Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet27/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Чатноқ (метик) — дарахт танасининг ичидан ёрилиши. Бундай ёриқлар тана ўзагида анча энли бўлиб, дарахтнинг сиртқи қатламига яқинлашган сари торайиб боради. Чатноқ дарахтни кесгандан кейингина кўринади. У тананинг ички қисми бўйлаб, тўғри текислик ёки бурама шаклида бўлади.
Тахта, тўсин ёки бошқа тилинган ёғочлар сифатини аниқлашда чатноқ нуқсони эътиборга олиниши лозим. Ёғоч қуритилганда чатноқ ёриғи катталашади.
Aжриқ — дарахтнинг йиллик ҳалқаси бўйлаб ёрилиши. Aжриқ тана узунлигининг бир қисмини ишғол этади. Дарахтнинг кўндаланг кесимида ажриқ ярим ёй, айрим ҳолларда доира шаклида бўлади.
Ёғочнинг офтоб ёки ҳаво таъсирида ўзагига қадар ёри­лиши — ғўла, тўсин ва тахталар тез қуриши натижасида юз беради. Ғўла, тўсин ва тахталардаги ёрилиш, аввало учидан бошланади. Чунки нам ёғочнинг кўндаланг кесимида тез буғланади.
Ёғочнинг ҳашаротлардан шикастланиши. Ўсиб турган, кесилган дарахт ва тилинган ёғочлар жуда кўп зараркунанда ҳашаротлардан шикастланиб, уларнинг сифати пасаяди. Ҳатто у қурилиш учун яроқсиз бўлиб қолиши ҳам мумкин. Ўсиб турган дарахтга зараркунанда ҳашаротлар тушса, у шикастланади, баъзан қуриб қолади. Бундай ҳашаротларга пўстлоқ, ёғоч кемирувчи қўнғизлар, қуртлар ва шу кабиларни киритиш мумкин.
Ёғочнинг пўстлоқ кемирувчилардан зарарланганлигини, унинг ташқи кўринишидан билса бўлади. Пўстлоқ кемирувчи қўнғизлар ва толалар билан озиқланадиган қуртлар, одатда, дарахт танасининг сирт қатламида кичик чуқурчалар ва чигал жойлашган каналчалар ўйиб шикастлайди. Пўстлоқ кемирувчиларни деярли ҳамма ёғочларда учратиш мумкин.
Тураржой ва жамоат биноларидаги мебелларга ҳам қурт тушади. Бундай қуртлар мебел кемирувчи қуртлар деб аталади. Улар ранги тўқ-қўнғир, узунлиги 3-4 мм бўлади. Қуруқ ёғочда диаметри 2 мм гача бўлган чуқурчалар ўйиб мебел, дераза, пардевор, паркет ва шунга ўхшашларни шикастлайди. Кўп қурт тушган ёғочнинг ички қисми чангсимон массага айланиб, ташқи кучга қаршилик кўрсата олмайдиган даражада бўлиб қолади.
Булар ёғочнинг бузилишига ёки унинг шикастланиш даража-сига, замбуруғларнинг хилига қараб гуруҳларга бўлинади. Замбуруғлар чириш касаллигини янги кесилган ёки ўсиб турган дарахтнинг синган бутоқлари орқали тарқалади.
Моғор замбуруғи билан нам ёғочлар тез касалланади. Улар ёғоч юзасида кулранг, кўк ва бошқа рангларда майин пахта сингари тарқалган бўлади. Aммо, ёғочнинг мустаҳ­камлигига унча зарар етказмайди. Бундай замбуруғлар дарахт кесилгандан кейин, ҳатто қуригандан кейин ҳам нобуд бўлмайди. Aксинча, ёғочда чириш касаллиги тараққий этаверади. Бундай замбуруғ билан шикастланган дарахтдан ишланган конструкция қурилишда қўлланилган тақдирда ҳам кейинчалик бузилиши мумкин. Aйниқса, нам шароитда уларнинг бузилиши тезлашади.
Уй замбуруғи деб аталувчи ёғоч касаллиги жуда хавфлидир. У одатда кесилган дарахтни, ҳатто қониқарли намликда ишлатиладиган ёғоч ашёларини бир неча ой ичида шикастлаб, ишга бутунлай яроқсиз қилиб қўйиши мумкин. Бундай замбуруғлар билан шикастланган ёғочларни иншоотлар учун ишлатиш мумкин эмас.
Замбуруғ уруғлари узоқ жойларгача шамолда учиб тарқалади, улар биноларнинг ёғоч қисмларини жуда тез шикастлаб, сал текканда майдаланиб-сочилиб кетадиган қўнғир ранг кўк массага айлантиради. Уй замбуруғи ёғочнинг ҳамма қатламини шикастлайди, баъзан ёғочнинг фақат кун ёруғи тушиб ва ҳаво таъсир этиб турадиган сирти — юпқа қатламгина соғ бўлади. Ёғоч ашёлар учун энг хавфли нуқсон ҳақиқий уй замбуруғи билан шикастланишдир. У деярли ҳамма ёғоч жинсларда учрайди. Aйниқса, игнабаргли дарахтларни кўпроқ шикастлайди.
Бу хилдаги замбуруғлар ҳарорат 15—25°C ва намлик 22—35% бўлган муҳитда тўла ривожланади ва ёғочни бутунлай чиритиб юборади. Қоронғу ва зах биноларда, шунингдек, яхши қуритилмаган ёғочларда замбуруғлар жуда тез кў­паяди.



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish