ЙЎЛ БЎЙИДАГИ ДАРАХТ
Катта йўл бўйида дарахт ўсарди... Иттифоқо унинг тагига бир йўловчи келди. Кун иссиқ, йўловчи чар-чаган эди. Дарахт соясида ўтириб дам олди...
Иўловчи очиққан эди. Қараса, дарахтда мевалар пишиб ётибди. У дарахтга чиқишга эринди: тош от-ди. Мевалар дув тўкилди. Йўловчи тўйгунича еди...
Манзил олис эди. Йўловчи дарахт шохини син-дириб, таёқ ясади...
Кейин... заҳар танг қилиб қолди. Йўловчи дарахт панасига ўтди...
Сўнг... йўлига кетди...
Дарахт бошқа йўловчини кута бошлади...
Бу дарахтнинг номи - Яхшилик эди...
НЕЪМАТ
Аёллар! Йиғлаб кўнглингизни бўшатишдек неъ-матни ато этгани учун Яратганга шукроналар қи-линг!
«ЁЛҒОНЧИ» қоп
Бозор гавжум. Кекса деҳқоннинг сабзисига хари-дор бўлдим. Мушак сабзи. Нокдек ярақлаб турибди. Мендан олдин келган шляпали харидор савдолаш-гунча пойлаб турдим. Шляпали сабзини қоии билан оладиган, деҳқрн нархни туширадиган бўлди.
Манави қоп неча кило чиқади? - деди харидор бўғзигача тўлдириб, устига сабзи барги солинган қопни кўрсатиб.
Эллик кило болам, - деди деҳқон.
Ҳарқалай тортиб кўрсакмикин? - деди харидор иккиланиброқ.
Бемалол, болам, бемалол! - Деҳқон раста бо-шига имо қилди. - Ҳов анави ер да катта тарози бор. Аравачи болани чақирсанг, қопи билан олиб бора-сан. Бирпасда тортиб кўрасан.
Шундай бўлди. Харидор копни темир аравага орттириб олиб кетди. Қайтиб келишгунча деҳқон нос чекиб, пойлаб турди. Бир оздан кейин бола аравани судраб келди. Кетидан харидор ҳам етиб келди.
- Ота, - деди киссасини кавлаб, - қопингиз қирқ беш кило чиқди.
Деҳқон гоҳ харидорга, гоҳ қопга ҳайрон бўлиб қаради. Чиндан ҳам қопнинг оғзи очилмаган, ҳатто сабзи барглари ҳам жойида эди.
Деҳқон носини тупурди. Тирноқлари қорайиб кетган бармоқдари билан соқол-мўйловини артди. Кейин сабзи тўла копни беозор шапатилади.
- Нега менга туҳмат қиласан, ноинсоф қоп?!-деди бош чайқаб. - Оппоқ соқолим билан ёлғон га-пираманми, эси паст қоп! Шунча йил меҳнат қилиб, бировнинг ҳақига хиёнат қилганимни кўрганмидинг, нобакор қоп?! Эртаматтан ўз қўлим билан тортга-нимда эллик кило чиққандинг-ку, турган жойингда беш кило сабзини еб қўймагандирсан, ёлғончи қоп?!
...Пул санаётган шляпалининг ранги ўчди. Бир зум кўзини пирпиратиб турди-да, ўзини оломон ораси га уриб, ғойиб бўлди.
- Болам, - деди деҳқон анграйиб қолган арава-кашга, - сабзини жойига опқўяқрл, барака топкур. «Қоп» шунча мулзам бўлгани етар. Энди минбад ёлғон гапирмайди!
Деҳқоннинг тирноқлари қорайиб кетган қўлини маҳкам сиққим келди...
Do'stlaringiz bilan baham: |