Э. ғозиев умумий психология



Download 3,91 Mb.
bet16/117
Sana02.11.2022
Hajmi3,91 Mb.
#859521
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

Социометрия методи. Бу метод кичик гуруҳ аъзолари ўртасидаги бевосита эмоционал муносабатларни ўрганиш ва уларнинг даражасини ўлчашда қўлланилади. Унга америкалик социолог Джон Морено асос солган. Мазкур метод ёрдамида муайян гуруҳдаги ҳар бир аъзонинг ўзаро муносабатларини аниқлаш учун ундан қайси фаолиятда, ким билан қатнашиши сўралади. Олинган маълумотлар матрица, график, схема, жадвал шаклида ифодаланади. Улардаги миқдор кўрсаткичлари гуруҳдаги кишиларнинг шахслараро муносабатлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилади. Бу маълумотлар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради, холос. Шунинг учун ХХ асрнинг охирларида собиқ иттифоқ психологлари Я.Л.Коломинский (Минск) ва И.П.Волков (Санкт-Петербург) томонидан социометриянинг ёш психологиясига (ижтимоий-педагогик психология соҳасига) мослаб ўзгартирилган турлари, модификациялари ишлаб чиқилган. Булар шахсларнинг бир-бирини танлаши мотивларини кенг ифодалаш имконини беради. Айниқса, социометриянинг Я.Л.Коломинский ишлаб чиққан ўзгартирилган тури болалар, ўқувчилар жамоасидаги шахслараро муносабатлар ҳақида тўлароқ ахборот беради.
Одатда ўқувчилардан қуйидаги саволларга жавоб бериш талаб қилинади: «Сен саёҳатга ким билан боришни хоҳлайсан?», «Ким билан қўшни бўлиб яшашни ёқтирасан?». Ҳар бир савол социометрик мезон (ўлчов) вазифасини бажаради ва турмуш воқелигидан олинган. Синалувчи ҳар бир саволнинг учта жавобидан биттасини «энг маъқул» деб танлаши лозим. Унга, «аввал, ҳаммадан кўра кўпроқ ким билан бирга бўлишни хоҳласанг, ўшанинг фамилиясини ёз», «агар сен истаган шахс тўғри келмаса, яна ким билан бирга бўлишни истасанг, шунинг фамилиясини ёз», «айтилган шартларга биноан учинчи шахснинг фамилиясини ёз» деб уқтириш жоиз.
Гуруҳ табақаланишни кўрсатиш учун социограмма тўртта «майдон»га ажратилади. қизлар доирача билан, ўғил болалар эса учбурчаклар билан белгиланади. Доирача ва учбурчаклар сони фамилиялар сонига тўғри, мос келади. Гуруҳ аъзоларининг ўзаро муносабатлари доирача ва учбурчаклар стрелкалар билан боғланганида ўз ифодасини топади. Энг кўп муносабатга эга бўлган синалувчи доиранинг марказидан ўрин олади. У гуруҳ аъзоларининг энг ёқимтойи ҳисобланади, шахслар билан алоқа ўрнатмаган синалувчи доиранинг энг четидан жой олади. Оралиқдаги «майдон»ларга ўртача ва ундан камроқ танланган текширилувчилар жойлаштирилади. Текширишда, биринчидан, шахслараро муносабатнинг даражаси ва кўлами аниқланади, иккинчидан, қизлар билан ўғил болалар ўртасидаги кўрсаткичлар таққосланади. Кўрсаткичларга қараб гуруҳдаги муносабатлар ёки қизлар билан ўғил болалар ўртасидаги муносабатлар ва уларнинг ўзига хослиги, психологик механизмлари ҳақида хулоса чиқарилади. Шу билан бирга назарий аҳамиятга молик ғоялар олға сурилади, амалий кўрсатмалар берилади, тавсиялар билдирилади.
Бу методда синалувчиларга бевосита саволлар берилади ва уларга кетма-кет жавоб қайтариш орқали гуруҳ аъзоларининг ўзаро танлаш жараёни вужудга келтирилади. Мактабгача муассасалар, мактаб синфлари, меҳнат ва дам олиш лагерлари, олий мактаблар, меҳнат жамоалари ва турли ташкилотларнинг хусусиятлари, динамикаси, шахслараро зиддият (низо)ларнинг сабаби шу метод ёрдамида ўрганилади. Турли эҳтиёж, мотив, қизиқиш, интилиш, ҳаракат ва ҳоказолар муайян тартиб ва қоидага биноан системалаштирилади, уларнинг ижтимоий-психологик ҳамда соф психологик илдизлари тўғрисида маълумотлар олинади. Шу билан бирга гуруҳдаги шахсларнинг яққол, аниқ нуқтаи назари, гуруҳбозлик, оғмачилик, қарама-қаршилик, ҳис-туйғунинг зўриқиши, гуруҳий жипслик, мослик, муносабатнинг мотивлари ва унинг қурилиши, жинслар ўртасидаги мулоқотларнинг замини, муомаланинг мароми ҳамда сеҳри мана шу калит билан очилади ва барқарорлик хусусиятини касб этади.
Умуман айтганда, социометрия методидан турли ёшдаги, касбдаги, жинсдаги, савияси ҳар хил кишилар гуруҳларидаги психологик қонуниятлар, механизмлар ва ёндашувларни тадқиқ этишда унумли фойдаланса бўлади.

