Ёғочнинг хоссалари
Ёғочнинг физик хоссалари. Ёғочнинг ранги, асосан, ҳужайралардаги рангли моддалар миқдорига, дарахтнинг ёшига ва қандай шароитда ўсганлигига боғлиқ. Иқлим шароити ўртача бўлган жойларда ўсган дарахтлар одатда бир хил рангда (оқ сарғишдан жигарранггача) бўлади.
Қарағай, тилоғоч, эман ва шунга ўхшаш дарахтлар ўзагининг ранги ёғочидан тубдан ажралиб туради. Aйрим ҳолатларда ёғочда пайдо бўладиган ғайритабиий ранглар, яъни рангли доғлар ёки қатламлар унда замбуруғ касаллиги бошланаётганлигидан дарак беради.
Физик-кимёвий омиллар таъсирида ёғочнинг ранги вақт ўтиши билан ўзгаради.
Масалан, зирк дарахти танасидан тилинган ёғоч вақт ўтиши билан ўз рангини оч-бинафшадан сариқ-қизғиш ранггача ўзгартиради. Бунга сабаб, ёғоч ҳужайраларидаги айрим моддаларнинг ҳаво ва нур таъсирида оксидланишидир.
Намлик ёғоч ҳужайраларида, улар орасидаги бўшлиқларда, пардалар юзасида эркин, гигроскопик ёки кимёвий бириккан ҳолатда бўлади. Янги кесилган дарахтда намлик миқдори 35 дан 40% гача бўлиши мумкин. Сунъий ёки табиий усулда қуритилган ёғочда эркин ҳолатдаги сув 12—15% дан ошмайди.
Намлик дарахтда шира ҳолатида ҳам бўлади. Бу шира ташқи намлик ва сув таъсирида тез ачиб бижғийди ва ёғочда касалликларни вужудга келтиради.
Қуйидаги 2.1-жадвалда игнабаргли ёғочларнинг физик хоссалари келтирилган.
2.1-жадвал
Игнабаргли ёғочларнинг физик хоссалари
Қуйидаги 2.10-расмда сувга тўлган ҳужайралар шишиш кўрсаткичини уларнинг кесимига кўра ўзгариши кўрсатилган.
Ёғоч намлигини тажрибахона шароитида аниқлаш кўп вақт талаб этади, шу билан бирга, тайёр буюмларнинг намлигини аниқлаш қийин.
Ёғоч буюмлар, тахта ва тўсинларнинг намлигини аниқлашда янги усулларни қўллаш мумкин. Маълумки, ёғочнинг электр ўтказувчанлиги унинг намлигига боғлиқ бўлади. Электр нам ўлчагичнинг ишлаш принсипи ана шунга асосланган. Ёғоч қанча нам бўлса, у электр токини шунча яхши ўтказади ва аксинча, ёғоч қанча қуруқ бўлса, у токни ёмон ўтказади.
Тахта ёки тўсиннинг намлигини аниқлаш учун асбоб учлари ёғоч сиртига ботирилади ва асбоб 220 волтли электр токига уланади. Электр лампочка ёниши билан асбоб шкаласидаги стрелка намликни кўрсатади. Бундай асбоб билан 7—30% намликни аниқлаш мумкин.
Намлик даражасига кўра, ёғоч қуйидаги хилларга бўлинади: сувга тўла тўйинган намлиги 35% дан кўп бўлган янги кесилган ёғоч; намлиги 15—20% бўлган ҳавойи — қуруқ ёғоч; намлиги 8—10% бўлган хона қуруқлигидаги ёғоч.
Узоқ вақт очиқ ҳавода сақланган ёғочнинг намлиги атроф муҳит намлигига тенглашиб қолади. Бунга ёғочнинг мувозанат намлиги дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |