Қон кетишини вақтинчалик тўхтатиб туриш усуллари моҳиятан механиқ усул ҳисобланади. Бунда Жгут билан боғлаш, артерияларни бармоқ билан босиб туриш, қўл-оёқни максимал қайириб олиш ёки тепага кўтариб туриш, қисиб боғлаш, жароҳатни тампонлаш, қон чиқаётган томирни қисқич билан қисиб қўйиш, вақтинчалик шунтлаш каби воситалардан фойдаланилади.
Ж гут билан боғлаш. Жгут билан боғлаш – бу қон кетишини вақтинчалик тўхтатиб туришнинг жуда ишончли усули.
Стандарт жгут ташқи кўринишдан 1,5 м. узунликдаги, учларига занжир ва илгаклар бириктирилган резина тасмасидир (15-16-расмлар).
қўл-оёқлардаги томирлардан ҳар қандай салмоқли қон кетиши.
Одатда Жгут қўл-оёқлардаги қон томирларидан қон кетишида қўлланилади, лекин шу билан бирга уни чов қисмидаги, қўлтиқости, шунингдек бўйиндаги (бунда жароҳатланган тарафдаги қон томир-нерв толалари тутамини Крамер махсус тахтакач билан ҳимоялаш лозим) қон кетишларига қарши ҳам қўллаш мумкин. Ушбу Жгутнинг ўзига хослиги – бу Жгут остидаги қон кетишини бутунлай тўхтатишида. Бу усул қон кетишини ишончли тўхтатилишини таъминлайди, лекин шу билан бир вақтнинг ўзида тегишли жойдаги тўқималарнинг ишемиясини ҳам келтириб чиқаради. Бундан ташқари, Жгут таъсирида у турган жойдаги нерв толалари ва бошқа ҳосилалар босилиб қолиши мумкин.
Жгутни қўйишнинг умумий қоидалари: Жгутни қўйиш қоидалари:1. Жгутни қўйишдан олдин тегишли қўл ёки оёқни кўтариб туриш лозим.
2. Жгут жароҳатга нисбатан тананинг юракка яқинроқ жойига, иложи борича жароҳат жойига яқинроқ қўйилади.
3. Жгутнинг остига бирор-бир мато (кийим) қўйиш лозим.
4 16-расм. Жгутни қўйиш а – сон қисмига; б – бўйин қисмига.
. Жгутни қўйишда тасма қўйилаётган аъзо атрофида 2-3 марта айлантирилади, бунда тасма бир текисликда тортилиши ва айланган тасма бир-бирининг устига қўйилмаслиги лозим. 5 . Жгутни қўйгандан сўнг албатта унинг аниқ қўйилган вақтини белгилаб олиш лозим.
6. Жгут қўйилган тана қисми кўрикдан ўтказиш учун кўринарли бўлиши лозим.
7. Жгут қўйилган жарбланувчилар биринчи навбатда тегишли жойга етказилади ва хизмат кўрсатилади.
8. Жгутни очишда секин-асталик билан бўшатиб, аввалдан оғриқни қолдирувчи дори юбориб, сўнгра олиш керак.
Жгутни тўғри қўйишнинг асосий мезонлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Қон кетишининг тўхташи.
Периферик пулсациянинг тўхташи.
Рангпар ва совуқ ҳолатидаги қўл-оёқ.
Жгут қўйилган вақит эьтиборга олиниши шарт, чунки Жгутни тананинг пастки қисмида 2 соатдан ортиқ ва тананинг юқори қисмида 1,5 соатдан ортиқ қўйиб қўйиш мумкин эмас.
Акс ҳолда, қўл-оёқ учларида уларнинг узоқ давом этган ишемияси натижасида некроз ҳолати риводланиши мумкин.
Ж 17-расм. Елкада қонни механик тўхтатиш.
абрланувчини узоқ муддатли транспортировка зарурати мавжуд бўлганда қўйилган Жгутни ҳар бир соатдан кейин тахминан 10-15 дақиқага очиб қўйиб, ушбу пайтда ушбу усулни қон кетишини тўхтатишга доир бошқа вақтинчалик усул (бармоқ билан босиб туриш) билан алмаштириб турилади.