Нервларда қўзғалишнинг ўтказилиш қонунлари
Нерв толаларида қўзғалишнинг ўтказилиши ўрганилганда шу процесенинг кечишидаги бир неча қоида ёки қонун аниқланган.
Нервнинг физиологик узлуксизлиги қонуни. Нерв толасида қўзғалишнинг ўтказилиши учун энг зарур шарт шуки, ўқ цилиндрнинг қўзғалувчан мембранаси анатомик ва функционал жиҳатдан бутун бўлиши керак. Шунинг учун нервни қирқиб қўйишгина эмас, балки ўқ цилиндр мембранасини ҳар қандай йўл билан таъсирлаб, шикастлаш, масалан, нервни бойлаб қўйиш, нерв толаларини ҳаддан ташқари таранглаш натижасида қўзғалиш
154-расм. Нервларда импулсларни икки тамонлама утказилишини курсатувчи далил
ўтказилмайдиган бўлиб қолади. Нерв импульсининг генерациясига халал етказувчи таъсирларда ҳам нерв қўзғолишни ўтказолмай қолади. Масалан, нервни ҳаддан ташқари совутиш ёки иситиш, унга қон келишини тўхтатиш, ҳар хил химиявий моддалар, жумладан, маҳаллий оғриқ қолдирувчи моддалар — новокаин, кокаин, дикаин — нервдан импульс ўтишини тўхтатиб қўяди.
Шундай фактларга асосланиб нерв толаларининг физиологик узлуксизлиги бўлгандагина қўзғалиш ўтиши мумкин, деган қонун таърифлаб берилди.
Икки томонлама ўтказиш қонуни. Нерв толасига таъсир этилганда қўзғалиш ўша толада икки томонлама, яъни марказдан қочувчи йўналишда ҳам, марказга интилувчи йўналишда ҳам тарқалади. Бу қуйидаги тажрибада исбот этилади.
Хоҳ ҳаракатлантирувчи нервнинг, хоҳ сезувчи нервнинг толасига икки жуфт А ва Б электрод қўйиб, улар иккита электр ўлчов асбобига уланади (154-расм). Нерв толасининг шу иккала электрод оралиғидаги қисмига таъсир этилади. Қўзғалиш икки томонлама ўтганлиги натижасида А электродлар остидан ҳам, Б электродлар остидан ҳам импульс ўтганлигини асбоблар қайд қилади.
Қўзғалишнинг икки томонлама ўтишини махсус электрофизиологик аппаратлардан фойдаланмай исбот этиш ҳам мумкин. Бақанинг сон мускулларидан бири — m.gracilis шундай иннервацияланганки, унинг иккала ярмига ҳаракатлантирувчи бир нерв толаларининг аксон тармоқлари келади. В. Кюне ўша мускулда қуйидагича тажриба қилди: мускулни қирқиб, икки бўлакка ажратди, бу бўлаклар фақат нерв толаларининг тармоқлари воситасида бирлашганича қолди, сўнгра мускулнинг бир қисмига электр токи билан таъсир этилди. Натижада мускулнинг иккала ярми қисқарди, чунки қўзғалиш бир хил аксоннинг шохчалари орқали аввал марказга янтилувчи йўналишда, сўнгра марказдан қочувчи йўналишда тарқалди.
Нервнинг икки томонлама ўтказиш қонуни марказий нерв системасининг рефлектор дугаларида ва перифериядаги нерв охирларида қўзғолишнинг бир томонлама тарқалиш фактига зид келмайди. Қўзғолишнинг бир томонлама тарқалиши нерв толасининг эмас, балки синапснинг хоссасидир. Бир нейрондан иккинчи нейронга ёки нейрондан у билан иннервацияланган тўқимага қўзғалиш ўтадиган жой синапс деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |