Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet19/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   493
Bog'liq
fizi

Шартсиз рефлекслар — бир турга мансуб бўлган ҳайвонларда учрайдиган организм реакциялари; улар ирсият йўли билан мустаҳкамланган, туғма бўлади. Умуртқали ҳайвонлар бош миясининг катта яримшарлар пўстлоғи олиб ташлангач шартсиз рефлексларнинг аксариси сақланиб қолади. Бундан англашиладики, шартсиз рефлекслар марказий нерв системасининг қуйи бўлимлари — орқа мия, узунчоқ мия, ўрта мия ва оралиқ мия иштирокида, шунингдек катта яримшарлар пўстлоғи остидаги ядролар иштирокида юзага чиқади.
Шартли рефлекслар — индивиднинг ҳаёт даврида келиб чиққан реакциялар. Улар муайян индивиднинг яшаш процессида, турмуш тажрибаси асосида келиб чиқади ва шу турга мансуб бўлган бошқа индивидларда бўлмаслиги мумкин. Юксак даражадаги умуртқали ҳайвонларда шартли рефлекслар бош мия катта яримшарлари пўстлоғидаги нейронларнинг муқаррар иштирокида юзага чиқади. Шартли рефлекслар юксак (олий) нерв фаолиятининг негизи ҳисобланади. Шартли рефлекс вужудга келаётганда катта яримшарлар пўстлоғининг нейрон лари ўртасида вақтинча боғланишлар қардр топади. Шартли рсфлекс ҳосил бўлиши учун бирон рецепторнинг таъсирланиши организмнинг бирон фаолияти билан, шартсиз рефлекслардан биронтаси билан кўп марта бирга такрорланиши зарур. Шунинг натижасида рецепторнинг таъсирланиши илгари фаолиятнинг муайян турини юзага чиқармаган бўлса, энди юзага чиқара бошлайди. Гавдадаги ҳар қандай органнинг фаолиятини шартли рефлекс йўли билан юзага чиқариш ёки ўзгартиш мумкин. Шартли рефлекслар туфайли юксак даражадаги ҳайвонлар организмининг функцияларини бош мия катта яримшарлари пўстлоғи бошқаради, назорат қилади (кортикал контроль).
Шартсиз ва шартли рефлскслар яхлит организм фаолиятининг энг мураккаб формаси — ташқи муҳитда юриш-туриши, яъни феъл-атворининг негизини ташкил этади. Шартли рефлекслар — организмнинг ташқи муҳитга мосланишининг юксак формасидир.
Организмда функцияларнинг бошқарилиши (функциялар регуляцияси)
Юқорида айтилганидск, ҳар қандай тирик организм ўз-ўзини бошқарадиган, ҳар хил таъсирларга бир бутун бўлиб реакция кўрсатадиган система эканлиги унинг характерли хусусиятидир. Организмдаги ҳамма ҳужайра, тўқима, органлар ва уларнинг системалари ўзаро таъсир этиши туфайли, уларда рўй берувчи барча процесслар ўзаро боғлиқ ва бир-бирига тобе бўлгани туфайли организм шундай система бўлиб қолади. Организмда бир ҳужайра ўзгариши билан бошқа ҳужайралар ўзгармасдан қолмайди. Ҳар қандай орган функциясининг ўзгариши бошқа органлар фаолиятини ҳам бир қадар ўзгартиради. Органларнинг шундай ўзаро таъсири уларнинг функционал системалари доирасида айниқса яққол кўринади. Биргалашиб ишлаб организмиинг муайян муҳит шароитига мосланишини таъминлайдиган органлар шундай системани ҳосил қилади.
Организм функциялари ва реакцияларининг ўзаро боғланганлиги организм бирлиги ва бир бутунлиги — функцияларни бошқарадиган ва уйгунлаштирадиган икки механизм (регуляция ва коррелляция механизмлари) борлигидан келиб чиқади. Булардан бири — гуморал, ёки химиявий механизм филогенетик жиҳатдан энг қадимги бўлиб, турли ҳужайра ва органларда модда алмашинув жараёнида химиявий табиати ва физиологик таъсири жиҳатдан ҳар хил бирикмалар — парчаланиш ва синтезланиш маҳсулотлари вужудга келади. Шу моддалардан баъзилари физиологик таъсири жиҳатдан жуда актив бўлади, яъни жуда кичик концентрациялари ҳам организм функцияларини анча ўзгартира олади. Улар тўқима суюқлигига, сўнгра қонга ўтиб, у билан бутун организмга тарқалади ва ўзи ҳоеил бўлган жойдан узоқдаги ҳужайра ва тўқималарга таъсир кўрсата олади. Қонда айланиб юрадиган химиявий моддалар ҳамма ҳужайраларга таъсир этаверади, тўғрисини айтганда, химиявий таъсирловчиларнинг тайинли адреси йўқ. Аммо улар турли ҳужайраларга бир хилда таъсир этмайди: баъзи ҳужайралар бир хил химиявий таъсирловчиларга, бошқа ҳужайралар эса иккинчи хил химиявий таъсирловчиларга кўпроқ сезгир бўдади. Ҳужайралар химиявий таъсирловчиларга сайланма сезгир бўлади. Турли химиявий таъсирловчилар модда алмашинув процесслари занжирининг турли звеноларига қўшилиб, турлича таъсир кўрсатади.
Ички секреция безлари (эндокрин безлар) рўёбга чиқарадиган гормонал регуляция функциялар химиявий регуляциясининг жузъий бир кўринишидир.
Организм функцияларини бошқарадиган иккинчи механизм филогенетик жиҳатдан ёшроқ, яъни тирик мавжудотлар эволюциясида кейинроқ ривожланган бўлиб, нерв механизми деб аталади. У турли ҳужайра, тўқима ва органлар фаолиятини бирлаштириб, уйғунлаштириб, бошқариб, уни организм яшайдиган ташқи шароитга мослаштиради. Баъзи ҳужайра, органлар ҳолати ва фаолиятининг ўзгариши нерв системаси орқали рефлекс йўли билан бошқа ҳужайра, органлар фаолиятини ўзгартиради. Регуляциянинг нерв механизми мукаммалроқ, чунки, биринчидан, ҳужайралар гуморал-химиявий йўлдан кўра нерв систсмаси орқали тезроқ ўзаро таъсир этади, иккинчидан, нерв импульслари ҳамиша муайян «адресатни» «назарда тутади» (импульслар нейрон ўсиқлари орқали фақат муайян ҳужайраларга ёки уларнинг тўдаларига боради).
Нерв регуляцияси ҳужайралар фаолиятининг ўзгаришида, уларнинг доимий ҳолатда тутилишида ва тинч ҳолатдаги модда алмашинув интенсивлигининг ўзгаришида намоён бўлади. Модда алмашинувига нсрв системасининг таъсир этиши унинг махсус трофик функцияси борлигини ифодалайди деб қарашади.
Регуляциянинг иккала механизми ўзаро боғлиқ. Организмда ҳосил бўладиган ҳар хил химиявий бирикмалар нерв ҳужайраларига ҳам таъсир этиб, уларнинг ҳолатини ўзгартиради. Масалан, ички секреция безлари ишлаб чиқарадиган гормонлар нерв системасига таъсир этади. Иккинчи томондан, гуморал регуляциянинг ўзи нерв систсмасига бир қадар бўйсунади. Масалан, аксари гормонлар нерв систсмасининг назорат қилувчи таъсирида ишланиб чиқади. Шу туфайли нерв системаси нерв импульсларини юбориш йўли билан бир қанча органлар функциясига бевосита таъсир кўрсатиш билангина қолмайди, балки организм ҳужайраларида нерв импульсларининг таъсирида ҳосил бўлиб қонга қўшиладиган гуморал-химиявий таъсирловчилар орқали ҳам органлар функциясига таъсир кўрсатади.
Нерв системасининг фаолияти ва орган, ҳужайраларининг ўзаро химиявий таъсири физиологик функцияларнинг ўз-ўзидан бошкарилишини таъминлайди, организмнинг шу энг муҳим хусусияти борлигидан организм яшаши ўчун зарур шароит автоматик равишда (ўз-ўзидан) сақлана беради. Ташқи муҳитдаги ёки организмнинг ички муҳитидаги ҳар қапдай ўзгариш шу организмнинг фаолиятига сабаб бўлади, бунинг оқибатида гомеостаз тикланади, яъни организм яшайдиган муҳит шароитининг бузилган доимий даражаси тикланади. Организм қанча кўп ризожланган бўлса, унда функцияларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши ўшанча кўп ривожланган бўлади, гомеостаз ўшанча мукаммал ва барқарор бўлади.

Бошқариладиган процёсс билан бошқарадиган система ўртасида қайтар алоқа борлиги учунгина функциялар ўз-ўзидан бошқарилиши мумкин. Қайтар алоқаларни кўрсатиб берадиган мисолларни жуда кўп келтирса бўлар эди, биз фақат икки мисол билан кифояланамиз. Биринчи мисол: оралиқ миянинг нерв марказлари буйрак усти бсзларининг пўстлоғидан тормонлар (минералокортикоидлар) ишланиб чиқишини ўзгартиб, натрий алмашинувини бошқаради, шунга кўра қондаги натрий концентрацияси доим бир даражада туради. Натрий концентрациясининг ўзгариши буйрак усти безларининг пустлоғидан гормонлар чиқишини кўпайтирадиган ёки камайтирадиган нерв марказларипинг ҳолатини ўзгартиргани учунгина қондаги натрий концентрацияси доим бир даражада туради. Иккинчи мисол: мускул ўзига марказий нерв системасидан келадиган импульслар таъсирида қисқаради. Мускулнинг ҳар қандай қисқариши натижасида эса мускуллардан нерв марказларига импульслар келади, бу импульслар қисқариш процессининг интенсивлиги хақида ахборот олиб келади ва нерв марказларининг фаолиятини ўзгартиради.


ундай қилиб, регуляторлар ва бошқариладиган процесслар доиравий ўзаро таъсир этади.


Қон

Қон, лимфа ва тўқима суюқлиғи гавдадаги барча ҳужайра ва тўқималарни ювиб турувчи организмнинг ички муҳитини ҳосил қилади. Ички муҳит таркиби ва физик-химиявий хоссаларининг нисбий доимийлиги билаи фарқ қилади ва шу туфайли организм ҳужайраларининг ушаши учун нисбий доимий шароит (гомеостаз) вужудга келади. Организмга ҳаёт учун зарур бўлган турли моддалар етказиб берадиган ва парчаланиш маҳсулотларини организмдан чиқариб юборадиган бир қанча органлар фаолияти натижасида шундай шароит муҳайё бўлади. Демак, гомеостазни саклаб туришда, жумладан, ҳужайра ва тўқима-лардаги сув ва электролитлар миқдорининг нисбий доимийлигини сақлашда қон жуда муҳим роль ўйнайди.


Қон томирларда ҳаракатланиб, организмда транспорт вазифасини бажаради. У тўқималарга озиқ моддалар: глюкоза, аминокислоталар, полипептидлар, ёғлар, витаминлар, минерал моддалар ва сувни, шунингдек ўпкада қонга ўтадиган кислородни етказиб беради ва кейин буйраклар, тер безлари, ўпка, ичак орқали организмдан чиқариб юбориладиган «ҳаёт ташландилари» — модда алмашинувининг охирги маҳсулотлари: аммиак, мочевина, сийдик кислотаси ва бошқа ташландиларни, жумладан карбонат ангидридни тўқималардан олиб кетади. Қон транспорт вазифасини ўтаганлиги учун гуморал регуляцияда, яъни организмдаги кимёвий ўзаро таъсир процессларида ҳам муҳим роль ўйнайди. Қон гормонларни ва бошқа физиологик актив моддаларни ҳосил қилган ҳужайралардан бошқа ҳужайраларга ташиб бергани учун шундай роль ўйнайди.
Қон иммунитет (яъни юқумли касалликлар билан оғримаслик)нинг энг муҳим факторй бўлиб, ҳимоя функциясини бажаради. Бунинг боиси шуки, қонда фагоцитозга қодир лейкоцитлар бор, шунингдек микроорганизмларни ва уларнинг заҳарларини зарарсизлантирувчи ва ёт оқсилларни парчаловчи иммун жисмлар (антителолар) мавжуд.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish