Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Чиғаноқдаги электр ҳодисалари. Г



Download 13,93 Mb.
bet357/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   493
Bog'liq
fizi

Чиғаноқдаги электр ҳодисалари. Г. Девис ва бошқа тадқиқотчилар чиғаноқнинг турли қисмларидаги электр потенциалларини қайд қилишда 5 та турли электр феноменини аниқлашди. Улардан иккитаси — эшитув рецептор ҳужайрасининг мембрана потенциали ва эндолимфа потенциали — товуш таъсирига боғлиқ эмас (улар товуш таъсир этмаганда ҳам кузатилади). Электр ҳодисаларидан учтаси— чиғаноқнинг микрофон потенциали, йиғинди потенциали ва эшитув нервининг потенциали — товуш таъсирида келиб чиқади.
Эшитув рецептор ҳужайрасининг мембрана потенциали ҳужайрага микроэлектрод киритилганда қайд қилинади. Бошқа нерв ҳужайралари ёки рецептор ҳужайралардаги каби, эшитув ҳужайралари мембранасининг ички юзаси ташқи юзасига нисбатан манфий зарядлидир; уларнинг ўртасидаги потенциаллар фарқи 70 мв га боради.
Эндолимфа потенциали, ёки кохлеар потенциал парда каналга бир электродни киритиб, иккинчи электрод юмалоқ дарчага яқинлаштирилганда қайд қилинади. Эндолимфанинг перилимфага ва теваракатрофдаги тўқималарга нисбатан мусбат заряди бор, у 80 мв га тенг. Эндолимфа потенциали ундаги ионларнинг хусусиятларига боғлиқ. Бу потенциални томирли чигал (stria vascularis) нинг ҳаёт фаолияти сақлаб туради. Эндолимфа потенциали оксидланиш процессларининг интенсивлигига боғлиқ. Нафас олиш функцияси бузилганда ёки цианидлардан заҳарланиш сабабли тўқималардаги оксидланиш процесслари сусайганда эндолимфа потенциали камаяди ёки бутунлай йўқолади. Асосий мембрана тебранганда эндолимфа потенциали ўзгаради.
Эшитув рецептор ҳужайраларининг тукларини эндолимфа ўраб туради (бу суюқлиқ рецептор ҳужайраларнинг ташқи муҳити ҳисобланади), шу сабабли ҳужайралар мембранасининг ички юзаси билан тукларнинг ташқи юзаси ўртасида потенциаллар фарқи вужудга келади, бу фарқ 70 + 80=150 мв га тенг. Эшитув рецептор ҳужайраларининг туклари юзасида мембрана потенциали шу қадар катта бўлишининг аҳамияти ҳозирча аниқ эмас; товуш тебранишларининг сезилишини осонлаштиради, деб фараз қилинади.
Чиғаноққа электродларни киритиб, усилителга ва радио карнайига улагач товуш билан таъсир этилса, радио карнайи товушни аниқ гавдалантиради. Масалан, экспериментатор мушук қулоғига яқин келиб, бирон жумлани айтса, чиғаноққа киритилган электродларга улоғлиқ радио карнайи иккинчи хонада экспериментаторнинг айтган сўзларини гавдалантиради. 1930 йилда Уивер ва Брей кашф этган шу фактдан англашиладики, чиғаноқ товуш тебранишларини аниқ мос келувчи частотали электр тебранишларига айлантириб, микрофон каби ишлайди. Шу туфайли юқорида тасвир этилган ҳодиса чиғаноқнинг микрофон эффекти деб аталди, қайд қилинадиган электр потенциалига эса кохлеар микрофон потенциали деб ном берилди. Бу потенциални тукли ҳужайра юзаси ишлаб чиқаради ва туклар деформацияси микрофонлардаги пьезоэлектр кристалларининг деформациясидаги каби потенциаллар фарқини вужудга келтиради, деб фараз қилишади. Кохлеар микрофон потенциалларининг частотаси товуш тебранишларининг частотасига мос келади, бу потенциаллар амплитудаси эса қулоққа таъсир этувчи товуш интенсивлигига бир қадар пропорционал бўлади.
Микрофон потенциаллари рецептор ҳужайраларнинг фаолият кўрсаткичлари деб аталади.
Жуда кучли товушда ва товуш тебранишларининг частотаси катта бўлганда (баланд тонларда) кохлеар микрофон потенциаллари қайд қилинганда электр тебранишларининг ёзувидаги нуль чизиғининг барқарор ўзгариши, яъни потенциаллар фарқининг ўзгариши кузатилади. Бу ҳодиса йиғинди потенциал деб аталади. Йиғинди потенциал миқдори товуш босимининг интенсивлигига ва рецептор ҳужайраларнинг тукла-рини қопловчи мембрана билан босилиш интенсивлигига пропорционал.
Эшитув нервининг толалари электрофизиологик метод билан текоширилганда қулоққа таъсир этувчи тоннинг баландлигига қараб частотаси ўзгарадиган импульслар ёзиб олинади. Қулоққа таъсир этувчи товуш тебранишларининг частотаси пастроқ тонларда бўлиб, секундига 1000 дан ошмаса, эшитув нервида тегишли частотали импульслар вужудга келади. Қулоққа баландроқ тонлар таъсир этганда нерв толаларидаги импульслар частотаси товуш тебранишларининг частотасига нисбатан анчагина паст бўлади. Эшитув нервида гавдаланадиган импульслар частотасининг юқори чегараси рефлектор даврнинг узунлигига боғлиқ, бу давр қарийб 1 мсек га тенг.
И. Тасаки эшитув нервининг айрим толаларидан электр тебранишларини қайд қилиб, паст тонларда нерв толаларининг кўпчилигида импульсация рўй беришини, баланд тонларда эса нерв толаларининг озгинасида импульсация келиб чиқишини аниқлади.
Тукли рецептор ҳужайраларнинг қўзгалиши, уларда микрофон потенциали билан йигинди потенциалнинг вужудга келиши туфайли эшитув нервида импульслар ҳосил бўлади. Бу импульслар ички қулоққа таъсир этувчи товушлар тўғрисидаги ахборотни марказий нерв системасига ўтказади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish