Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet20/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Баргли ёғоч жинслар

Баргли ёғоч жинслар дурадгорлик буюмлари, фанера, паркет, мебел ва шу кабилар учун ишлатилади. Баргли ёғоч жинслар пишиқ ва чиройли текстурага эга бўлган қаттиқ хилларига эман, шумтол, заранг, оқ қайин ва нок киради. Бундай дарахт танасидан тилинган тахтада ёғоч толалари ва ўзак нурларининг яққол кў­риниб туриши, ун­дан ишланган буюмга ҳусн беради.


Баргли дарахт жинсларининг юмшоқ хиллари қора қайин, зирк, оқ қайин, тоғтерак, терак, ёнғоқ, арғувон (липа) бинолар қурилишида, мебел тайёрлаш ва пардоз­боп буюмлар (часпак­лар, плинтуслар, тутқичлар) иш­лашда қўлланилади.
Эманнинг (2.7-расм) қишда барги тўкиладиган ёзги тури Кавказ, Қрим, Украина ва Ўрта Осиёнинг айрим ҳудудларида (барги йил бўйи тўкилмайдиган тури) ўсади. Эманнинг бу иккала тури барги ва танасининг ташқи кўриниши билан бир-биридан фарқ қилади.
Бу эманларнинг хоссалари деярли бир хил, аммо ёзги эманнинг танаси анча тўғри бўлади. Эман жуда чуқур илдиз отади, 500—600 йил яшайди. Зич ўрмонда ўсган эман дарахти одатда тўғри, кам шохли ва баланд, ало­ҳида ўсгани эса паст, йў­ғон, сершох бў­лади.
Эман ёғочи жуда қаттиқ, пишиқ, оғир ва чи­ройли бўлиб, қўнғир ёки сарғиш рангда бўлади. Эман ёғочи 60—80°C ҳароратда қуритилганда, унинг ҳажми бирмунча кичраяди, яъни киришади. Натижада, эмандан ишлан­ган буюм­да дарзлар ҳосил бўлади. Сувда кўп вақт турган эман ёғо­чи жуда қаттиқ бўлиб қолади. Бунга сабаб эмандаги тери ошлайдиган кислоталар темир оксидлари билан бирикиб, сувга чидамли ашё бўлиши ва унинг ёғоч юзасини қорайтиришидир. Техник хоссалари яхши бўлганлиги ва чидамлилиги сабабли, эман кўприклар, гидротехник иншоотлар қурилишида кенг ишлатилади. Эман ёғочининг радиал ва тангентал кесими жуда чиройли. Эман паркет, бочка тахтаси, фанер, мебел тайёрлаш ва пардозлашда ишлатилади.
Қайрағоч — ўзаги оч-қўнғир ёки кулранг-қўнғир, заболони кенг оч-сариқ ёғоч жинсдир. Қайрағоч тахтаси зарбга яхши қаршилик қилади. Ўзи оғир, пишиқ, бир оз эгилувчан, қаттиқлиги ўртача ашё. Aйниқса, сувда ўз пишиқлигини яхши сақлайди, очиқ ҳавода, нам шароитда эса тез чирийди. Қайрағоч гидротехник иншоотларда, машинасозликда ишлатилади.
Оқ қайин — баргли дарахтлар ичида энг кўп тарқалган жинс. Оқ қайин ёғочи қаттиқ ва пишиқ, лекин танасининг эгрилиги ва турли ҳашарот, замбуруғлар таъсирига чидамсиз бўлганлиги сабабли айрим буюмларга яроқсиздир. Ундан болға сопи, йўниб ишала­надиган буюмлар ясалади. У фанер ишлаб чиқариш саноатида ҳам ишлатилади.
Оқ қайин пўстлоғининг оқлиги унда смоласимон моддалар (масалан, бетулин) борлигини билдиради. Шунинг учун пўстлоғи шилинмаган оқ қайин та­насидан нам ўтмайди, унга зараркунандалар зарар ет­казмайди. Aгар оқ қайин ёғочи чирий бошлаган бўлса, унинг ранги ўзга­ради.
Қора қайин — қизил, сар­ғиш рангларнинг турли тус­ларида учрайдиган жинс. Оқ қайин дарахтида бундай тус­лар бўлмайди. Ҳар қана­қасига кесганда ҳам қора қайинда йиллик қатламлар, ўзак нурлари яхши кўриниб туради (2.8-расм).
Қора қайиннинг радиал кесими жуда чиройли, пишиқ, аммо нам ва ҳароратлар таъсирига чидамсиздир. У кўпроқ Кавказ, Қрим ва Марказий Осиёнинг жанубий туманларида ўсади.
Қора қайин ёғочи асосан мебел ва фанер ишлаб чиқариш саноатида ишлатилади, ундан паркет ва ўқув асбоблари ишланади.



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish