Дутор чолғусининг келиб чиқиш тарихи, унинг такомиллашуви ҳамда таълим тизимида тутган ўрни
Халқ чолғулари хар бир миллатнинг маънавий бойлигидир. Улар йиллар давомида ўзига ҳос тарзда шаклланиб ривожланиб келган. Шу билан бирга ҳозирги кунга келиб ҳам ўз нуфузини йўқотмай келмоқда. Ўзбек чолғулари ҳақиқатдан ҳам миллий маданиятимизнинг ноёб хазинаси ҳисобланади. Шунинг учун уларни маънан ва моддий нуқтаи назардан бой ҳамда ранг-баранг эканлигини эътироф этиш жоиздир.
Халк чолғуларида ижрочилик санъатининг вужудга келиши қадим-қадим замонларга бориб тақалади. Ўзбек халқ чолғулари турига қараб 2 гуруҳга бўлишимиз мумкин. Биринчисига барча анъанавий чолғулар: танбур, дутор, сато, уд, най, қўшнай, сурнай киради. Иккинчисига эса такомиллашган яъни модернизация қилинган чолғулар: най, рубоб ғижжак, дутор ва чанглардир.
Айни пайтда бизнинг республикамизда дутор ижрочилиги тўрт локал услубга бўлинади. Булар: Хоразм, Самарканд-Бухоро, Кашқадарё - Сурхондарё ва Фарғона-Тошкент услубларидир. Бу услублар ичида Хоразм ва Фаргона-Тошкент махдллий йўллари алохида ажралиб туради. Нафақат фольклор ва мумтоз санъатда, балки ижрочиликда шу вохалар чолғу созининг тузилиши ва ижро этилишида ўзига хос хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади.
Вохалар ижро услубларининг такомиллашиб бориши натижасида дутор ижрочилигида турли мактаблар вужудга келди. Бу ижро мактаблари вохаларнинг ўзига хос анъаналари, шевалари ва урф- одатлари билан уйғунлашиб кетган. Бу аввало чолгу сози кўринишида гавдаланади.
Юкорида айтиб ўтган чолғулардан дутор хақида тўхталиб ўтсак. Дутор Ўрта Осиё халқларининг миллий чолғулари бўлиб, ўзбек, тожик, уйғур, туркман, қорақалпок халклари орасида кенг тарқалган. Уйғурларда дутор каттарок шаклда, Туркманларда ўйма, Хоразм ва Қорақалпоғистонда косахонаси қовурғали шу билан бирга хажми кичикрок. Ўзбек дуторлари эса ўзининг бетакрор нақшлари, жозибадор садаф безаклари билан бошқа дуторлардан ажралиб туради. Дутор хақидаги дастлабки маълумотларни Навоий замондоши Зайнилобиддин ал-Хусайний “Мусиқанинг илмий ва амалий қоидалари” номли рисоласида учратиш мумкин. Адабий манбаларда Темурийлар даври (ХIVасрнинг охири XVI асрниш боши) да тилга олинган. XVI-XVII асрларда "Дуторий” тахаллуси билан ижод килган (Хиротлик Юсуф Мавдудий Дуторий, машхадлик Миркулий Дуторий каби) созандаларнинг номлари манбаларда сақланган.
XX асрнинг 20-30 йилларига келиб чолғуларни такомиллаштириш ишлари бошланди. Бунинг усида бир қанча чолғу усталар гурухи: Ш.Шоумаров, М.Харратов, У.Зуфаров ва бошқалар фаолият олиб бордилар. Шу йиллар ўрталарига келиб А.Петросянц рахбарлиги остида (В.Романченко, А.Кевхоянц С.Диденко) В. Андреев иш тажрнбасига таянган холда ўн икки босқичли тенг темперацияланган принцип асосида замонавий талаб даражасига мослаштиришга киришдилар. Бундан асосий мақсад кўп овозли оркестр ва ансамбл синфларини яратиш, шунингдек созларнинг овоз тароватини кучайтириш, техник имкониятларини яхшилаш, ўқув репертуарларини ташкил қилиш эди. Бир қатор моҳир усталар В.Романченко, А.Кевхоянц кейинчалик Х.Мухитдинов, А.Абдуғофуров, А. Тарасов, Н.Рюхин, М. Турдиевлар сифатли чолғуларни яралишида ўз хиссаларини қўшдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |