ҲИД БИЛИШ ВА ТАЪМ БИЛИШ РЕЦЕПЦИЯСИ
Ҳид билиш ва таъм билишникўпинча «химиявий сезгилар» деб аташади, чунки улар химиявий таъсирловчиларнинг рецепторларга таъсир этиши натижасида келиб чиқади.
Ҳид билиш рецепцияси
Ҳид билиш рецепторлари бурун бўшлиғининг юқори қисмида, ғалвир суякдаги lamina perforata остида бўлади.
Ҳид билув эпителийси асосий нафас йўлидан ён томонда ётади. Нафас билан олинадиган ҳаво бу эпителийга диффузия йўли билан, яъни бирмунча секинроқ ёки уйирма ҳаракатлар йўли билан тезроқ кириши мумкин. Одам «ҳидлаганда», яъни бурни орқали тез-тез калта нафас олганда шундай уйирма ҳаракатлар вужудга келади, бундай ҳаракатларда бурун катаклари кенгаяди ва нафасга олинаётган ҳаво бурун бўшлиғининг юқори қисмига — ҳидлов рецепторларига осонроқ киради.
Ҳид билиш рецепторлари ёки ҳид билиш ҳужайралари қарийб 5—10 мк диаметрли биполяр нейронлардан иборат, улар цилиндр шаклидаги таянч ҳужайралар атрофида ётади. Итда 125 млн., одамда эса 60 млн. ҳид билиш ҳужайралари бор. Ҳар бир ҳид билиш ҳужайрасининг юзасида бир талай ингичка киприклар ёки ўсиқлар борлиги электрон микроскопияда аниқланди. Шундай ҳар бир киприкчанинг диаметри 0,1 мк, баландлиги эса 1—2 мк. Шу киприкчалар борлигидан ҳидли модда ўзи таъсир этаётган рефлектор ҳужайрага тегиб турадиган сатҳни кескин даражада оширади. Масалан, одамда ҳид билиш зонасининг сатҳи қарийб 5 см2; ҳидлов ҳужайраларидаги киприкчаларнинг йиғинди сатҳи эса 100—150 баравар ортиқ.
Ҳид билиш органларининг сезувчанлиги танг қоларли даражада катта. Буни яққол кўрсатиш учун ҳидли ҳар хил моддаларнинг одам учун ҳаводаги бўсаға концентрациялари кейинги бетдаги жадвалда келтирилган.
Ҳид билув сезгиси айниқса кўп ривожланган ҳайвонлар, масалан, итларда сезувчанлик янада юқори.
Жадвалда келтирилган рақамлар ҳид билув ҳужайраларининг сезувчанлигини тўлиқ таърифлаб бермайди, чунки бурунга кирадиган ҳаводаги ҳидли модда молекулаларининг фақат 2 проценти ҳид билув ҳужайраларига етиб боради. Стюйвернинг ҳисобларига қараганда, одамдаги бир ҳид билув ҳужайрасининг бўсаға кучида таъсирланиши учун 8 та меркаптан молекуласи кифоя. Бошқа ҳисобларга қараганда, ҳид сезиш учун камида 40 рецептор ҳужайра қўзғалиши керак, рецептор ҳужайраларнинг ҳар қайсисига ҳидли модданинг атиги битта молекуласи таъсир этади.
Ҳид билув ҳужайраларига турли моддаларнинг таъсир этиш механизми ҳозирча равшан эмас.Ҳид билув ҳужайраларининг таъсирланиши баъзи атом группаларининг химиявий таъсирига боғлиқ деб фараз қилишмоқда. Аммо структураси ёки химиявий хоссалари билан бир-бирига яқин турадиган моддаларнинг бутунлай ҳар хил ҳидли эканлиги химиявий гипотезаларга зид келади.
Ҳид билиш сезгисининг интенсивлиги ҳидли модданинг химиявий структурасига, ҳаводаги концентрациясига ва бурундан ўтиш тезлигига, шунингдек ҳид билиш рецепторининг физиологик ҳолатига боғлиқ. Ҳидли модда таралган ҳавонинг бурунга кириш тезлиги қанча катта бўлса, ҳид билиш сезгиси ўшанча кучли бўлади.
Ҳидли модданинг ҳаводаги концентрацияси бир хил бўлса, у ҳид билув ҳужайраларига таъсир этаётган дастлабки пайтдагина ҳид билиш сезгисининг интенсивлиги максимал бўлади. Кейинчалик ҳид билиш сезгиси сусаяди. Бунинг сабаби шуки, рецепторлар адаптацияси тез тараққий этади, шунга кўра рецепторларнинг сезувчанлиги пасаяди. Шу сабабли ҳидли модданинг ҳаводаги концентрацияси катта бўлган бинода бир неча вақтгача бўлган одам ҳид сезмайдиган бўлиб қолади. Ҳидли модда узлуксиз таъсир этса, ҳид билув аппарати тезроқ адаптациялана-ди; ҳидли модда ритм билан нафасга олинса ва нафас чиқарилса,. яъни ҳид билув рецепторларига дапқир-дапқир таъсир этса, адаптация секинроқ келиб чиқади. Бунинг сабаби шуки, ҳидлов рецепторида им-пульслар фақат нафас олиш фазасида, бурундан ҳаво ўтган пайтдагина пайдо бўлади. Нафас чиқариш фазасида, ҳаво тескарига ҳаракатланган-да ҳидлов рецепторларида импульсация пайдо бўлмайди, чунки нафас чиқариш фазасида ҳаво бурундан ҳидлов соҳасига кирмай, калта йўл билан чиқиб кетади. Ҳидли модда таралган ҳаво бурунга кириб, ҳара-катланмаса (навбатдаги нафас олиш фазаларида ҳаво оғиздан олинса),, ҳид билув ҳужайраларидаги импульсация фақат дастлабки пайтда ке-либ чиқади, сўнгра адаптация туфайли импульсация тез тўхтаб қолади. Адаптация бир неча секунд ёки минут ичида авж олади.
Ҳид билув рецепторларининг сезувчанлик даражасини ва адаптация тезлигини симпатик нерв системаси идора этади; симпатик нерв то-лалари қўзғалганда ҳид билув нервидаги импульсация ҳид таъсирида кескин даражада ошади, бу эса симпатик нерв системаси адаптацион функцияни ўтайди, деган Л. А. Орбели назариясига мос келади.
Бошқа ҳидлар сезилавергани ҳолда бир ҳидга тез ўрганиш (адаптация) мумкин. Бу ҳол ҳид билув ҳақидаги мавжуд назариялардан бирига асос бўлди. Ҳар хил ҳидларни таратувчи моддалар турли рецеп-. торларга таъсир этади, деб фараз қилинади. Бошқа ҳидли моддаларга нисбатан сезувчанлик юксак даражада сақлангани ҳолда бир ҳидга адаптацияланиш мумкинлиги шу назария билан изоҳланади (қисман аносмия деган бундай ҳодисалар баъзи дори моддалар таъсир этганда ва бурун шиллиқ пардасининг баъзи касалликларида кузатилади). Ҳо-зир баён этилган назарияга мувофиқ, ҳид билув рецепторларининг ҳар хил турлари кўп.
Иккинчи назарияга қараганда, ҳид билув рецепторларининг ҳар хил турлари бирмунча кам; ҳидли моддалар рецепторларнинг турли группаларига турли комбинацияларда таъсир этганлиги сабабли ҳид билиш сезгилари турли-туман бўлиб чиқади.Ҳидларни классификация қилиш йўлидаги кўпгина уринишлар унча муваффақиятли чиқмади. Мисол учун Хенинг классификациясини келтирайлик. Хенинг доривор, гул, ҳўл мева, смола ҳидларини, куйган ва чириган ҳидларни тафовут қилади. Цваардемакер 9 та асосий ҳидни ажратади; улардан еттитаси фақат ҳид билув нервининг охирларига, иккитаси эса n. trigeminus ва n. glossopharyngeus охирларига ҳам таъсир этади.
Электрофизиологик тадқиқотлар ҳид билув трактининг толаларидаги узлуксиз импульсациядан гувоҳлик беради. Ҳидларнинг таъсири шу импульсация характерини (сериядаги импульслар частотаси ва группи-ровкасини) ўзгартиради ва ҳид билув ахбороти худди шу йўл билан ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |