Ё. Н. Файзиев,А. М. Ашурметов, А. Ж. Хамраев,М. Н. Агзамова, М. Д. Ахмедов, Билим соҳаси ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш-500000 Таълим сохаси соғлиқни сақлаш -510000



Download 2,47 Mb.
bet47/78
Sana13.05.2022
Hajmi2,47 Mb.
#603075
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   78
Bog'liq
методичка 1

-33% ли полиглюкин синамаси: (400 мл 6 % ли полиглюкин секин оловда кайнатилади 80 мл колгунча хосил бўлган полиглюкинни текшириш керак). Пробиркага бемор зардобидан 2-3 томчи томизилади, донор эритроцитидан бир томчи,33% полиглюкиндан 2 томчи пробиркани енгил силкитилади.Пробирка таркибидаги суюқлик деворга окиши учун горизонтал ҳолатгача қиялантирилади, пробиркани ўзини атрофида 3 минутгача айлантирилади. Бундан кейин изотоник эритма натрий хлордан 5 мл солиниб, 2-3 карра айлантирма ҳаракат билан айлантирилади ( чайқатилмайди).
Агар пробиркада эритроцит агглютинацияси кузатилса, бунда майда лахта(қум) бўлиб ёруғлик фонида кўринади ёки бутунлай суюқлик билан тўлади, бу эса донор ва реципиент қони мос эмаслигини билдиради.
Агар пробиркада бир текисда бўялган суюқлик бўлса, унда агглютинация йўқ ва пробирка тўнкарилганда енгил чайқалади ва ўз холига қайтади, бу қон донор ва реципиент қони Dрезус антигенга мос келади.
-10% ли желатин эритмали синама: пробирка ичига 2 томчи бемор қонидан томизилади, бир томчи донор эритроцити, 10% ли желатин эритмасидан 2 томчи томизилади. Пробирка 46-480С сув хаммомига 10 минутга жойлаштирилади. Вақт тугагунга кадар пробирка ичига изотоник эритма 5 мл,NaCl 1-2 марта тўнкарилади, кейин микроскоп остида ёки кўз билан ёруғликка қараб кўрилади.
Агар суюқлик фонида агглютинация қум холида кўринса қон мос эмас. Агар суюқлик пробирка ичида бир xил бўялган бўлса ва тўнкарилганда енгил лойкаланиб ўз холига кайтса қон мос келади. Резус антиген D га мослик синамасини ўтказганда шуни назарда тутиш керакки, агар резус манфий бемор қонига резус мусбат қон қуйилса, бу ҳолат фақат бемор қонида резус антитела бор бўлганда кузатилади.
Бу синамалар ўтказилгандан сўнг 3 карра биологик синама ўтказилади. АВО система резус - антиген D дан ташқари, бошқа гуруҳ системаларини антигени ва резуси қоннинг мос келмаслигига олиб келиши мумкин Бу шундай ҳолатларда кузатилиши мумкинки қачонки сенсибилизациялашганки беморга қон қуйилганда антигенга нисбатан антитела бўлганда кузатилади.
Бемор ва реципиент қони мос келмаганда, экспрес усул лаборатория шароитида Кумбснинг тўғри бўлмаган синамасибиланўтказилади (антиглобулин зардоб орқали бажарилади).
Трансфузия ва акушерлик анамнезига эга бўлиш, мослик синамасини ўтказиш, сенсибилизация бўлган беморни касалига жавоб бўлиб xизмат кўрсатади. Кўпчилик изоиммун антитела шу усул билан топилади. Масалан: қондаги АВО система ва резус-антиген D
Қон қуйишнинг истисно ҳолатларида 3 карра ювилган О(I) гуруҳ эритроцитларини бошқа гуруҳ реципиентларига қуйилади фақат гемотаркибий қисм миқдори қатий чегараланган бўлиши керак.
Бу донорнинг О(I) гуруҳдаги антитела, анти- А (II) айрим пайтда ўзида иммун xусусиятига эга бўлиб фаол ҳолатда бошқа гуруҳли реципиент қонидаги эритроцитларни гемолизга учратиши билан боғлиқ. Бундан кўраплазмадан тозаланган ювилган музлатган (банкадаги қон ) эритроцитни қўйиш яхши натижа беради.
Резус мусбат бўлган янги туғилган чақалоқларга гемолитик касаллиги бўлганларга резус манфий эиритроцитларни қуйиш маслахат берилади.
ҚҚС ёки ҚҚБда индивидуал донор танлови ўтказилганда даволовчи врач томонидан, врач гематранфузиядан олдин беморни ва донорни қон гуруҳини яна бир бор текширади трансфузия қилишдан олдин мослик синамасини хаммасини ўтказади. Қон қуювчи шифокор беморни касаллик тариxини гематрансфузиябаённомасини ёзиши шарт:
- Гематрансфузия бошланган пайти
- Ҳар бир қон флаконида паспорт малумотлари (фамилияси, донор инициали, қон гуруҳи, резус мослиги флаконда кўрсатилган рақам номери, қон тайёрланган сана, қон тайёрланган муассаса) бўлиши шарт .
- Бемор қони тегишлилиги тўғрисида назорат натижа ёзиб кўйилади. (зардоб номери серияси кўрсатилади)
- Донор қони тегишлилиги тўғрисидаги назорат натижа ёзиб кўйилади. (зардоб номери серияси кўрсатилади)
- АБО системага мослик синамаси натижалари
- Rh-Hr система ўтказилган усул ва синама натижаси ёзиб кўйилади.
- Биологик синама натижаси
- Транфузия тугатилган вақти кўрсатилади.
Протокол гематрансфузияни ўтказган шифокор томонидан ёзилади.
Гематрансфузияни тугагач бемор тўғрисидаги (Т0С, АВ,сийдик миқдори ва ранги) касаллик тариxига ёзилади.
Плазма қуяётганда қонга ўтказиладиган хамма синамалар ўтказилади. Булар ҳам юқорида кўрсатилганидек ўтказилади. Лекин бунда донорнинг плазмаси эритроцити олинади. Қон қуйиш байонномаси хам xудди қон қуйгандаги каби тўлдирилади.

  1. Download 2,47 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish