Э. ғозиев умумий психология



Download 3,91 Mb.
bet12/117
Sana02.11.2022
Hajmi3,91 Mb.
#859521
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

Тест методи. Тест - инглизча сўз бўлиб, синаш, текшириш, демакдир. Шахснинг ақлий ўсишини, менталитетини, қобилиятини, иродавий сифатлари ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа масала, топшириқ, мисол, жумбоқ, сюжетли расм ёки шакл тест деб аталади. Тест айниқса одамнинг қандай касбни эгаллаши мумкинлигини, касбга яроқлилиги ёки яроқсизлиги, истеъдодлилар, иқтидорлилар ва ақли заифларни аниқлашда кишиларни саралашда кенг қўлланилади. Тест методининг қиммати тажрибанинг илмийлик даражасига, текширувчининг маҳоратига ва қизиқишига, йиғилган психологик маълумотларнинг объективлиги ва уларни илмий таҳлил қила билашга боғлиқдир.
1905 йилдан, яъни француз психологи А. Бинэ ва унинг шогирди А. Симон инсоннинг ақлий ўсиш ва истеъдод даражаларини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин психологияда тест методи қўллана бошланди.
Чет эл психологлари тестларни шахснинг истеъдод даражасини аниқлаш воситаси деб билдилар. Бироқ тест текширилаётган ҳодисаларнинг психологик мезони ҳисобланмайди. Маълумки, бир муаммонинг ечимини излаш турли психологик воситалар билан амалга оширилади. Жаҳон (АқШ, Европа ва ҳоказо) тестологлари тадқиқот объектларини ўзлаштириб турадиган ва қобилият, тафаккур, билим кўникма ҳамда малакаларни аралаш ҳолда ўрганишга интиладилар. Синаш жараёнида синалувчиларнинг эмоционал ҳолати ва саломатлигига боғлиқ руҳий кечинмаларни инобатга олмайдилар. Собиқ иттифоқ психологлари К.М. Гуревич, В.А. Крутецкий ва бошқалар қўллайдиган тестлар тубдан бошқача принцип асосида тузилган. Улар тестларнинг тафаккур кўрсаткичи (индикатори) бўлиши учун ҳаракат қилдилар ва муайян ютуқларга эришдилар. Шунингдек, тафаккур жараёнининг сифат хусусиятларини билмай туриб, қобилиятнинг моҳиятини ёритиб бўлмайди, деган қоидага амал қилган ҳолда тестлардан фойдаланмоқдалар. Ҳозирги даврда нодир тестлар қаторига психологлардан Роршах, Розенцвейг, Кэттелл, Вартегг, Векслер, Мейли, Айзенк, Анастази, Равен ва бошқалар ижодининг намуналарини киритиш мумкин.
Психологияда тестлар қуйидаги туркумларга, турларга ажратилган ҳолда қўлланилади. Энг кенг тарқалган тестлар қаторига:

  1. Билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганлик даражасини аниқлашга қаратилган диагностик методлардан бири мақсадга (ютуққа) эришув тестлари ёки педагогик тестлар деб номланади; бу тур ҳаракат тестлари (механизмлар, материаллар, инструмент кабилардан фойдаланишга мўлжалланган), ёзма тестлар (махсус бланкалардаги саволлардан битта тўғрисини топишга ёки расмдан муҳим томонини ажратишга йўналтирилган), оғзаки тестлар (саволлар тизими умумий таълим ва касб таълимида тайёргарлик даражасини аниқлайди).

  2. Инсоннинг ақл-идроки, ақл-заковати, ақлий қобилияти ва фикрлаш даражасини ўлчашга мўлжалланган тестлар интеллект тестлари дейилади; улар вербал ва новербал шаклларда тузилган бўлиб, ақлий имконият, уқувчанлик, топқирлик, зеҳн, фаросатлилик, ақлий тараққиёт даражасини аниқлаш учун хизмат қилади; тест топшириқлари йўриқномасида аналогияга, умумлаштиришга, тушунчаларга, тавсифлашга мантиқий муносабатни аниқлаш талаб этилади.

  3. Ижодиёт (креативлик) тестлари шахснинг ижодий қобилиятларини ўрганиш ва баҳолашга мўлжалланган бўлади; улар ижодкор шахснинг ҳаётий тажрибасини таҳлил қилишга ва ижодкор шахснинг индивидуал хусусиятларини (ижодий тафаккур ва унинг маҳсулдорлиги: эгилувчанлиги , тезкорлиги топқирлиги, оригиналлиги, танловчанлиги, конструктивлиги ва ҳоказо) ўрганишга йўналтирилади.

  4. Мезонга мўлжалланган (критериал ориентирланган) тестлар текширилувчидан эгаллаган ва касбий топшириқларни бажариш учун етарли ёки етарли эмаслигини аниқлашга мўлжаллангандир. Мезон (критерия) сифатида муайян билимлар тизими мавжуд ёки мавжуд эмаслиги хизмат қилади. У (мезон ўқув жараённи ташкил этишда тескари алоқанинг инструменти тариқасида гавдаланади. Мезоннинг яратилиши унинг мантиқий-психологик тузилишини таҳлил қилиш асосида қурилади. Бунда методика билан мезоннинг психологик мутаносиблиги, релевантлиги олдиндан ҳисобга олиниши лозим.

  5. Шахсга оид ёки шахслилик тестлари: шахснинг установкаси, қадриятларга муносабати, эмоционал ҳолатлари, мотивацияси, шахслараро муносабатдаги сифатлари, хулқ-атворининг типик шакллари ва ҳоказоларни ўрганишга, ўлчашга, аниқлашга ёрдам беради. Улар шахсни ўрганиш шкалалари, сўровномалари ва билим жараёнларини ўлчаш, баҳолаш, ўзини-ўзи баҳолашга йўналтирилган бўлади. Шунингдек, субъективликни акс эттирувчи текстлар тизимини ҳам қамраб олади.

  6. Проектив тестлар (лотинча Прочестио-олдинлаб, илгарилаб намоён этиш маъносини билдиради): проекция натижаларини психологик талқин қилишга асосланган шахсни яхлит ўрганишга қаратилган методлар мажмуаси проектив тестлар дейилади. Психологик ҳимояланишдан ташқари, фавқулоддаги вазиятда индивидуаллигини ўзига хос намойиш этиш кабиларда мужассамлашади. Бундай тестлар туркуми ассоциатив (тугалланмаган гаплар ёки ҳикоя), экспрессив (психодрама, ўйинлар, ишбилармонлик ўйинлари, соцтренинг, эркин мавзуда расм чизиш) турларига ажратилади. Шахснинг ички дунёси моҳиятини субъектнинг шахсан ўзи тўлароқ намойиш этишга хизмат қилади.

Шундай қилиб, тестлар қаторига ютуққа (мақсадга) эришиш тестлари (улар дарсликларда берилган билим, малака даражаларини баҳолашга қаратилган), интеллект тестлари (ақлий тараққиёт даражасини ўлчашга мўлжалланган), шахслилик тестлари (инсон иродаси, эмоцияси, қизиқиши, мотивацияси ва хулқини баҳолашга йўналтирилган диагностик методлардан иборатдир), шахс «лойиҳаси» (проектив) тестлари(саволларга битта аниқ жавоб бериш талаб қилинади, жавобларни таҳлил қилиб шахс хусусиятларининг «лойихаси» ишлаб чиқилади), қобилият тестлари, хотира тестлари киради.
Энди тестга айрим мисоллар келтирамиз.
Ортиқча сўзни чиқариб ташланг:
А) Енисей, Днепр, Сирдарё, Амур (жавоб: Днепр - у Европада жойлашган);
Б) Петрозаводск, Ижевск, Сиктивкар, Абакан (жавоб: Абакан - у Осиёда жойлашган).

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish