Қон группалари Соғлом одамлар қонида бошқа одамларнинг эритроцитлариии ёпиштириб ғуж қилиб қўядиган (агглютинациялайдиган) моддалар бўлиши мумкинлиги 1901 йилда кашф этилди. Бир одамиинг қон плазмасида ёки зардобида иккинчи одам эритроцитларининг агглютинацияланишини ўрганиш муҳим даво чораси бўлган қон қуйишга илмий асос яратиб берди.
Организм кўп қон йўқотганда баъзи заҳарланишларда (жумладан, гемоглобиннинг кислород бириктириш хоссаси бузилганда), қондаги гемоглобин миқдори камайганда ва медицинада бошқа кўп кўрсатмалар билан қон қуйилади. Илгари қон қуйиш учун уриниб кўришлар кўпинча ҳалокатга олиб келган ёки организмни оғир аҳволга солиб қўйган. Донор (қон бсрувчи одам) қонининг эритроцитлари рецепиент (қон олувчи одам)нинг қон плазмасида агглютинацияланганда қон қуйишнинг оғир оқибатлари кўринади. Қуйилган қон эритроцитларида агглютинацияланувчи модда — агглютиноген, реципиент плазмасида эса шунга мос келадиган агглютинацияловчи модда — агглютинин бўлганда шундай ҳодиса рўй беради. Эритроцитларнинг агглютинацияланиши ва сўнгра гемолизлаииши оқибатида организмни ўлимга олиб келувчи оғир ҳолат — гемотрансфузион шок найдо бўлади.
Одамларнинг қон эритроцитларида Я. Янский ва К. Ландштейнер агллютипацияланувчи икки фактор — агглютиноген А ва агглютигюген В, плазмада эса агглютинацияловчи икки модда — агглютинин α ва агглютинин β ларни топишган. Одам қонида агглютиноген А билан агглютпнин α, агглютиноген В билан агглютинин β ҳеч вақт бирга учрамайди, шунинг учун организмнинг ўз эритроцитлари агглютинацияланмайди.
Эритроцитларда агглютипогенлар, плазмада эса агглютининлар бор-йўқлигига қараб, барча одамларни тўрт группага ажратиш мум-кин. Янский классификациясига кўра I группадаги одамларнинг эргроцитларида агглютиногенлар йўқ, плазмасида эса а ва р агглютининлари бор. II группадаги одамларнинг эритроцитларида агглютиноген А ва плазмасида агглютинин β бор.
III группадаги одамларнинг эритроцитларида агглютиноген В ва плазмасида агглютинин α бўлади. IV группадаги одамлар эритроцитларида А ва В агглютиногенлари борлиги ва плазмасида агглютининлар йўқлиги билан таърифланади.
Агглютинацияни плюс ( + ) белгиси, унинг рўй бермаслигини эса минус (—) белгиси билан кўрсатиб, турли группаларга мансуб одамларнинг зардоби ва эритроцитларининг аралашиш натижаларини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Зардоб группаси
Эритроцитлар группаси
I (0)
II (A)
III (B)
IV(AB)
(α ва β)
-
+
+
+
II (β)
-
-
+
+
III (α)
-
+
-
+
IV (0)
-
-
-
-
Қон группасини аниқлаш учун текширилувчи одамнинг бир томчи қони маълум агглютининлар бўлган стандарт зардобларга аралаштирилади. Бунинг учун II ва III группалар зардобининг бўлиши етарли, чунки бу зардоблар текширилувчи кишининг эритроцитларига (еки қонига) аралаштирилганда агглютинация рўй беришига ёки рўй бермаслигига қараб ҳар қандай группани аниқ билиш мумкин (7-расм).
Қон қуйиш имкониятини аниқлаш учун қон группасини аниқлаш катта амалий аҳамиятга эга. Шу мақсадда донор эритроцитлари агглютинацияланмаслигини аниқлашнинг ўзи муҳим, чунки қуйиладиган қон плазмаси реципиент қонида суюлгани туфайли унинг эритроцитларини агглютинациялантирмайди.
I группадаги одамларга фақат I группа қонини қуйиш мумкин. I группа қонини эса ҳамма группалардаги одамларга қуйиш мумкин. Шунинг учун I группадаги одамлар универсал донорлар ҳисобланади. IV группадаги кишиларга барча тўрт группанинг қонини қуйиш мумкин. IV группа қонини эса фақат IV группадаги одамларга қуйиш мумкин. II ва III группадаги одамларга бир номли группа қонини, шунингдек I группадаги одамлар қонини қуйиш мумкин. II ёки III группадаги одамлар қонини тегишли группадаги одамларга ва, бундан ташқари, IV группадаги кишиларга қуйиш мумкин. Бу муносабатлар 8-расмда схема шаклида кўрсатилган.
Турли мамлакатларда аҳолининг қон группалари текширилганда одамларнинг қайси группага мансублиги ҳақида қуйидаги ўртача маълумотлар олинган: I группа — 40%, II группа—39%, III группа —-15%, 1Угруппа—6%.
Аксари одамларнинг эритроцитларида (85%) яна бир фактор бор, уни биринчи марта Ландштейнер ва Винер 1940 йилда макак (Масасus rhesus) деган маймун қонидан топган ва шунинг учун ҳам уни резус фактор (қисқартирилгани — Rh-фактор) деб аталган. Шу фактор бўлган одам қони (резус мусбат қон) мазкур фактор бўлмаган (резус манфий) одамга қуйилса, резус манфий одам қонида специфик ағглютининлар ва гемолизинлар ҳосил бўлади. Бундай одамга резус мусбат қон қайтадан қуйилса агглютинация ва оғир оқибатлар (гемо-трансфузион шок) пайдо бўлиши мумкин.
Резус манфий онада резус мусбат ҳомила ривожланиши алоҳида аҳамиятга эга. Бу ҳолда ҳомиланинг резус фактори плацента орқали она қонига ўтади, натижада она қонида специфик антирезус моддалар ҳосил бўлади, бу моддалар плацента орқали қайтадан ҳомила қонига диффузия йўли билан ўтади-да, унинг эритроцитларини агглютинация-
л
аб ва гемолизлаб, оғир оқибатларга сабаб бўлади. Баъзан ҳомиланииг ўлик туғилиши шу билан тушунтирилади.
Сўнгги вақтда янги агглютиногенлар кашф этилгани муносабати билан қон группалари ҳақидаги таълимот анча мураккаблашди. Масалан, А группаси бир қанча группачалардан иборат экан (А1 А2, А3, А4 ва ҳоказо). А2 агглютиногени А дан фарқ қилиб, агглютинин а бўлган