғоришда илғор технологияларгш қўллаш орқа- 
ли сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, чорва мол- 
ларининг зоти ва маҳсулдорлигини яхшилашга қаратил- 
ган зооветеринария тадбирлари, зараркунандалар ва ка- 
салликка чидамли, тезпишар ва юқори ҳосилдор қишлоқ 
хўжалиги экинларининг уруғлари билан таъминлаш, ми- 
нерал ўғитлардан самарали фойдаланиш, зараркунацда- 
ларга қарши биологик воситалардан фойдаланиш кўла- 
мини кенгайтириш, ишлаб чиқариш, бино ва иншоотлар 
қурилишига амалий ёрдам кўрсатиш, моддий-техника 
ресурсларини харид қилиш ва фойдгшанишда имтиёзлар 
жорий қилиш, хизмат кўрсатиш ва таъминот йуналгапи- 
даги корхона ҳамда ташкилотларни самарали фаолият 
кўрсатишини таъминлаш.
179
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ўзбекистонда кишлоқ хўжалиги соҳасқда таркибий ўзгар- 
тиришларни амалга ошириш ҳамда янада ривожлантириш, 
модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳоз- 
лаш учун моддий-техника ресурслари бозорини шакл- 
лантириш ва барқарор ривожлантириш лозим бўлади.
Иқгисодиётни эркинлаштириш шароитида аграр секторда 
моддий-техника ресурслари бозорини ривожлантиришнинг 
объектив зарурлиги қуйидагилар билан асосланади.
Асосий турдаги моддий-техника ресурсларини ишлаб 
чиқариш ва таъминлашга ихтисослашган корхоналарнинг 
монопол ҳолатига барҳам бериш мақсадида уларга тур- 
дош ва ракобатбардош бўлган тармоқларни фермер хўжа- 
ликларига яқин ҳамда қулай жойларда ташкил этиш ва 
ривожлантириш. Кишлок хўжалиги маҳсулотлари билан 
фермерларга кўрсатилаётган хизмат ва етказиб берила- 
ётган маҳсулотларнинг нархлари ўртасидаги мутаносиб- 
ликка эришиш, моддий ресурелар бозорида ҳақиқий та- 
лаб ва таклиф муносабатларини шакллантириш айрим 
турдаги моддий ресурсларни ўзимизда ишлаб чиқарили- 
шини йўлга қўйиш (бу турдаги ресурсларни четдан олиб 
келиниши ишлаб чиқарилаёттан маҳсулот таннархининг 
юқори бўлишига сабаб бўлади). Ҳозирги модций-техника 
ресурсларига бўлган эҳтиёжларни ўз вақтида ва сифатли 
қондиришга интилувчи фермерлар учун кредит, лизинг 
ва ипотека муносабатларини такомиллаштириш.
Кишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи нифратузилма ўз 
ичига ишлаб чиқариш, бозор ва ижтимоий инфратуэил- 
мани олади (9 3.1-чизма).
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси кишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва амалга оширишга 
хизмат килувчи тузилмаларни ўз ичига олади.
Бозор инфратузилмаси зса ўз ичига банк-молия ва 
суғурта идоралари, биржа ва брокерлик идоралари, ах- 
борот-маслаҳат марказлари, реклама агентликлари, ауди- 
торлик, консалтинг, савдо, ярмарка марказлари ва ҳока- 
золарни олади.
Ижтимоий инфратузилма таржи&гга таъпим ва фан, ссғлиқ- 
ни сақлаш муассасалари, савдо ва маиший, коммунал хиз- 
мат кўрсатиш корхоналари, меҳнат бўлимлари, хуқуқий 
хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва бошқалар киради.
180
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish