Еб тўймаган ялаб тўймас



Download 0,51 Mb.
bet3/7
Sana23.05.2022
Hajmi0,51 Mb.
#607834
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЕБ ТЎЙМАГАН - ЯЛАБ ТЎЙМАС

ҲАР ТЎКИСДА - БИР АЙБ
Ростгўй одамнинг битта ожизлиги бўлади: уни алдаш осон.


ИЛТИФОТ
Ўзи учун илтифот тилаган - гадо. Ўзгалар учун илтифот тилаган - ярим подшо.
ДЎСТ
Дўст дегани дарахт япроғига ўхшайди. Баҳор чоғи - беҳисоб. Куз келганда - саноқли. Ёшлик чо-ғи - беҳисоб. Кексайганда - саноқли...
ИТБОЗГА «ЭҲТИРОМ»
Собиқ шўро замонида қорга ёзиб, офтобда қу-ритилган ваъдалар анчагина эди. Масалан, собиқ Иттифоқдаги барча миллатлар тенг ҳуқуқли, бир халқ иккинчи халкни камситиши мумкин эмас...
Чиройли шиорлар! Шунақа-ку... Ҳамма миллат-лар тенг, аммо шоир зоти борки, йилда ақалли бир марта «у ёққа» таъзим қилиб, «улуғ оға»га ҳам-ду сано битмаса, косаси оқармайди. Гоҳ ошкора, гоҳ яширин шовинизм бўлиб туради-ю, кўриб кўр-маганга соласан. Ғиринг десанг, ўзингни «миллат-чи»га чиқариб, кунингни кўрсатади...
Саксонинчи йиллари қўлимга «Клуб служебного собаководства» деган китоб тушиб қолди. 1979 йили Москвадаги ДОСААФ нашриётида чоп этилган ки­тоб. Эътироф этиш керак. Китоб муаллифларининг бағоят тажрибали итшунос эканлиги кўриниб турар-ди. Биласиз, ит - инсон дўсти. Шарқ шеъриятида ҳам ит вафо рамзи сифатида кўп чиройли тасвир-ланган. Бу китобчада итваччани қандай боқишдан тортиб, қандай чўмилтиришгача, ит зотини қандай аниқлашдан тортиб қайси соҳа бўйича «мутахас-сис» қилиб тарбиялашгача - ҳаммаси баён этилган. И. Духновский дегани эса «Итларга қандай лақаб қўйиш керак?» сарлавҳали каттагина мақоласи билан чиққан. Мақолада кўп жўяли фикрлар бор. Духновский итга инсон исмини лақаб қилиб бериш тўғри эмаслигини таъкидлайди. Яхшиси, ҳайвонлар номи, табиат ҳодисаси ёки жўғрофий номларни тан-лаган маъқул. Масалан, Бўрон, Момақалдироқ, Тай­фун, Казбек, Дон, Амур, Бўри, Олмахон дегандек...
Муаллиф шу тарзда итларга қўйиладиган ла-қаблар рўйхатини давом эттиради: Акбар, Али-шер, Анвар, Араб, Аскар, Бек, Ботир, Жўра, Ко-мила, Лола, Мухтор, Наим, Нодир, Наргис, Ноди-ра, Умар, Падар, Рафиқ, Садир, Султон, Тоҳир, То-йир, Ҳайдар, Ҳасан, Шайх, Амир, Майна ва ҳоказо... Ана, сизга итларга мўлжалланган «одам эмаслар» номи! Хоҳлаганингизни танлаб олаверинг! Итингиз эркак бўлса - «Алишер», урғочи бўлса - «Нодира»!
Майли, Духновский деган кимсанинг итдан бошқа ташвиши бўлмай қўя қолсин. Аммо ўша ки-тобни минглаб нусхада чоп этган ноширлар ҳам шунчалик ит билан ҳамтовоқми? Наҳотки, улар Али­шер Навоийдек даҳо шоирни билмайдиган даражада нотавон бўлса? Умар Хайём деган буюк зот номини эшитмаган бўлса? Мухтор Авезов қозоқ халкининг машҳур адиби экани, узбек шоираси Нодира бу-тун бир хонликни тебратган давлат арбоби бўлгани наҳот қулоғига ҳам чалинмаган бўлса?! Буни бошқа халқларни ҳақорат қилиш - шовинизм демай, нима деб аташ керак?!
«Дўстлик ҳурматдан бошланади» деган аччиқ ва изтиробли мақола шу мисол билан бошланган, унда марказий нашрларнинг Ўзбекистон устидан тоғора-тоғора мағзава ағдараётгани исботлаб берилган эди. Унинг бир нусхасини ДОСААФ нашриётига юбор-дим. Табиийки, жавоб беришни ҳам лозим топмадилар. Мақола ўзимиздаги газеталарда босилди, китобларга киритилди.
Барибир, Духновский каби итфеъллар қилмиши кўнглимнинг бир четида иштибоҳ бўлиб ётар эди...
Орадан бир-икки йил ўтгач, дилхиралик бирдан тарқаб кетди. Олис тоғ қишлоқларидан бирига бор-ган эдим. Нотаниш бир киши уйига таклиф қилди. Мактаб ўқитувчиси экан. Бир пиёла чой ичиб кет-масам қаттиқ ранжишини айтди. Турфа хил мева-лар ғарқ пишиб ётган кенг саҳнли ҳовлига кириши-миз билан этак томондаги молхона девори тагида ётган, қулоқ-думи кесилган ит важоҳатли акиллаб қолди. Мезбон итга ҳайқирди: «Ёт, Духновский!», «Учир овозингни, Духновский!». Ит норози алфозда ғингшиб, нари кетди.
Беихтиёр кулиб юбордим... «Бунақа лақабни қа-ердан олдингиз?» десам, «Сизнинг китобингиздан», деди. Мезбоннинг айтишича, шу қишлоқнинг ўзида олтита «Духновский» бор экан!

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish