Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Оксигемоглобин (юқорида) ва гемоглобиннинг нур ютиш спектрлари



Download 13,93 Mb.
bet29/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   493
Bog'liq
fizi

5-расм. Оксигемоглобин (юқорида) ва гемоглобиннинг нур ютиш спектрлари.

Гемоглобин тўлқин узунлиги 620—680 ммк бўлган ёруглик нурларини оксигемоглебинга нисбатан кўпроқ ютиши қоннинг кислород билан тўйиниш даражасини ўлчаш методикаси — оксигемометрияга асос қилиб олинган. Бу методикада қулоқ супраси ёки қон солинган кювета кичик электр лампаси билан ёритилади ва тўлқин узунлиги юқорида кўрсатилган ёруғлик оқимининг қулоқ тўқимаси ва қон солинган кювета орқали ўтаётгандаги интенсивлиги фотоэлемент ёрдамида аниқланади. Фотоэлемент кўрсатишларига қараб, гемоглобиннинг кислородга тўйиниш даражаси аниқланади.


Катта ёшли кишилар қонида ўрта ҳисоб билан 14—15% гемоглобин бор (эркакларда 13,5—16%, аёлларда 12,5—14,5%)- Гемоглобиннинг умумий миқдори тахминан 700 г.
Эмбрионал даврда одам қонида гемоглобиннинг ҳар хил типлари бўлади, улар кислород бириктириш хоссаси ва бошқа баъзи химиявий хоссалари билан бир-бирндан фарқ қилади. Гемоглобиннинг ҳар хил типларини аниқлаш ва ажратиш учун уни ишқор билан денатурациялашдан олдин ва ксйин гемоглобин эритмаларининг оптик зичлигини ўлчаш методикаси қўлланилади. Гемоглобиннинг ҳар хил типлари шартли равишда НЬА, НЬҒ, ПЬР ҳарфлари билан кўрсатилади. НЬР гемоглобини ҳомила она қорнида ривожлана бошлашининг дастлабки 7—12 ҳафтасидагииа учрайди. 9-ҳафтада ҳомила қонида НЬҒ гемоглобини ва катта ёшли кишиларнинг НЬА гемоглобини пайдо бўлади. Шуниси муҳимки, эмбриондаги НЬҒ гемоглобини кислородни жуда яхши бириктира олади ва она гемоглобининн атиги 30% тўйинтира оладиган кислород таранглигида 60% тўйина олади. Умуртқали ҳайвонларнииг ҳар хил турларида гемоглобин структураси турлича. Шу билаи бирга гемоглобиннинг ҳар хил типларидаги гем бир хил, глобинлар эса аминокислоталар таркиби жиҳатдан фарқ қилади.
Организмда эритроцитларнинг ҳосил бўлиши ва парчаланишига яраша гемоглобин доим синтезланиб ва парчаланиб туради. Гемоглобин кўмикнинг эритробластларида синтезланади. Эритроцитлар ретикуло-эндотелий системасида, асосан жигар ва талоқда парчаланиб, улардан гемоглобин чиқади. Гемдан темир ажралиб кетиши ва шундан кейинги оксидланиш оқибатида гемоглобиндан билирубин пигменти ҳосил бўлади, бу пигмент ўт билан ичакка тушиб, стеркобилин ва уробилинга айланади, улар эса ахлат ва сийдик билан чиқиб кетади. Бир суткада қарийб 8 г, яъни 1 % дан сал кўпроқ гемоглобин парчаланади ва ўт пигментларига айланади.
Одам ва ҳайвонлар организмида гемоглобиннинг бошқа бирикмалари ҳам ҳосил бўлиши мумкин, булар спектрал анализда характерли ютиш спектрини ҳосил қилади. Гемоглобиннинг шундай бирикмаларига метгемоглобин ва карбоксигемоглобин киради. Бу бирикмалар баъзи моддалардан заҳарланиш оқибатида ҳосил бўлади.
Метгемоглобин (МеtHb) гемоглобиннинг кислород билан мустаҳкам бирикмасидир; метгемоглобин ҳосил бўлганда темирнинг валентлиги ўзгаради: гемоглобин молекуласидаги икки валентли темир уч валентли темирга айланади. Қонда метгемоглобин кўп йиғилиб қолганда қон тўқималарга кислород бера олмайди ва организм бўғилиб ўлиб қолади.
Метгемоглобин жигар ранги ва спектрнинг қизил қисмида ютиш чизиғи борлиги билан гемоглобиндан фарқ қилади. Кучли оксидловчилар: феррицианид (қизил қон тузи), калий перманганат, амилнитрит ва пропилнитрит, анилин, бертоле тузи, фенацетин таъсир этганда метгемоглобин ҳосил бўлади.
Қарбоксигемоглобин (НЬСО) гемоглобин темирининг углерод II-оксид (ис газци СО) билан бирикмасидир. Бу бирикма оксигемоглобин (гемоглобиннинг кислород билан ҳосил қилган бирикмаси) га қараганда 150—300 баравар мустаҳкамроқ. Нафас билан олинаётган ҳаво таркибида ҳатто 0,1% гина ис гази бўлса 80% гемоглобин углсрод II-оксид билан бирикади-да, кислородни бириктирмайди, бу эса ҳаёт учун хавфли.
Ис газидан салгина заҳарланиш — қайтар процессдир. Тоза ҳаводан нафас олинганда СО аста-секин карбоксигемоглобиндан ажрала бошлаб, чиқиб кетади.
Тоза ҳаводан нафас олиш карбоксигемоглобиннинг парчаланишиии 20 баравар тезлаштиради. Заҳарланишнинг оғир хилларида 95% О билан 5% СО2 аралашмасидан сунъий нафас олдириш, шунингдек қон қуйиш лозим.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish