Э. ғозиев умумий психология



Download 3,91 Mb.
bet14/117
Sana02.11.2022
Hajmi3,91 Mb.
#859521
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

Лаборатория методи ёрдами билан диққатнинг сифатлари, сезги, идрок, хотира ва тафаккурнинг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади. Кўпинча лаборатория шароитида кишилар (учувчи, шофёр, оператор, электрончилар) ва кутилмаган тасодифий вазиятлар (ҳалокат, портлаш, издан чиқиш, шовқин кўтарилиши)нинг моделлари яратилади. Асбобларнинг кўрсатилиши бўйича ўзгаришлар, ривожланиш динамикаси, жисмоний ва ақлий толиқиш, эмоционал-иродавий, асабий зўриқиш, жиддийлик, танглик қандай содир бўлаётганини ифодаловчи маълумотлар олинади.
Тажриба (экспемент) аниқловчи, таркиб топтирувчи (тарбияловчи) ва текшириш (назорат) қисмларига бўлинади. Экспериментнинг аниқловчи қисмида психик хусусият, жараён ёки ҳолат, ўйин, меҳнат, ўқиш каби фаолиятларда тадқиқ қилинади. Тадқиқот объектининг айнан шу пайтдаги ҳолати, имконияти аниқланади, лекин текширувчи синалувчига субъектив таъсир ўтказмайди. Шу паллада синалувчига ҳатто, йўлловчи саволлар ҳам бермаслик экспериментнинг принципи ҳисобланади.
Таркиб топтирувчи (шакллантирувчи) экспериментда (тажрибада) синалувчиларда бирор фазилатни шакллантириш, шунингдек, уларга мақсадга мувофиқ муайян малака, йўл-йўриқ ва усулни ўргатиш режалаштирилади. Эксперимент якка, гуруҳ ва жамоа тарзида ўтказилиши мумкин. Бунинг учун тажриба материалининг ҳажми, кўлами, қанча вақтга мўлжалланганлиги, нималар ўргатилиши, синалувчиларни психологик жиҳатдан тайёрлаш олдиндан белгилаб қўйилиши шарт.
Текшириш ёки назорат экспериментида (тажрибасида) таркиб топтирувчи (шакллантирувчи) босқичда шакллантирилган усул, восита, йўл-йўриқ, кўникма, малака ва шахс фазилатларининг даражасини, барқарорлигини аниқлаш, таъсирчанлигига ишонч ҳосил қилиш учун моҳияти ҳар хил мустақил топшириқлар берилади. Текшириш (назорат) тажрибаси орқали таркиб топтирувчи синалувчига мутлақо ёрдам бериш мумкин эмас, акс ҳолда тадқиқот ўтказиш принципи бузилади.
Аниқловчи, таркиб топтирувчи ва текширувчи (назорат) тажрибаларда йиғилган маълумотлар, миқдорлар математик-статистик методлардан фойдаланган ҳолда ишлаб (ҳисоблаб) чиқилади, шунингдек, миқдорий таҳлил ўтказишга тайёргарлик кўрилади. Статистик методлар ёрдамида инсоннинг билиш жараёнлари (сезги, идрок, тасаввур, хотира, тафаккур, хаёл) билан унинг индивидуал-типологик хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги ва таъсири (корреляцияси) билиш жараёнларининг ҳис-туйғу билан бошқарилиши, ақл-заковат омилларини таҳлил қилиш амалга оширилади. Сўнгра миқдорнинг ҳамда қўлланилган методикасининг ишончлилиги, аниқлилик даражаси аниқланади. Унгача ҳам математик статистиканинг содда методларидан фойдаланиб айрим ҳисоблашлар, масалан, ўртача арифметик қиймат, миқдорларни тартибга солиш, медианани ҳисоблаш, квадрат оғишни топиш ва бошқалар амалга оширилади.
Ҳозир инженер психологлар математиклар билан ҳамкорликда инсон психикасининг моделини яратиш устида тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар, шунингдек, медиклар, физиологлар, кибернетиклар психикани программалаштиришни ниҳоясига етказмоқдалар. Ишлаб чиқаришдаги «сунъий интеллектлар», роботлар, ЭҲМлар ана шу изланишларнинг дастлабки самараси ҳисобланади.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish