Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet142/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   493
Bog'liq
fizi

Йўғон ичак ҳаракатлари


90-расм, Барий бўтқаси тўлдирилган


йўғон ичак рентгенограммаси.

Одам гўштли ёки аралаш овқат истеъмол қилганда ҳазм процесси умуман қарийб 1—2 сутка давом этади, бу вақтнинг ярмидан кўпроғи овқат қолдиқларининг йўғон ичакдан ўтишига кетади. Радиопилюля ёрдамида ўтказилган текширишларта қараганда, пилюля кўр ичакда гоҳ олдинга, гоҳ орқага силжиб, соатлаб туриши мумкин. Барий бўтқаси билан тўлдирилган йўғон ичак рентген экранида кузатилганда жуда суст перистальтик ва маятниксимон қисқаришлар қайд қилинади (90-расм).


Йўғон ичакда автоматия бор, аммо у ингичка ичакдагига қараганда камроқ ссзилади.
Кўричак, кўтарилувчи ва кўндаланг ичаклар парасимпатик толаларни адашган нервдан олади. Йўғон ичакнинг қолган қисми эса орқа миянинг думғаза сегментларидан ҳаракатлантирувчи парасимпатик толалар олади. Бундан ташқари, йўғон ичак ка юқори ва асосац пастки тутқич ганглийларидан симпатик толалар келади.
Йўгон ичакнинг мотор фаолияти асосан шиллиқ пардасининг 90-расм, Барий бўтқаси тўлдирилган механик таъсирлаииши туфайли йўғон ичак рентгенограммаси. қўзғалиши В. Л. Губар ишлаб чиққан хирургик методика ёрдамида йўғон ичакнинг бир қисмини ажратиб олиб текширишда аниқланди.
Дефекация
Тўғри ичак сфинктерлари — силлиқ мускул толаларидан тузилган ички сфинктер ва кўндаланг-тарғил мускуллардан тузилган ташқи сфинктер узлуксиз тоник қисқариш ҳолатида бўлади. Дефекация, яъни йўғон ичакнинг бўшаши ва ахлат (нажас) дан халос бўлиши тўғри ичак шиллиқ пардасидаги сезувчи шу ичакда тўнланган ахлат билан таъсирланиши натижасида рўй беради. Ички нервларнииг ва ташқи сфинктерлар рефлекс йўли билан бўшашади, йўғон ва тўғри ичакларнинг перистальтик ҳаракатлари натижасида ахлат чиқариб ташланади. Одам кучанганда қорин девори мускуллари ва диафрагманинг, шунингдек орқа чиқарув тешигини кўтарувчи мускул (m. levator ani) нинг қисқа-ришлари дефекацияга ёрдам беради. Қорин пресси мускулларининг қисқариши туфайли қорин ичидаги босим анча кўтарилади.
Дефекация рефлексининг маркази орқа миянинг бел қисмида. Орқа мия шу марказнинг пастидан қирқилганда ёки у жароҳатланганда тўғри ичак сфинктерлариринг бўшашуви еабабли орқа чиқарув тешиги очилиб қолиб, ахлатни тўхтатиб туриш мумкин бўлмай қолади. Бироз вақтдан кейин периферик нерв системасининг таъсирида ефинктерлар тонуси қисман тикланади.
Орқа мия дефекация марказининг юқорисидан қирқилса, дефекация акти тўғри ўтади, лекин у беихтиёр бўлиб қолади. Дефекацияни тўхтатиб турувчи «иродавий таъсир бош мия пўстлоғидан, афтидан, олдинпи марказий пуштадан келади. Баъзи эмоционал ҳолатларда, масалан, қўрқувда сфинктерлар беихтиёр бушашиб, дефекация рўй бериши мумкин.
Тўгри ичак сфинктерларига орқа миянинг думғаза бўлимидаги олдинги илдизлардан n. pelvicus таркибида ҳаракатлантирувчи парасимпатик нерв толалари келади. Бел сегментларининг олдинги шохлари ва ganglion mesentiricum inferior-дан сфинктерларга симпатик толалар келади.
СУРИЛИШ
Ташқи муҳитдан, гавда бўшлиқларидан ва кавак органлардан қон ёки лимфага турли моддаларнинг мураккаб биологик мембрана ҳосил қилувчи бир ёки бир неча қабат ҳужайралар орқали ўтиши сўрилиш деб аталади. Тери эпителийси, ичак шиллиқ пардаси, ўт пуфати, ўпка аль-веолалари шиллиқ пардасининг эпителий қавати, қорин бўшлиғи, плсвра бўшлиғи, бўғимлар халталарини қопловчи ссроз парда эндотелийси, капиллярларнинг эндотелий қавати, буйрак каналчаларининг ҳошияли эпителийси ва шу кабилар биологик мембраналарга киради. Биологик мембраналарнинг ҳаммаси — айрим бир ҳужайрани қопловчи мембрана ҳам, бир нсча қават ҳужайралардан тузилган мураккаб мембрана ҳам ярим ўтказувчан бўлади. Бунинг маъноси шуки, биологик мсмбраналар баъзи моддаларни ўтказади, бошқа моддаларни эса ўтказмайди. Ҳужайра мембраналари асосан чин эритма ҳосил қилувчи моддаларни ўтказади ва коллоид ҳолатидаги моддаларни ўтказмайди. Ҳужайра мембраналари кўпчилик моддаларни фақат бир томонлама, яъни бир йўналишда ўтказади.
Турли моддалар тери юзасидан сўрилиши мумкин. Одам териси аксари органик ва анорганик моддаларни унчалик кўп ўтказмайди. Ҳавода газ ёки чанг ҳолатида бўлган кўп моддалар ўпка альвеолаларининг юза қаватидан ўта олади. Масалан, ўпкага ҳаво билан кирган хлороформ, эфир, баъзи жанговор заҳарловчи моддаларнинг буги қонга шу йўл билан ўта олади. Бир қанча моддалар тери ости клетчаткасига. қорин бўшлигига, плевра бўшлиғига, орқа мия каналига юборилганда ҳам сўрилиши, яъни киритилган моддалар қон ёки лимфа оқимига ўтиши мумкин.
Ҳазм каналидаги сўрилишнинг алоҳида физиолотик аҳамияти бор. Организм ўзига зарур овқат моддаларини шу йўл билан олиб туради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish