Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet23/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   493
Bog'liq
fizi

Қон плазмасининг таркиби
Қон плазмаси 90—92% сув ва асосан оқсиллар билан тузлардан ташкил топган 8—10% куруқ моддадан иборат. Плазмада хоссалари ва функционал аҳамияти билан бир-биридан фарқ қилувчи бир неча хил оқсил: альбуминлар (тахминан 4,5%), глобулинлар (1,7—3,5%) ва фибриноген (0,4% га яқин) бор.
Одам плазмасидаги оқсилларнинг умумий миқдори ўрта ҳисоб билан 7—8%; плазмадаги қуруқ модданинг қолган қисми бошқа органик бирикмалар ва минерал тузларга тўғри келади.
Қон плазмасида оқсилдан бошқа, азотли бирикмалар: оқсилларнинг гидролизланиши натижасида Ҳосил бўлиб овқат ҳазм қилиш йўлидан сўриладиган ва протоплазма оқсилларининг синтезланиши учун ҳужайралар фойдаланадиган моддалар (аминокислоталар, полипептидлар) ва оқсилларнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлиб, организмдан чиқариб ташланадиган моддалар (мочевина, сийдик кислотаси, креатин, креатинин, аммиак) бор.
Плазмадаги қолдиқ азот деб аталувчи нооқсил азотнинг. умумий
миқдори 30—40 мг% ни ташкил қилади. Унинг ярми мочевинага тўғри
келади. Буйраклар етарли ишламаганда қон плазмасида қолдиқ азот
жуда кўпайиб кетади.
Плазмада азотсиз органик моддалар: организм ҳужайралари учун асосий энергия манбаи глюкоза (85—110 мг%) ва организм ҳужайраларининг фаолияти натижасида ҳосил бўладиган турли органик кислоталар, масалан, сут кислотаси ҳам бор.
Қон плазмасидаги минерал моддалар қарийб 0,9% ни ташкил қилади. Уларнинг таркибига асосан Nа', К", Са \ Мg-.-. ва Сl, НРО'4, НСО'з ионлари киради.
Плазма минерал таркибининг аҳамияти ва қоннинг ўрнини босувчи эритмалар
Қон билан бир хил осмотик босимга эга бўлган, яъни тузлар концентрацияси қошшкига баравар келадиган эритмалар изоосмотик, ёки изотоник эритмалар деб аталади. NаСl нинг 0,9% ли эритмаси иссиқ қонли ҳайвонлар ва одам учун изотоник эритмадир. Бундай эритмани кўпинча физиологик эритма деб аташади. Осмотик босими қонга қараганда юқори эритмалар гипертоник эритмалар деб, пастроқ бўлганлари эса гипотоник эритмалар деб аталади.

Эритманинг

NaCl

КСl

СаCl2

NaHСОз

МgСl

NаН2Р04 Глюкоза

номи

дистилланган 1 л сувга (грамм ҳисобида)

Совуққонли ҳайвонлар учун
Рингер эритмаси

Иссиққонли ҳайвонлар учун Рингср—Локк эритмаси


Тироде эритмаси

6,5

9,0 8,0


0,14

0,42 0,2



0,1-0,12

0,24
0,2



0,2

0,15 0,1


-

-
0,1



-

-
0,05



-

1,0
1.0



Айрим органлар, масалан, бақанинг организмидан ажратиб олинган юраги NаС1 нинг изотоник эритмасида бир неча вақт яшаб ва ишлаб туриши мумкин. Бироқ бу эритма тўла-тўкис физиологик эритма эмас. Фақат NаС1 бўлган эритма юракдан ўтказилганда у узоқ ишлай олмайди. Бундай эритмага озгина KС1 ва СаСl қўшилса, юрак яна ишлаб кетади ва узоқ вақтгача ишлаб тура олади. Шундай қилиб, фақат изотония эмас, балки эритманинг таркиби ҳам катта аҳамиятга эга. Шунга кўра таркиби плазмадаги айрим тузлар миқдорига мос келадиган ва шу сабабли NaС1 нинг изотоник эритмасига нисбатан кўпроқ «физиологик» бўлган эритмаларнинг рецептлари ишлаб чиқилган.
Бундай эритмаларнинг кўпгина рецептлари таклиф этилган. Улар физиологик экспериментларда ва клиник практикада ишлатилади (масалан, медицинада турли кўрсатмалар билан одам терисининг остига ёки венага юборилади). Улардан эниг кўп тарқалгани Рингер, РингерЛокк, Тироде эритмаларидир.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish