Дутор чолғусининг келиб чиқиш тарихи, унинг такомиллашуви ҳамда таълим тизимида тутган ўрни


МУСИҚА ЧОЛҒУЛАРИНИ ЯСОВЧИ УСТАЛАР



Download 174 Kb.
bet2/2
Sana25.02.2022
Hajmi174 Kb.
#255765
1   2
Bog'liq
Дутор хақида маълумот

МУСИҚА ЧОЛҒУЛАРИНИ ЯСОВЧИ УСТАЛАР

С.Й.Диденко Уста Усмон Зуфаров
Такомиллаштириш ишларида ўз ёрдамини аямаган ҳолда 1953 - 1956 йилларда илмий тадкикот экспериментал лабораториясида А.Петросянц қардош республикалар, жумладан Коракалпок, Туркман дуторлар оиласи ривожига ўз ҳиссасини қўшади. Оркестрни замонавий чолғулар билан бойитиш максадида дуторларнинг прима, секунда, альт, бас ва контрабас турларини яратади. Бу чолғулардан профессионал ўқув даргохларида, профессионал жамоаларда, шунингдек ансамбл ва оркестр синфларида кенг амалиётда қўлланилди.
Мамлакатимизда махаллий дутор турларидан Фарғона-Тошкент чолғусига мансуб ва академик ижрочиликка мўлжалланган дутор турлари бугунги кунда кенг фойдаланилмокда. Булар:

  1. Дутор прима - 460 мм. мензурага эга;

  2. Дутор секунда - 720 мм. мензурага эга;

  3. Дутор альт - 800 мм. мензурага эга;

  4. Дутор тенор - 900 мм. мензурага эга;

  5. Дутор бас - 650 мм. мензурага эга;



Дутор турлари ҳакида сўз юритадиган бўлсак, тарихий ривожланиш жараёнида туркман, тожик, уйғур, хоразм-ўзбек дуторлари шаклланган. Булар тузилиши жихатидан унчалик фарқланмасада, хар холда кўриниши, торлари билан ажралиб туради. Масалан, уйғур ва тожик дуторларининг бир-бирига ўхшашлик томони шундаки, уларнинг косаси туркман дуторига нисбатан бирмунча каттароқ бўлади. Туркман ва хоразм дуторларининг косаси кичикроқ. Одатда |туркман дуторига металлдан ясалган сим такилади. Тожик дуторларини айримлари ўзбек дуторига ўхшайди. Улар косасининг ўртача хажми билан бир-бирига яқин туради.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистоннинг ўзида хам дуторлар 2 хил ясаалган. Яъни, эркаклар дутори ва аёллар учун мўлжалланган дутор. Эркаклар дуторларининг косаси каттароқ, дастаси эса узунроқ бўлади. Аёллар дуторлари аксинча, косаси кичикроқ ва дастаси хам нисбатан қисқа, аёлларга мос холда, нозикроқ ясалади.



Вохалар ва халқларга хос дуторларнинг турлича ижро услуби анъаналарига хам таъсир этиши мукаррардир. Шy нуқтаи назардан биз ўзбек, туркман, уйғур дутор ижрочилиги мактаблари шаклланганлигини кўрамиз.
Дутор хатто йирик туркум асарларни яратилишига хам асос булганлигини қайд этиш лозимдир. Бунда «Хоразм дутор макомлари» ни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Ўзбекистонда асосан Хоразм, Кўкон, Андижон, Тошкент каби ўзига хос ижрочилик мактаблари шаклланган.
XX асрга келиб, машхур уста дуторчилар, улар давомчиларинииг мустақил ижро йўллари замирида анъанавий мактаблар юзага келди. Шу ўринда биз хоразмлик Нурмухаммад Болтаев, Пахдавон Расулов, Юсуф Жабборов, тошкентлик Ориф Косимов, Махмуд Юнусов, Сайфиддин Йулдошев, Зокиржон Обидов, Фахриддин Содиков, Тургун Алиматов, Ғуломжон Қўчқоров, андижонлик Мухиддин Хошим, Қўзихон Мадрахимов каби узига хос дутор ижро йўлларига эга бўлган кўплаб санъаткорлар ижрочилик мактабларини эътироф зтишимиз мухимдир.

Дутор мусиқий чолғуларимиз орасида энг қадимииларидан бири бўлибгина қолмай, инсон рухиятига мойилликлиги-ю мунгли хамда қалбга яқин оханг таратиши билан ажралиб туради. Марказий Осиё халқларининг дутор ва дуторсимон (туркман дуторлари, қозоқ ва қирғиз дўмбиралари) чолғуларининг замини бир эканлиги, ушбу халқларнинг маънавият млдизлари бирлигидан далолатдир. Зеро, бармоқларнинг сеҳрли майин ҳаракатлари орқали торлар айнан қалб нидоси сифатида оҳанг таратади.
Хапқ орасида дутор “дилкаш чолғу” номини олган. Унда ижро этилган ҳар қандай куй оҳанг қалб торларини тебратади. Чунки бу нола қалб истаган оҳангдир. Шунинг учун дутор аёлларимиз қўлида ҳасрат қуроли, дил изхорини намойиш этиш учун ҳамрох бўлган кўнгил ошносидир.
Дуторнинг бундай имкониятлари турли халқлар мусиқа меросини ижро этиш учун етарли даражададир. Дутор ижрочилиги амалиётида шаклланган ҳамда ўз меъёрида давом этиб, ривожланиб келаётган турли ижрочилик йуналишлари хам бунинг амалдаги исботидир. Дутор, умуман халқ чолғулари орасида ижрочилик санъатида ўзига хослиги, анъанавий услубда ижрочилигига мойиллилиги халқ йўлидаги мусиқамизда жозибалилиги хамда академик йўнадишда кенг махоратли чолғу эканлигини доимо намоён этиб келмоқда. Дутор қайси йўналишда бўлмасин, ижросида шу услубга хос анъанаси бор ва уларни ифодаловчи ўз жоизибаси бор.
Дутор созининг профессионал ижрочилик амалиётидаги ўрни ҳам беқиёс. Ушбу жараён чолғунинг жахон мусика наъмуналари ижрочилиги билан характерланади. Айникса Шарқ ва Оврўпа композиторларининг асарлари дутор тараннумида янада жозиба ва маъно англатиши кўпчиликка аёндир. Чунки Ориф Қосимов, Дони Зокиров, Ғофир Қодиров, Хамид Раҳимов, Мардон Насимов, Мустафо Бафоев, Қахрамон Комилов, Абдусаид Набисв, Алишер Расулов каби ўзбек бастакорлари ва композиторларининг дутор чолғуси учун замонавий услубда яратган асарлари ижрочилик амалиётида ўз ўрнини топишга улгурган. Уларнинг яратган асарлари бўлажак композиторларимизнинг ижодиётларига туртки бўлиши, келажакда замонага мос равишда равнақ топиши мукаррардир.
Хар бир халқнинг дутор ижрочилигидагн узига хос техник имкоииятлари, усул бойликлари, оханг жозибалари мавжуд. Албатта уларнинг бетакрор ижро маҳоратлари созанда учун ўз фаолиятининг ривожлантирилишида кулай имкониятдир.
Ўзбек дутор ижрочилигининг кенг кўламлиги, бой имкониятлари ижрочилик савиясини оширади, турли шакл ва мазмундаги асарларни дуторнинг сержило садолари билан бойитиб, янгидан-янги қирраларини очиб беришда ўз улушини қўшади.
Барча мусиқий созлар каби дутор, дутор прима чолгулари ҳам ижрочилик амалиётида ўз ўрни ва ўзига хос ижрочилик хусусиятларига эгадир. Талабаларнинг етук ижрочи бўлиб шаклланишларидаги энг асосий жихатлардан бири уларнинг амалиётида чолғу ижрочилиги техникаси бўйича муайян билимга ва етарли маҳоратга эга бўлишларидир. Истеъдоднинг ярми - машқ деб бежиз айтишмаган. Шу боис маҳоратли ижро техникасини эгаллашда зарур бўлган гамма, арпеджио, пиццикато каби турли машқларни мустақил равишда эгаллаб, мунтазам шуғулланган созанда кўзланган натижаларга эришадилар.
Дуторда замомавий ижрочилик мактабини шакллантириш учун гамма ва арпеджио аппликатурасини ишлаб чиқиш, албатта, талаб килинади. Одатда, дутор ижрочилигида ўнг қўл харакатлари учун қабул қилинган ифодавий кўрсатгичлар мавжуд.
Хулоса қилиб айтганда,бугунги кунда Ўзбекистонда дутор санъати уз ривожланишининг маълум босқичини ўтаяпти, десак муболаға бўлмайди. Дутор созининг созшунослар, созгарлар томонидан бир неча турлари яратилганлиги ва уларнинг сифатли ясалиши бу санъатга ўзининг маълум таъсирини кўрсатмокда.
Ўзбекистонда композиторлик мактаби ривожланганлиги учун дутор чолғусининг барча турларига махсус асарлар ёзиш имконияти яратилди. Жумладан: М.Бафоевнинг “Жилолар”, “Дутор нақши”, О.Абдуллаеванинг “Дутор ифори”, “Севинч”, Қ.Комиловнинг “Гулзорда”, Ф.Назаровнинг “Дутор оҳанглари” каби дутор учун ёзилган композиторлик асарлари бугунги кунга келиб танловларда шартли асарлар қаторидан жой олиб келмоқда.
Юртимизда дутор санъати соҳаси бўйича юқори малакали мутахассисларнинг тарбиялаб етиштирилганлиги дутор ижрочилик санъатига, чолғуда ижро этиш ва ўрганиш услубияти йўналишларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бугунги глобаллашув даврида нафақат Республикамизда, балки турли хорижий давлатларда хам дутор ижрочилик санъатини тарғиб қилаётган ижрочиларимиз бор. Улар ўзбек мусиқа санъатини юқори поғоналарга кўтариб юксак натижаларга эришиб келмоқдалар.
Сўз сўнгида шуни айтишимиз жоизки Дутор чолғулари бугунги кунга келиб оркестр ва ансамблларда ўз ўрнига эга чолғулардан биридир. Бу чолғуларимиз йиллар, асрлар оша ўз тароватини йўқотмай сақлаб қолади.
Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish