|
Қоннинг карбонат ангидрид ташиши
|
bet | 102/493 | Sana | 09.07.2022 | Hajmi | 13,93 Mb. | | #760607 |
| Bog'liq fizi
Қоннинг карбонат ангидрид ташиши
Веноз қондан 55—58 ҳажм% карбонат ангидрид ажратиб олиш мумкин. Қондан ажратиладиган СО2 нинг кўп қисми плазма ва эритроцитлардаги карбонат кислота тузларидан (карбонатлардан) вужудга келади, фақат қарийб 2,5 ҳажм% қонда эриган, қарийб 4—5 ҳажм°/о гемоглобин билан бирикиб, карбогемоглобин шаклида бўлади.
Қарбонат кислота эритроцитларда, улардаги карбоангидраза ферменти иштирокида карбонат ангидриддан ҳосил бўлади. Бу фермент СО2 нинг гидратация реакциясини тезлаштирадиган кучли катализатордир.
Карбоангидраза. Бу ферментнинг мавжудлигини И. М. Сеченов тахмин қилгаи эди, лекин уни 1932 йилдагина Мелдрум ва Рафтон кашф этган.
Эритроцитлардан ташқари, меъда ости ва сўлак безларида, меъданинг шиллиқ қабатида, буйракларда, марказий нерв системасида, кўзнинг тўр пардасида ҳам карбоангидраза топилган. Меъдада хлорид кислота ва меъда ости безининг шираси билан сўлакда бикарбонатлар карбоангидраза иштирокида ҳосил бўлади. Организм ҳолатига қараб карбоангидраза активлиги ўзгаради; кислород етишмаганда, паст босимда нафас олинганда карбоангидраза активлиги ошади, турли касалликларда бу фермент активлиги ўзгаради.
С02нинг таранглигига қараб карбоангидраза С02+Н20 = Н2С03 реакциясини бирор томонга ўзгартиради, яъни реакцияни ё гидратация ёки дегидратация томонига катализлай олади.
Масалан, тўқималарнинг капиллярларида СО2 нинг таранглиги юқори, бундай капиллярларда С02 билан Н20 дан карбонат кислота ҳосил бўлади. Қон С02 таранглиги паст бўлган шароитда ўпкадан ўтаётганда карбоангидраза дегидратация реакциясини тезлаштиради, натижада карбонат ангидрид қондан ажралиб чиқади.
Катта доира капиллярларида қонга карбонат ангидрид бирикиши. Тўқималарда ҳосил бўлувчи карбонат ангидрид қон томир капиллярларидаги қонга диффузияланади, чунки тўқималардаги С02 таранглиги артериал қондаги С02 таранглигидан юқори. Плазмада эрийдиган СО2 эритроцитлар ичига диффузияланади ва шу ерда карбоангидраза таъсирида дарҳол карбонат кислотага айланади. Ҳисобларга қараганда эритроцитлардаги карбоангидраза активлиги шундайки, карбонаткислотанинг гидратация реакцияси 1500—2000 баравар тезлашади. Эритроцит ичидаги карбонат ангидриднинг ҳаммаси карбонат кислотага айлангани учун, С02 нинг эритроцитдаги таранглиги нолга яқин, шу туфайли С02 нинг янгидан-янги порциялари эритроцит ичига кира-
ди. Эритроцитда С02 дан карбонат кислота ҳосил бўлгани учун эритроцитларда НСОз ионларининг концентрацияси ортиб кетади ва улар плазмага диффузиялана бошлайди. Бунинг боиси шукй, эритроцитнинг юза мембранаси анионларни ўтказа олади. Эритроцит мебранаси кати-
онларни амалда ўтказмайди. НСО3 ионлари ўрнига хлор иони эритроцитлар ичига киради. Плазмадан эритроцитлар ичига хлор ионларининг ўтиши сабабли плазмада натрий ионлари бўшайди ва улар эритроцитдан кирган НСО3 ионларини бириктириб, NaНСОз ни ҳосил килади.Веноз қон плазмасида бикарбонат кўпайиб кетганлиги шу плазмани химиявий анализ қилишда аниқланади.
Эритроцит ичида анионларнинг кўпайиб кетиши сабабли осмотик босим кўтарилади, бунинг натижасида эса эритроцитнинг юза мембранаси орқали плазмага сув ўтади. Правардида катта доира капиллярларидаги эритроцитлар ҳажми ортади. Эритроцитлар артериал қоннинг 40% ҳажмини, веноз қоннинг эса 40,4% ҳажмини эгаллаш гематокрит ёрдамида текшириб аниқланган. Эритроцитларнинг веноз қондаги ҳажми артериал қондагидан катта эканлиги шундан англашилиб турипти. Эритроцитлар ичига сув кирганидан ҳажми катталашади.
Эритроцит ичига С02 кириб, ундан карбонат кислота ҳосил бўлиши билан бир вақтда оксигемоглобиндан кислород ажралиб чиқиб, қайтарилган (редукцияланган) гемоглобинга айланади. Бу модда оксигемоглобин ва карбонат кислотага қараганда камроқ диссоциацияловчи кислотадир. Шунинг учун оксигемоглобин гемоглобинга айланганда Н2С03 гемоглобиндан калий ионларини суриб чиқаради ва улар билан бирикиб, калий бикарбонат деган тузни ҳосил қилади.
Карбонат кислотанинг ажралган Н+ иони гемоглобин билан бирикади. Қайтарилган гемоглобин кам диссоциацияланувчи кислота бўлганидан, қон нордонлашмай, веноз қон билан артериал кон ўртасидаги рН фарқи ғоят кам бўлади. Тўқима капиллярларидаги эритроцитларда рўй берувчи реакцияни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|