Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


ҚОННИНГШАКЛЛИ ЭЛЕМЕНТЛАРИ



Download 13,93 Mb.
bet27/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   493
Bog'liq
fizi

ҚОННИНГШАКЛЛИ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Эритроцитлар
Э ритроцитлар, ёки қизил қон таначалари одамда ва сут эмизувчиларда ядросиз, гомоген протоплазмали ҳужайралардан иборат.
Эритроцит структурасида ҳужайра таянчи — стромани ва юза қават — қобикни ажратишади. Эритроцит қобиғи липоидоқсил комплексларидан тузилган бўлиб, коллоидларни К ва Na • ионларини ўтказмайди, Сl, НСО' анионларини, шунингдек Н ва ОН ионларини бемалол ўтказади. Эритроцитлар ва плазманинг минерал таркиби бир хил эмас: одам эрнтроцитларида натрийга нисбатан калий кўпроқ; плазмада эса бу тузлар нисбати тескари. Эритроцитлар қуруқ моддасининг 90 проценти гемоглобин, қолган 10 проценти бошқа оқсиллар, липоидлар, глюкоза ва минерал тузлардан иборат.

3-расм.Баланд тог экспидицияси катнашчилари денгиз сатхидан канча баланд эканлигига караб гемоглобин ва эритроцитлар микдорини узгариши


Қондаги эритроцитлар миқдорини аниқлаш(бунинг учун эритроцитлар микроскоп билан саноқ камераларида ёки автоматик равишда ишловчи электрон аобобларда саналади) физиолотия ва клиника учун катта аҳамият касб этди. 1 ммг қонда эркакларда 5 000 000, аёлларда қарийб 4 500 000 эритроцит бор. Янги тугилган чақалоқларда эритроцитлар катталардагига нисбатан кўп бўлади.


Қондаги эритроцитлар миқдори ўзгариши мумкин.
Барометрик босим паст бўлганда (баландликка кўтарилганда), жисмоний иш вақтида, эмоционал кўзғалишда,
шунингдек организм кўп сув йўқотганда эритроцитлар кўпайиб кетади Қондаги эритроцитлар сонининг кўпайиши турлича вақт давом этиши мумкин, эса организмда эритроцитларнинг умумий миқдори ортиб кетганлигидан далолат беравермайди. Масалан, қаттиқ терлаш оқибатида кўп сув йўқотилганда қон қисқа вақт қуюқлашади, шу сабабли организмдаги эритроцитларнинг мутлақ миқдори гарчи ўзгармаса ҳам, ҳажм бирлигидаги эритроцитлар сони кўпаяди. Эмоционал қўзғалишда ва оғир жисмоний иш вақтида қондаги эритроцитлар сони кўпаяди. Бунинг сабаби шуки, талоқ қисқариб, умумий қон оқимига талоқнинг қон деполаридан эритроцитларга бой қон чиқади.
Паст барометрик босим шароитида қонга кислороднинг кам кириши қондаги эритроцитлар сонининг кўпайишига сабаб бўлади. Баланд тоғли жойлар яшовчи одамларда қон яратувчи орган — кўмикда эритроцитлар кўп ишланиши ҳисобига эритроцитлар сони кўпаяди (3-расм). Бу ҳолда ҳажм бирлигидаги эритроцитлар сонигина эмас, балки организмдаги умумий миқдори ҳам кўпаяди. Қон йўқотишдан кейин ёки эритроцитлар кўп парчаланганда ё камроқ ҳосил бўлганда қондаги эритроцитлар сони камаяди, яъни анемия рўй беради.

Одамда айрим эритроцитининг диаметри 7,2—7,5 мк, ҳажми эса тахминан 88—90 мк3. Айрим эритроцитнинг катталиги ва қондаги эритроцитларнинг умумий миқдоридан уларнинг йиғинди юзаси келиб чиқади. Бу миқдор катта аҳамиятга эга, чунки кислород ютиладиган ва бериладиган умумий юза, яъни эритроцитларнинг асосий физиологик функцияси рўёбга чиқадиган умумий юза эритроцитларнинг йиғинди юзаси қанча эканлигига боғлиқ.


Одам қонидаги барча эритроцитларнинг умумий юзаси тахминак 3000 м2, яъни бутун гавда юзасидан 1 500 баравар ортиқ. Эритроцитлар-нинг ўзига хос шакли шундай катта юзанинг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Одам эритроцитлари ялпоқ бўлиб, иккала томони ўртасидан ичига ботган (4-расм). Эритроцит шундай шаклда бўлгани учун юза-сидан 0,85 мк нарироққа жойлашган биронта ҳам нуқтаси йўқ, эритро-цит шар шаклида бўлганда ҳужайранинг маркази юзасидан 2,5 мк нарида жойлашган ва умумий юзаси 20% кам бўлар эди. Юза билан ҳажм орасидаги бундай нисбат эритроцитнинг асосий функцияси, яъни иафас органларидан организм ҳужайраларига кислород ташиб бериш вазифасини яхшироқ бажариши учун қулай.
Қоннинг нафас пигменти — гемоглобин эритроцитда бўлгани учун бу функция юзага чиқади.
Гемоглобин қоп плазмасида эриган ҳолда бўлмай, эритроцитлар ичида эканлиги муҳим физиологик аҳамиятга эга. Шунинг патижасида:

  1. Қоннинг ёпишқоқлиги камаяди. Ҳисоблашлар шуни кўрсатадики, қон плазмасида шунча гемоглобиннинг эриши қоннинг ёпишқоқлигини бир неча марта оширар, юракнинг ишини ва қон айланишини қийинлаштирар экан.

  2. Қон плазмасининг онкотик босими камаяди, бу эса (тўқима сувининг қон плазмасига ўтиши оқибатида) тўқималарнинг сувсизланишига йўл қўймаслик учун муҳим аҳамиятга эга.

  3. Эритроцит ичида махсус химиявий муҳит борлигидан гемоглобиннинг кислород бириктириши учун оптимал шароит вужудга келади.


Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish