Э. ғозиев умумий психология


Фаолиятнинг ўзига хослиги



Download 3,91 Mb.
bet22/117
Sana02.11.2022
Hajmi3,91 Mb.
#859521
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

2.1. Фаолиятнинг ўзига хослиги


Фаолият жаҳон психологияси фанининг асосий (фунда­ментал) тушунчаларидан бири ҳисобланиб, кўпинча психо­логик категория сифатида олиб қаралади. Шунинг билан бирга ушбу тушунча ҳаддан зиёд кенг маъноли ва кўп аҳа­миятли тарзда фойдаланилганлиги туфайли унинг моҳияти ёйиқ бўлиб боради, натижада қиймати асл мазмунини йўқотади. Худди шу боисдан психологияда фаолият учун умумий қабул қилинган дефиниция мавжуд эмас, фойдала­ниб келинаётган тузилма, таъриф эса кўп ҳолларда танқидга учрайди. Ҳолбуки шундай экан, семантик таҳлил ўтказиш орқали фаолиятга нисбатан турлича қарашларни умумлаш­тириш, ўзаро таққослаш зарурияти аниқланган бўлар эди, бу эса ўз навбатида унинг (фаолиятнинг) илмий-психологик объектига айлантириши унга алоқадор тушунчалар тарки­бини мукаммаллаштириш имкониятини вужудга келтиради.
Энциклопедия, изоҳли луғат ва лингвистик сўзликлар­даги маълумотлар, илмий матнлар таҳлилининг кўрса­тишича, фаолият тушунчаси фалсафа, физиология, социо­логия, психология фанлари предметидан келиб чиқиб, ўзаро қоришиш оқибатида меҳнат, иш, активлик, хулқ сингари тўрт хил тавсифга эга бўлган.
И.М.Сеченов физиологик органлар ва тизимлар фаол­лиги ёки иши тўғрисида тасаввурга эга бўлган, шу сабабдан унинг асарларида "тафаккурнинг фаол шакли", "тафаккур фаолияти", "мия фаолияти", "мускул фаолияти" сўз бирик­малари кенг кўламда жой эгаллаган. И.П.Павлов томонидан "олий нерв фаолияти", Н.А.Бернштейн эса "физиология фа­оллиги" атамаси фан оламига олиб кирган. Лекин Н.А.Бернштейн фаоллик, фаолият, иш, меҳнат тушунчала­рини маъносига кўра фарқлаган бўлишига қарамай, у акса­рият ҳолларда фаолликни фаолият маъносида қўллаган.
Психофизиологияда фаолият фаолликни физиологик маъноси сифатида талқин қилинган бўлса, иш, меҳнат фао­лияти "меҳнат фаоллиги" мазмунида қўлланади. Ижтимоий психологияда "фаолият-фаоллик-иш-меҳнат", "фаолият-хулқ", "меҳнат-хулқ-фаолият" кўринишлари жуфтлиги учраб туради. С.Л.Рубинштейн онг ва фаолият бирлиги принципини илгари суриб ва атрофлича асослаб бериб, фаолият психологиясини яратиш заруриятини тушунтира олди. Унингча, меҳнат психологик эмас, балки "ижтимоий категория", психология эса "меҳнат фаолиятининг психо­логик жабҳаларини" тадқиқ этади. Психиклиликнинг намоён бўлиши ёки ҳукм суришининг объектив шакли хулқда, фаолиятда ифодаланади (акс эттириш ҳаракати маъносида).
А.Н.Леонтьев фаолиятнинг психологик назариясини яратиб, унинг асосий тушунчаси сифатида "предметли фао­лият" сўз бирикмасини фанга олиб кирди. Муаллиф томо­нидан "одамнинг ҳиссий амалий фаолияти" сўз бирикмаси "ижтимоий инсон" сифатида талқин этилади. Унинг асарла­рида "фаолият", "хулқ" тушунчалари ҳар хил мазмунда иш­латилади, жумладан, "тескари алоқалар воситасида хулқни бошқариш", "фаолиятнинг ҳалқали тузилиши", "фаолиятни бошқариш", "қўлнинг туюш фаолияти", "перцептив фаолият", "рецептор ва эффектор аппаратларнинг ҳамкорлик фао­лияти" кабилар.
Б.Г.Ананьев фаолият психологиясини фаоллик психо­логияси маъносида тушунади. Унинг фикрича, билиш ва муомала фаолиятнинг бирламчи кўринишидир. Тадқиқотчи "инсон фаолияти", "ташкилий иш", "ташкилотчилик фао­лияти", "хулқ жараёнининг алгоритмлари" атамаларидан ҳар хил маънода фойдаланади.



Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish