БИР ДОНА ГУГУРТ
Унинг, кечаси туриб чекадиган одати бор эди. Ҳар галгидек, тунги соат учда уйғонди. Қараса, бир дона ҳам гугурт қолмабди. Аксига олиб, хотини қариндошларникига кетган... Уйда ҳамма нар-са бору, оддий электр иситгич йўқ экан... Тамаки хумор қилиб, эрталабгача қийналиб чиқци. Иккита таёқни ишқалаб ўт чиқарадиган ёввойи қабилаларга ҳаваси келди...
Бу одам лазер қурилмасини яратган машҳур олим эди...
Инсон нақадар қудратли, инсон нақадар ожиз! ҚАРЗ
Болам бемеҳр чиқди, нуқул ўзининг болалари билан андармон деб, кўп ҳам ўкинманг. Балки, сизга адолатсизлик бўлиб туюлаётган нарсанинг ўзи адо-латдир... Сиз ота-онангиздан олган қарзни болангиз-га берасиз. Болангиз - ўзининг боласига...
Ҳаёт занжири узилмаслиги керак-ку...
қизилиштон
Бола эдим... Куз эди... Сўрида дарс қилиб ётиб-ман. Аммам бир бурчакда мудраб ўтирибди... Ос-монда мезонлар учади. Қондек қизарган ток барглари оҳиста чайқалади. Ўрик хазонлари унсиз пирпи-раб тўкилади. Боғ томондан яккаш бир садо келади: «тук-тук-тук, тук-тук-тук». Ғашга тегади. Хаёлингни қочиради... Охири бўлмади, аммамдан сўрадим:
- Нима, у, амма?
Аммам чўчиб, кўзини очди.
Нимани сўрайсан, болам?
Анави тўқиллаётганни-да, нима ўзи?
Аммам бир зум қулоқ солиб турди. Кейин носини тупуриб, жилмайди.
Кизилиштон-ку!
Нега ҳадеб тўқиллатади? Жонга тегди-ку?
Унақа дема, болам, - деди аммам хўрсиниб-Худо уни шунга яратган, дарахтнинг қуртини еб тозалайди... - Узок, жим қолди-да, қўшиб қўйди-Қанийди, Оллоҳ одамзотнинг кўнглидаги қуртларни тозалайдиган шундоқ жонивор яратса. Ҳамма жан-натга тушармиди...
ОМОНАТГА – ХИЁНАТ
Умр Тангрининг одамзодга ўлчаб берган омона-тидир. Биз эса кўпинча, уни беҳуда ўтказиб, омонат-га хиёнат қиламиз.
«ТУТИНГАН» ЎҒИЛ
(Бир дўстимнинг щрори)
Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп тово-нингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.
Бир қадрдоним бор эди. Кун ора қўнғироқ қилиб, ҳафтада келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, «овора бўлманг», дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагида дам олмай, топиб борар, «бир чўқимгина» ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди... Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида «мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз», деб Худони ўртага солиб қасам ичарди...
Мансабим жиндай ўзгарган эди, «боламни» йўқр-тиб қўидим. Суриштирсам бошқа ота излаб юрган экан...
ЁВВОЙИЛАР
Мўғуллар Мовароуннаҳрни босиб, қирғин қил-ганида бир аёл тирик қолиш йўлини топибди. Бос-қинчига айтибди:
- Мен баҳоси ярим жаҳонга тенг бир гавҳарни ютиб юборганман. Мени ўлдирмай, уч-тўрт. кун сабр қилсанг...
Шунда мўғуллар ўша қишлоқдаги ҳамма хотин-ларнинг қорнини ёриб, гавҳар излагай экан...
Шўрлик юртим! Не балолар кечмади бошингдан!
Do'stlaringiz bilan baham: |