2. Яқин ва узоқ чет эл психологияси фанида инсон психикасини тадқиқот қилиш методларининг турлича классификацияси (таснифи) берилган. Умумий психология соҳаси бўйича хилма-хил илмий асосга қурилган назариялар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар қайсиси тўкислик ва нуқсонли томонларига эга. қуйида биз рус психологи Б.Г.Ананьев тавсия қилган классификацияга асосланган ҳолда методлар хусусиятини ёритиб берамиз.


Б.Г. Ананьев психикани ўрганиш методларининг ташкилий, эмпирик (амалий), олинган натижаларни қайта ишлаш ёки статистик ҳамда натижаларни шарҳлаш деб номлаб, уларни тўртта катта туркумга, гуруҳга ажратган. Мазкур методлар гуруҳи ўз навбатида унинг мақсади ва вазифасига биноан яна бир нечта тоифа ҳамда турларга бўлинади. Навбатдаги фикрда ана шу методларнинг умумий, хусусий ва ўзига хос хусусиятларига ҳамда қиёсий тавсифига тўхталамиз.
Тадқиқот методларининг биринчи гуруҳи ташкилий деб номланиб, у ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталадиган турларни қамраб олади. қиёслаш методи умумий психология (турли гуруҳларни ўзаро солиштириш), социал психология (катта ёки кичик гуруҳлар ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш), медицина психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш), спорт психологияси (спортсменлар ҳолати, уларнинг уқувчанлиги ва ишчанлигини ўзаро чоғиштириш) каби фанларда унумли фойдаланилади.
Умумий психология фанида қиёслаш методи турли ёшдаги одамларнинг билиш жараёнлари, шахс хусусиятлари, билимларини ўзлаштириш хоссалари, ақлий қобилияти, салоҳияти, тараққиёт динамикаси, шахс жинсий тафовутлари ва ўзига хослиги, индивидуал-типологик ҳолатларини ўрганишда татбиқ этилади. Рус психологлари Л.С.Виготский, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананьев, Д.Б.Эльконин, П.Я.Гальперин сингари олимлар ва уларнинг шогирдлари тадқиқотларида қиёслаш методидан фойдаланилган. Кейинги йилларда халқ таълими ва олий таълим тизимида ҳамда ишлаб чиқаришда XX асрнинг 70- йилларидан эътиборан то ҳозирги давргача «инсон омили» муаммосининг муҳокамага қўйилиши, вақт тақчиллиги, ишчанлик имконияти, қобилияти, психологик мослик масалаларининг алоҳида аҳамият касб этиши мазкур методни кенг қўламда қўллашни тақозо этмоқда. Бундан ташқари, тажрибада олинган миқдорий маълумотлар ишончлилик даражасини ошириш учун ҳам қиёслаш методи ишлатилади. Айниқса, синалувчилардаги ўзгаришларни кўндаланг кесим ҳолатда олиб қараш, тадқиқот босқичини кесиб, яъни вақтинча тўхтатиб, алоҳида таҳлил қилиш ушбу методга борган сари диққат-эътибор тобора ортиб бораётганлигидан далолат беради. Масалан, тажрибанинг биринчи босқичининг турли ёшдаги ва жинсдаги одамларга таъсирини аниқлаш ва ҳоказолар шулар жумласидандир.
Умумий психологияда қиёслаш методи билан бир қаторда лонгитюд (узлуксиз) методи ҳам кенг кўламда қўлланилади. Ушбу методнинг бошқа методлардан фарқли томони шундан иборатки, унинг ёрдамида бир ёки бир неча синалувчилар узоқ муддат, ҳатто ўн йиллар давомида (А.Терменнинг 50 йиллик узлуксиз тажрибаси ҳозирча рекорд ҳисобланади) текширилади. Лонгитюд методидан АқШлик А.Термен, немис психологи В.Штерн, француз Р.Заззо ва Ш.Бюлер, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва бошқалар кўп даврлардан бери унумли фойдаланиб келадилар.
Мазкур метод орқали ҳар хил жинсли эгизаклар (Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳра) ёки аралаш жинсли (Ҳасан-Зуҳра, Фотима-Ҳусан) қўшалоқлар кузатилган. Шунинг учун бир талай тадқиқотларнинг «она кундалиги» (Н.А.Менчинская, В.С.Мухина) деб номланиши бежиз эмас. Узоқ муддат давомида муайян бир шахсни (кичик гуруҳни) кузатиш синалувчида янгитдан пайдо бўлаётган фазилатларининг тараққиёт динамикаси, унинг хулқ-атворидаги иллатлар (меъёрдаги хатти-ҳаракатдан четга оғиш) ва уларнинг олдини олиш муаммолари юзасидан материал йиғиш, шунингдек, мураккаб психологик муносабатлар, ички боғланишлар, қонуниятлар, механизмлар тўғрисида мукаммал, ишончли, барқарор маълумотлар тўплаш имконини яратади.
Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигидан ташқари, синалувчига объектив (табиий) шарт-шароитларнинг, ижтимоий­психологик муҳитнинг таъсири ҳам ўрганилади. Чунончи, эгизакларнинг ўзаро ўхшашлиги ва уларнинг тафовутланиши, таъсирланиши, ҳис-туйғуларининг ўзгариши, шахслар ўртасидаги индивидуал фарқлар (ишчанлиги, темпераменти, олий нерв фаолияти системаси ва ҳоказолар) юзасидан олинган маълумотлар лонгитюд методининг шарофати билан рўёбга чиқади.
XX асрнинг иккинчи ярмида XXI асрнинг бошларида фан ва техниканинг тараққиёти психологик текширишларнинг илмийлик даражасини янада ошириш учун (субъектив омиллар таъсирини камайтириш мақсадида) комплекс программа асосида бошқа фанлар (медицина, физика, физиология, биология, социология, кибернетика, статистика, философия, логика) билан биргаликда тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо қилмоқда. Бу воқелик фан оламида интеграция (қўшилиш, уюшиш) жараёни юз бераётганлиги кўрсаткичи ифодасидир. Амалий хусусиятга молик илмий-текшириш ана шу кўпқиррали (комплекс) ёндашишни талаб этмоқда. Психология соҳалари (психофизиология, космос, тиббиёт психологияси, муҳандислик ёки авиацион психология) ўртасида эса тадқиқот объектига тизимли ёндашиш принципи амалга оширилмоқда. Ушбу ижтимоий­психологик воқелик соҳалар дифференциациясидан (ажралишидан) далолат бермоқда. Комплекс метод ёрдамида ўрганилаётган объектдаги ўзгаришлар турли соҳавий нуқтаи назардан таҳлил қилинади ёки уларга ҳар хил ёндашилади. Масалан, шахснинг муайян билимларни эгаллаш хусусияти психологик жиҳатдан текширилаётган бўлинса, комплекс (кўпёқлама) ёндашиш таъсирида ана шу ўзгартиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, биологик хусусиятлари очиб берилади. Айтайлик, кексайишнинг биологик омилларини ўрганиш қари кишидаги психологик, физиологик, мантиқий жиҳатларининг очилишига хизмат қилади.
Комплекс (кўпқиррали) программа (дастур) ёрдамида амалга оширилган тадқиқотнинг натижаси илмшунослик учун муҳим аҳамиятга молик бўлиб, инсоншунослик муаммоларини ҳал қилишда ҳам алоҳида ижобий роль ўйнашига шак-шубҳа йўқ.
Илмий-тадқиқот методларининг иккинчи гуруҳи амалий (эмпирик) методлар мажмуасидан иборат бўлиб, унинг таркибига кузатиш (ўзини ўзи кузатиш), эксперимент (табиий, лаборатория), тест (синаш), анкета (варақа), сўров, социометрия, суҳбат, интервью, фаолият жараёни ва маҳсулини таҳлил қилиш, таржимаи ҳол (биография), шахсий гувоҳнома, ҳужжат, турмуш фаолияти воқеаларини таҳлиллаш кабилар киради. Амалий методлар синаш, текшириш, диагноз (ташхис) ва прогноз (башорат) қилиш вазифаларини бажаради. Инсоннинг туғилишидан тортиб то умрининг охиригача давр оралиғида содир бўладиган психологик ўзгаришларни чуқурроқ, объектив равишда тадқиқ этиш учун навбати билан амалий (эмпирик) методлар гуруҳидан фойдаланиш самарали натижа беради. Чунки бир метод иккинчисини тўлдиришга хизмат қилади.
Илмий-тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи олинган натижаларни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, статистик (миқдор) ва психологик сифат таҳлили турларга ажратилади. Психологик-педагогик тадқиқотларда кўпинча қуйидаги статистик методлардан фойдаланилади.
Тўпланган миқдорларнинг статистик методлар ёрдамида ишлаб чиқишда қуйидаги формулаларни қўллаш мумкин.
1 ). Мқ υ
n
ўртача арифметик қийматни топиш учун ишлатилади.

Ì-йиғинди, V- вариацион миқдор, n- синалувчилар миқдори ёки объектларнинг саноғини билдиради.


2) Gқ C ғn-1 формуласи сон қаторидаги ўрта квадрат оғишни ҳисоблашда ёки стандарт оғишни аниқлашда ишлатилади. G-“сигма” квадрат оғиш,С-дисперсия, “n”-миқдор.
3) Сқ (ν-M)- миқдорлар тарқоқлигини аниқлаш учун қўлланилади, баъзан у «С» –дисперсия деб аталади.
Психологик тажрибаларда олинган миқдорнинг, қўлланилган методиканинг ишончлилик даражасини аниқлаш учун Стьюдент мезонидан фойдаланиш мумкин: tқХ-Х. Бунда t- ишончлилик белгиси, Х-сон қаторидаги юқори балл, Х-ўртача арифметик миқдор, Ğ-квадрати оғиш аломати.
Психологик тажрибаларда Мёрдокнинг кўчиш фоизларини аниқловчи формуласи: -С-С100 қўлланилади ва у синалувчиларнинг тўғри жавоблари билан нотўғри жавобларини ҳисоблаш учун хизмат қилади. Иккала миқдорнинг нисбати бирининг иккинчисидан қанчалик даражада юксакликка эга эканлигини кўрсатади. Бунда «С»-назорат, «Е»-экспериментал гуруҳни англатади
Тафаккурнинг сўз-мантиқ тежамкорлиги хусусиятини аниқлашда қуйидаги формула қўлланилади (З.И.Калмикова тадқиқотларида). ТСТR¹R2; R1-синалувчилар топшириқни бажаргани учун олган баллар йиғиндиси, R2-синалувчилар максимал даражада баллар тўплаши мумкин бўлган имкониятлар. Топшириқ ечими уч балли шкала билан ўлчанади. Тўғри ечгани учун «3» балл, ечишга интилгани учун “1” балл, нотўғри ечгани учун « 0» балл қўйилади.
Юқоридаги статистик методлар тажрибалардан олинган қийматларнинг ишончлилик даражасини аниқлашга хизмат қилади. Лекин бунга ўхшаш методларнинг миқдори ҳаддан ташқари кўпдир. Биз уларнинг энг соддаларигагина тўхталдик, холос.
Тўпланган материалларнинг психологик жиҳатдан сифат таҳлили методи умумий психология учун алоҳида аҳамият касб этади. Аниқловчи, таркиб топтирувчи (тарбияловчи), текширувчи тажрибаларда олинган ҳар хил шаклдаги, кўламдаги, мазмундаги маълумотлар турли принцип, позиция, кўпқиррали (комплекс) ва яхлит (системали) ёндашишга асосланган ҳолда сўз-мантиқ ёрдами билан сифат таҳлили ўтказилади. Барча фикр ва мулоҳазалар ишончли омиллар орқали далиллаб берилади, психологик қонуният, қонун, хусусият, хосса, ҳолат, тараққиёт, камолот қандай ўзига хосликка эга эканлиги исботланади. Материал алоҳида гуруҳларга ва туркумларга ажратилади, шунингдек, психологик воқеликнинг бошқа жиҳатлари билан узвий сабабий боғлиқлиги, ички мураккаб муносабати баён қилинади, синалувчилар эса муайян тоифаларга беркитилади ҳамда тадқиқот юзасидан якуний хулоса чиқарилади.
Илмий-тадқиқот методларининг тўртинчи гуруҳи шарҳлаш деб аталиб, генетик ва доналаш методларидан иборатдир. Генетик методи ёрдами билан тадқиқот давомида тўпланган маълумотлар яхлит ҳолда мақсадга мувофиқ йўналишда шарҳланади. Мазкур методдан фойдаланишдан асосий мақсад - аввало синалувчида янгитдан вужудга келган шахсга оид фазилатларнинг шаклланиши ва билиш жараёнлари ўзгаришига тажриба натижаларига асосланган ҳолда таъриф ҳамда тасниф беришдир. Шунинг билан бирга инсон руҳиятида янгитдан вужудга келаётган шахс фазилати ва хусусиятининг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи бир машаққатли дақиқага, лаҳзага, санага қўшимча шарҳ бериш имконияти туғилади.
Генетик методга асосланганда шахс руҳиятига ўзгаришлар билан тараққиёт босқичи ўртасида “вертикал” йўналишдаги алоқа манбаи аниқланади. Доналаш методи ёрдами билан тадқиқот объектига кирган шахс психикасига алоқадор барча ўзгаришлар, ўзига хослик, ўзаро боғлиқлик ва ўзаро таъсир, изчиллик, уйғунлик ўртасида «горизонтал» йўналишдаги муносабат ўрганилади. Жумладан, бошқа одамлар нутқини идрок қилиш учун сезги, идрок, хотира, тафаккур жараёнларининг бир даврда бирга қатнашиши бунга ёрқин мисолдир. Мазкур жараёнда ҳар қайси билиш жараёнининг улуши доналанади ёки унинг аҳамияти алоҳида таъкидланади, уларнинг ўзаро боғлиқлиги асослаб берилади.
Лекин тажрибада тўпланган маълумотларни шарҳлаш учун юқоридаги методларнинг ўзи етарли эмас. Шунинг учун ушбу узилишга чек қўйиш мақсадида йиғилган материал махсус босқичларга ажратиб шарҳланади. Тадқиқотнинг биринчи тайёрлов босқичида кашф қилиниши лозим бўлган психологик қонун тўғрисидаги тахмин, гипотеза, фараз таҳлил қилинади. Тадқиқотнинг иккинчи босқичида-тажриба ўтказиш принципи, шароити, объектив ва субъектив омиллар юзасидан мулоҳаза юритилади. Учинчи босқичда эса, олинган натижаларни қайта ишлаш назарда тутилади ва у ўз навбатида тўртта даражадан ташкил топади: а) материални бирламчи таҳлил қилиш: алоҳида олинган ёки топилган омил, аломат, кўрсатгич, хусусият шарҳланади; б) таҳлил қилинган материал билан тадқиқот гипотезасига алоҳида шарҳ берилади; в) иккиламчи таҳлил қилишда барқарор, ҳукмрон далиллар ажратилади; г) иккиламчи синтезда эса психологик қонуният, топилган далил, омил, тадқиқот гипотезаси ўзаро бирлаштирилиб махсус хулоса чиқарилади. Тўртинчи босқич шарҳлаш деб аталиб, ҳар бир факт, аломат, кўрсатгич, хосса психологик жиҳатдан сўз-мантиқ орқали таҳлил қилинади. Барча илмий-амалий мулоҳазалар далилланади, ҳеч бир шубҳали ўринларга, эътирозларга ўрин қолдирилмайди. Охирги (тўртинчи) босқичда тадқиқотга якун ясалади, зарурий хулосалар чиқарилади, амалий тавсиялар берилади, ўрганилиши лозим бўлган муаммо аҳамияти, унинг истиқболи тўғрисида маслаҳатлар, тавсиялар берилади.
Семинар машғулоти учун мавзулар

  1. Психология фанининг соҳалари тўғрисида тушунча

  2. Психологиянинг методологияси

  3. Психологиянинг асосий принциплари

  4. Психологиянинг эмпирик методлари тавсифи

  5. Психологиянинг методлари классификацияси




Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish