Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Ройка. Ходанинг тўлқинсимон доира шаклидаги қуйи қисми ройка



Download 323,01 Kb.
bet26/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Ройка. Ходанинг тўлқинсимон доира шаклидаги қуйи қисми ройка деб аталади. Ройкали хода тилинганда, ундан қурилиш учун яроқли тахта кам чиқади.
Aмалда жуда кўп учрайдиган нуқсонлардан бири — дарахт танаси диаметрининг қуйи қисмидан учига томон кичрайиб бори­шидир. Бундай хода тилинганда ундан кўп миқдорда пуштахта чиқади. Қурилиш учун яроқли пуштахтанинг механик хоссалари сифациз бўлади. Чунки арралаш натижасида кўп толаларининг бутунлиги бузилади. Кўпинча дарахт зич шароитда эмас, балки якка ўсса, унинг танаси тўғри бўлмайди. Тананинг эгрилиги бир ёки ҳар томонлама йўналишда бўлиши мумкин. Бундай нуқсон ходадан сифатли ёғоч ашёлари олишга имкон бермайди.
Крен деб дарахтнинг нобоп ўсиши натижасида йиллик қатлам­ларининг ғайритабиий равишда бир томонлама йўғонлашишига айтилади. Крен дарахт танасида эксцентриситет ҳосил қилади ва унинг бир томонга эгилишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатни дарахт доимо бир томонлама шамол таъсирида бўлганида кўпроқ учратиш мумкин.
Кўзлар — ёғочнинг, хусусан, дурадгорлик ҳамда мебел ишлари учун мўлжалланган тахталарнинг жиддий камчиликларидан биридир. Кўзлар ёғоч сифатини пасайтиради, ускуналарда ишлашни қийинлаштиради ва ёғочнинг механик хоссаларига ёмон таъсир кўрсатади. Бундай ёғочни ишлаш вақтида кўзи тушиб кет­майдиган ва ёғочнинг асосий танасига уланиб ўсган соғлом бутоқли (кўзли) ёғоч ашёлар унча пишиқ бўлмасада, уларни ёғоч конструкциялар учун ишлатиш мумкин. Танадан чиққан бутоқнинг асоси деб аталувчи бундай кўзлар, дарахтнинг бир бутунлигига путур етказади, ундаги толалар йўналишини ўзгартиради. Ёғочнинг пишиқлик даражаси ундаги кўзлар миқдори ва жойланиши билан аниқланади. Чўзилишга ёки эгилишга ишлайдиган ёғоч конструкцияларда кўзларнинг бўлиши хавфлидир.
Дарахт бутоқларининг катта-кичиклигига қараб, ёғочдаги кўзлар асосан қуйидаги икки гуруҳга бўлинади: тўла етилган ва етилмай қуриб қолган кўзлар. Биринчи гуруҳга кирувчи бутоқ асоси соғлом ва ўта қаттиқ бўлади. Соғлом кўзда ҳеч қандай чириш аломатлари бўлмайди, ранги жиҳатидан ўзининг бир оз тўқлиги билан ёғоч рангидан ажралиб туради. Бу эса кўзнинг юпқа қатламли ва ўзига хос йиллик ҳалқалардан ташкил топганлигини билдиради. Тўла етилган бутоқли ходадан юпқа тахталар тилинса ҳам, ундаги соғлом кўзлар тушиб кетмайди, чунки кўздаги йиллик қатламлар билан тана қатламлари жуда пишиқ боғланган бўлади. Ўта қаттиқ кўзлар ҳам соғлом ёғочликка эга, аммо рангининг жуда тўқлиги уни яққол ажратиб туради. Ўта қаттиқ кўзлар ёғоч смолага тўла тўйинган ва таркибида ҳар хил моддалар кўп бўлади. Етилмай қуриб қолган кўзлар ёғоч сифатини анча пасайтиради. Бундай кўзлар тилинган ёғоч ашёларида ёриқлар ҳосил қилиши (кўз тахтадан чиқиб кетади) ёки ёғочда чириш касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Етилмай қуриб қолган кўзларда йиллик қатламлар тана қат­ламларидан ажралган бўлади. Қуриганда бундай кўзлар осонгина чиқиб кетади. Ранги қора, шунингдек, юмшаб қолган ғовак кўзли ёғочларни қурилишда ишлатиб бўлмайди.
Дарахт танасида бутоқларнинг жойланишига ва унинг танаси қандай йўналишда тилинишига қараб, кўзлар тахта ёки тўсин сиртида доира, тухумсимон, пона сингари бўлади. Тилинган ёғоч ашёларда тана билан толалари уланиб кетган кўзлар кўп учрайди. Бундай кўзлар қозиқ сингари ёғочнинг ўзак нурлари йўна­лишида жойлашган бўлиб тахта ёки тўсин сиртига чиқиб туради.
Баргли ва игнабаргли тилинган ашёларда, айниқса, қарағайда панжасимон кўзлар кўп учраб туради. Тахта сиртида бундай кўзлар симметрик равишда жойлашган бўлиб, тухумсимон шаклда ўзак томон чўзилиб кетади. Тахта сиртидаги кўзларнинг катта-кичиклигини аниқлаш учун уларнинг диаметри ва ораларидаги масофа ўлчаб топилади. Кейин, тахта ёки тўсин сиртининг неча фоизини кўзлар ташкил этганлиги аниқланади.
Ёғочнинг мустаҳкамлиги ундаги кўзлар сонига, катта-кичиклигига, шунингдек, ёғоч конструкциянинг қайси қисмида жойлашганлигига боғлиқ. Aйниқса, ёғоч конструкциянинг эги-лувчан қисмида жойлашган кўзлар унинг мустаҳкамлигини жуда пасайтиради. Тўсинбоп ёғоч баландлигининг 0,1 қисмини кўз ташкил этса, унинг эгилишга бўлган мустаҳкамлиги 10—12% га, 0,25 қисми йирик кўздан иборат бўлганда эса 25—30% га камаяди.
Aгар тахта тўсин ёки бошқа дурадгорлик буюмларида чириган ёки ранги ўзгарган кўзлар бўлса, уларга ишлов бериш керак.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish