Қўнғир кўмир, тош кўмир ва антрацитларнинг бир-биридан фарқи нимада?
Қўнғир кўмир. Ранги қўнғир, жигаррангдан қорагача ўзгаради, хира ёки кучсиз ялтироқ бўлади (130-расм). Органик моддага нисбатан углероднинг миқдори 60-70% ни ташкил этади. Қўнғир кўмирнинг таркибида ўювчи ишқорлар билан осон ажратиладиган гумин кислоталари бўлади. Кўмирнинг бу тури орасида лигнит ва тупроқсимон хиллари учрайди.
Тошкўмир – тўқ кул рангдан қорагача бўлган турли даражада ялтироқ, баъзан хира, гумин кислоталарисиз бўлади (131-расм). Уларда органик массага нисбатан углероднинг миқдори 75% дан 92% гача боради. Тошкўмирлар учувчи компонентлари ва углерод миқдори бўйича таснифланади. Антрацит – энг кучли метаморфизмга учраган кўмир бўлиб, кучли металл ялтироқлигига эга тўқ кул ранглидир (132-расм). Уларда углероднинг миқдори органик моддаларга нисбатан 91-97% ни ташкил этади.
Углеводородли каустобиолитлар нима?
Нефт ва унинг турлари?
Нефт таркибида углерод (8387%), водород (12-14%) ва кислород (1,5% гача) бўлиб, уларнинг миқдори кам ўзгаради. Кўмир қаторидаги каустобиолитларда эса компонентларнинг миқдор ўзгариши сезиларли даражада бўлади. Нефт асосан углеводород бирикмаларидан таркиб топган бўлиб, суюқ фойдали қазилмадир. Ташқи кўринишидан у мойсимон, одатда қора рангли суюқлик. Турли конлардаги нефтлар бир-биридан кимёвий
таркиби бўйича фарқ қилади. Нефт таркибини ўрганиш унинг келиб чиқиши ва тўпланишига боғлиқ масалаларни ечишда қўл келади. Нефтнинг элементар таркиби доимо 5 кимёвий элементдан – углерод, водород, кислород, олтингугурт ва азотдан иборат бўлади. Буларнинг орасида углерод ва водород 90% дан ортиғани ташкил этади. Бошқа уч элементнинг максимал умумий миқдори 5-8% гача боради (асосан олтингугурт ҳисобига). Нефт тўйинган (парафинли – СnН2n+2), тўйинмаган (нафтенли - СnН2n) ва ароматик (СnН2n-x) углеводородлардан таркиб топган бўлади. Бунда х – 6,8,10 ва ҳ.к. Парафинли нефт оқиш ва енгил, нафтенлиси қора ва оғир, ароматик нефт асфальтенлардан иборат бўлиб, баъзан уларнинг таркибига икки ёки учта углеводород турлари киради. Нефт таркибига кирувчи углеводородлар газ, суюқлик ва қаттиқ моддалар шаклида бўлиши мумкин. Демак, нефт углеводородларнинг мураккаб эритмаси бўлиб, суюқ, қаттиқ ва газсимон фазалардан иборат. Таркиби бўйича нефт углеводородлари 6 турга бўлинади. Булар метанли, метан-нафтенли, нафтенли, нафтен-метан-ароматик, нафтенароматик ва ароматик нефтлардир. Нефтнинг солиштирма оғирлиги 0,75 дан 1,016 гача ўзгаради. Одатда у сувда чўкмайди. Нефт оптик фаол суюқлик. У ёруғлик нурининг поляризация текислигини ҳар доим ўнгга буради, ультрабинафша нурларда ҳаворанг ва сариқ-қўнғир тусларда товланади. Нефт тўпланишининг геологик шароитлари турли-тумандир. У қумлар, қумтошлар, алевролитлар, оҳактошлар ва бошқа ғовакли ҳамда дарзлашган жинслардаги бўшлиқларда тўпланади. Одатда бу жинслар денгиз, лагуна-қўлтиқ ва дельта ётқизиқларидир. Нефт ҳосил қилувчи она жинслар ва свиталар ҳамда улар йиғиладиган коллектор жинсларни ажратиш қабул қилинган. Нефт ҳосил қилувчи она жинслар бўлиб органик моддаларга бой гил ва аргиллитлар, баъзан оҳактошлар, доломитлар ва мергеллар саналади. Нефт бошқа жинсларда ва ҳатто, отқинди жинсларда ҳам тўпланиши мумкин. Лекин у бу ерда иккиламчи ҳолда ётади. Нефтнинг йиғилиши учун туз гумбазлари, брахиантиклинал бурмалар, флексуралар, риф қурилмалари ҳамда кесмада навбатманавбат алмашиниб ётувчи ғовакли ва жипс жинслар қатламларининг такрорланиши қулай шароит ҳисобланади Нефт конларида компонентларнинг солиштирма оғирлиги бўйича ажралиб ётиши кузатилади. Табиий резервуарларнинг энг юқорисида
газ, ўрта қисмида нефт ва унинг остида сув тўпланади. Нефт конларидаги сув одатда юқори даражада минераллашган, сульфатли ва хлоридли бўлади. Баъзан нефт сувларида бром ва йод миқдори саноат аҳамиятига эга бўлади. Бундай сувлар кўмилиб кетган қолдиқ денгиз сувлари бўлиб, унинг минерализацияси денгиз сувлариникидан анча юқоридир.
Нефт конлари кембрийдан тортиб тўртламчи давр ётқизиқларигача барча системаларда учрайди. Нефт ҳосил бўлишининг максимуми кўмирникига қараганда ёшариш томонга бир қанча силжиган. Нефт ҳосил бўлиш ҳақида бир қанча гипотезалар мавжуд. Уларни икки тоифага бўлиш мумкин. Биринчиси анорганик ва иккинчиси органик йўл билан нефт ҳосил бўлиш гипотезалари. Нефт қимматбаҳо фойдали қазилма ҳисобланади. Ундан ёқилғидан ташқари органик синтезда фойдаланилади. Ўрта Осиёда нефт конлари Бухоро-Хива, Каспийбўйи (Небитдаг, Манғишлоқ) ва Фарғона водийсида мавжуд.
Тоғ жинсларини лабораторияларда қандай усулларда урганилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |