172-расм. Таъсиротларнинг қўшилиши
теринингбир-биридан 10см узокликдаги икки кисм бусагасидан паст куч билан бир вактда таъсирланса , бу рефлекс юзага чикиши мумкин.Холбуки шундай таъсиротнинг хар бири алохида кулланилгандакашиниш рефлексини юзага чикармайди,бир вактда кулланилганда қашиниш рефлексини юзага чиқармайди, бир вақтда қўлланилганда эса рефлектор реакция рўй беради (172расм).
Бир рефлекс рецептив майдонининг марказга интилувчи иккита нерв. толаси кўп деганда 15 мсек интервалда бўсағадан паст куч билан таъсирланганда ҳам қўзғалишлар масофада қўшилади.
173расм. Иккита кучсиз афферент таъсирот турли интервал билан кетмакет берилганда орқа миянинг мотонейронида қўзғатувчи постсинаптик потенциалларнинг қўшилиши. Афферент таъсиротларнинг ҳар бири фақат бўсағадан паст постсинаптик потенциални вужудга келтирган. Таъсиротлар ўртасидаги интервал қисқартилганда қўшилган постсинаптик потенциал критик даражага етиб (стрелка билан кўрсатилган), ҳаракат потенциалини вужудга келтирган (Ж.
173-расм. расм.Иккита кучсиз афферент таъсирот турли ин-тервал билан кетма-кет берилганда орқа миянинг мото-нейронида қўзғатувчи постсинаптик потенциалларнинг қўшилиши. Афферент таъсиротларнинг ҳар бири фақат бўсағадан паст постсинаптик потенциални вужудга кел-тирган. Таъсиротлар ўртасидаги интервал қисқартилган-да қўшилган постсинаптик потенциал критик даражага етиб (стрелка билан кўрсатилган), ҳаракат потенциали-ни вужудга келтирган (Ж. Экклсдан).
Нерв марказларидаги қўзғалишларнинг қўшилиш механизми қуйидагидан иборат. Нейронда ҳаракат потенциали юзага чиқиши учун нерв ҳужайрасидаги постсинаптик мембрана деполяризацияси муайян критик даражага етиши керак . Нерв охирларидан ажралиб чиқадиган қўзғатувчи медиатор таъсирида постсинаптик мембрана шундай деполяризацияланади. Аммо якка импульсга жавобан ҳар бир айрим нерв охиридан отилиб чиқадиган медиатор порцияси жуда кам, шу сабабли якка синапсда юзага чиқадиган қўзғатувчи постсинаптик потенциал бўсаға миқдоридан 8—10 баравар камроқ. Шунинг учун тарқалувчи қўзғалиш вужудга келиши учун бир ҳужайрадаги кўп синапслар бир вақтда қўзғалганда ёки бир синапсга калта интервал билан кетмакет нерв импульслари серияси келганда мембрана деполяризацияси критик даражага етиши мумкин. Бир нерв ҳужайрасидаги кўп синапслар қўзғалганда ҳам, бир синапсга калта интервал билан кетмакет нерв импульслари келганда ҳам постсинаптик потенциаллар ўзаро қўшилади. Тафовут фақат шундаки, ёнмаён ётган бир неча синапс бир вақтда қўзғалганда постсинаптик потенциаллар масофада қўшилади, бир синапс кетмакет қўзғалганда эса постсинаптик потенциаллар вақт бирлигида қўшилади (173расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |