Еб тўймаган ялаб тўймас



Download 0,51 Mb.
bet1/7
Sana23.05.2022
Hajmi0,51 Mb.
#607834
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЕБ ТЎЙМАГАН - ЯЛАБ ТЎЙМАС


ЕБ ТЎЙМАГАН - ЯЛАБ ТЎЙМАС
Қадим замонда кўзи ожиз одам бўлган экан. Ал-батта, кўзи ожизлик айб эмас... Хуллас ўша одам тирикчилиги танг аҳволда қрлгач ўзига ўхшаш сўқир бир тиланчига шогирд тушибди. Гадойлик ҳунарининг сирини ўргатишни сўрабди.
- Бу ҳунарнинг учта қоидаси бор, - дебди усто-зи. - Қаерда бўлса ҳам, қанча бўлса ҳам, кимдан бўлса ҳам олаверасан!
Орадан кўп йиллар ўтибди. Устоз тиланчи ҳам-момнинг иссиқ хонасида мудраб ўтирса, ёнбош то-мондан овоз келибди:
- Хайр қили-и-инг!
- Эсинг жойидами? - дебди устоз тиланчи. - Ҳам-момда ҳам садақа сўрайдими?
- Қаерда бўлса ҳам! - дебди бояги овоз. Устоз тиланчининг аччиғи чиқибди.
- Қанақа бетамизсан, яланғоч одамда пул нима қилсин?
- Қанча бўлса ҳам!
Устоз тиланчи шогирдини овозидан таниб қо-либди.
- Ҳой, бадбахт! Келиб-келиб ўз устозингни ши-ласанми?
- Кимдан бўлса ҳам! - дебди шогирд тиланчи... Албатта, порахўр тиланчи эмас. Порахўр авва-
лига ўзини тийиб юради. «Инсоф» билан олади. Аммо бора-бора қаерда бўлса ҳам, қанча бўлса ҳам, кимдан бўлса ҳам олишга ўрганади. Ва... охири ҳаммомга яланғоч киради...
Тағин ким билсин... Қариб-чуругунча умргуза-ронлик қиладиганлари оз эмас шекилли.
ЧИРОҚ КЎТАРГАН ОДАМ
Ҳақгўй - қоронғида чироқ кўтариб бораётган одамга ўхшайди. Унинг чироғи оламни мунаввар қилмаслиги мумкин. Бироқ дилларга далда беради, умид уйғотади... Ҳақгўй олис-яқиндан кўриниб ту-риши - шундан.
Афсуски, чироқ кўтарган одам кўп қоқилади...
ОДАМ АТОДАН ҚОЛГАН УДУМ
Севги изҳор қилаётган эркак соқов бўлса ҳам булбулигўёга айланиб кетади. Аммо айтганларини тезда унутади.
Изҳори-дилни тинглаётган аёл булбулигўё бўлса ҳам соқовга айланиб қолади. Аммо эшитганларини ҳеч қачон унутмайди...
«АФЛОТУН БЎПКЕТ-Е»
«Қайси юртда қонунлар ҳокимлар устидан ҳукм-рон бўлса, ҳокимлар эса қонунга қул бўлса, ўша ерга Худонинг неъматлари ёғилиб туради!»
Бу гапни Афлотун ёзган. «Қонунлар» деган кито-бида. Бундан икки минг тўрт юз йил аввал!
Одамлар бировга қойил қолса, «Афлотун бўп-кет-е!» деб хитоб қилиши бежиз эмас-ов...

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish