Ташқи ва ўрта қулоқ функциялари Ташқи қулоқ ва товуш йўналишини аниқлаш. Ташқи эшитув йўли товуш тебранишларини қулоқ пардасига (ноғора пардага) ўтказади. Е томондан келаётган ҳар қандай товуш бир қулоққа иккинчисига нисбатан миллисекунднинг бир неча бўлагича кечикиб киради. Унг ва чап қулоққа сезиладиган товуш тўлқинларининг етиб келиш вақтидаги тафовут кишига товуш йўналишини анча аниқ (3—4° гача аниқлик билан) билишга ёрдам беради. Бу қуйидаги тажрибада исбот этилади: текширилаётган кишининг иккала қулоғига турли узунликдаги найлар орқали алоҳида-алоҳида товуш берилади. Найларнинг узунлигидаги фарққз қараб, товушнинг турлича йўналиши сезилади. Товуш манбаидан қарама-қарши томондаги қулоқ товушни сустроқ сезиши ҳам товуш йўналишини аниқлаш учун аҳамиятлидир. Ҳар бир қулоққа турли интенсивликдаги бир товуш таъсир этса, икки хил товуш эмас, балки бир товуш келаётгандек сезилади, у кучлироқ товуш томонидан келаётгандек туюлади.
Шундай қилиб, товуш йўналишини аниқлаш бинаурал эшитув, яъни иккала қулоқ билан эшитув мавжудлигига боғлиқ. Бир қулоғи эшитмайдиган киши фақат бошини айлантириб, қулоғини товуш келаётган томонга тўғрилайди.
Ташқи қулоқни ноғора бўшлиғидан (ўрта қулоқ бўшлиғидан) ажратиб турадиган ноғора парда 0,1 мм қалинликдаги юпқа парда бўлиб, турли йўналишда ётган толалардан тўқилганга ўхшайди. Ноғора парда (қулоқ парда) ичкарига ботиқ воронкани эслатади. Парданинг ўртасидан ички томонига болғача дастаси суқилиб кирган.
Ноғора пардага ташқи эшитув йўли томонидан товуш тебранишлари келганда бу парда тебрана бошлайди. Ноғора парда нотўғри шаклда бўлиб, турли қисмлари турлича таранг эканлиги туфайли ўзининг тебранишлар даври йўқ, ноғора парда ҳар қандай товуш келганда шу то-вуш тўлқинининг узунлигига қараб тебранади. Ноғора парданинг бу хоссаси жуда муҳим, чунки акс ҳолда парданинг ўз тебраниш даврига мос келадиган товушлар қаттиқроқ эшитилган бўлур эди.
Урта қулоқ.Урта қулоқнинг энг муҳим қисми болғача, сандон ва узанги деган суякчалардир, бу суякчалар ноғора парданинг тебранишларини ички қулоққа ўтказади (199-расм). Ана шу суякчалардан бири — болғача дастаси ноғора пардасига суқилиб кирган, болғачанинг иккинчи томони сандонга бирлашган.
Ноғора парданинг тебранишлари болғача дастаси билан сандон ўсиғидан тузилган ричагнинг узунчоқ дастасига ўтади, шу сабабли товуш тебранишлари амплитудаси камайиб, кучи ошган ҳолда узангига келади. Узангининг овал дарча мембранасига тақалиб турадиган юзаси 3,2 мм2га тенг. Ноғора парданинг юзаси 70 мм2. Ноғора парда билан узанги юзасининг нисбати 1:22, шу туфайли товуш тўлқинлари овал дарча мембранасини тахминан 22 баравар ортиқроқ куч билан босади. Бунинг муҳим аҳамияти бор, чунки ноғора пардага келадиган кучсизроқ товуш тўлқинлари овал дарча мембранасининг қаршилигини енга олади ва чиғаноқдаги суюқлиқ (перилимфа ва эндолимфа) қатламини ҳаракатга келтира олади.