Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


 Иссиқлик усули ёки эритилган металлга ботириш усули



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

9.3.2. Иссиқлик усули ёки эритилган металлга ботириш усули. 
Бу усул пўлат листлар, симлар ва тайёр буюмлар сиртига металл 
қоплашнинг энг қадимги ва жуда оддий усулларидан ҳисобланади. “Қайноқ” 
қоплама қоплаш учун мўлжалланиб эритилган металлга ҳимояланадиган 
металлни ботириш орқали ҳосил қилинади. Одатда қоплаш учун эриш 
температураси унча юқори бўлмаган рух (t
эр
= 419°С), қалай (t
эр
= 232°С), 
қўрғошин (t
эр
= 327°С), алюминий (t
эр
= 658°С) каби металлар ишлатилади.
Қоплашдан олдин металлнинг сиртига 52–56% аммоний хлориди, 5–6% 
глицерин ва қолган қисми қопланадиган металл хлоридидан иборат эритма 
(флюс) билан ишлов берилади. Флюс металл сиртини оксидланишдан сақлаш 


236 
билан бир қаторда унинг сиртидаги оксид плёнкалари, тузли бирикма ва бошқа 
ифлосликлардан тозалаш вазифасини бажаради. Бу усулнинг камчиликларига 
– қопланадиган металл сарфининг нисбатан кўплиги, қоплама қалинлигининг 
ҳамма жойда бир хил эмаслиги, эриган массанинг резба, тирқиш, ёриқларнинг 
охиригача тўлиқ етиб бормаслиги кабилар киради.
Қайноқ оқартириш озиқ-овқат саноатида кўп қўлланилади. Қайноқ 
рухлаш тайёр маҳсулотларни атмосфера ва сувли муҳит коррозиясидан 
ҳимоялашда ишлатилади. 
Кимёвий машинасозликда темирга ёки пўлатга алюминий қоплашдан 
фойдаланилади. Алюминийли қопламалар эритилган алюминийни ванналарда 
780–800°С гача қиздирилгач, унга деталларни 40–50 мин ботириб қўйиш 
орқали амалга оширилади. 
Қайноқ қўрғошинлаш усули ҳам кенг тарқалган ҳисобланади. Қўрғошин 
қопламалари 
аралаштиргичларни, кранларни, 
турли 
арматураларни 
коррозиядан ҳимоялашда кенг қўлланилади. Темир бир неча миллиметрга 
қопланганда биржинсли, ғовакларсиз қўрғошин қатлами ҳосил бўлади.
Жуда агрессив муҳитларда ишлатиладиган ўта масъулиятли жиҳозлар 
учун гомоген қўрғошинлаш амалга оширилади. Бу жараёнда эриган томчи 
кўринишидаги қўрғошин дастлаб оқартирилган ҳимояланувчи конструкция 
сиртига пуркалади. Детални ҳўллаб, сирт бўйлаб ёйилган томчилар гомоген 
қўрғошин қопламасини ҳосил қилади. Масалан, гомоген қўрғошин билан 
қопланган сиғимлар агрессив муҳитлар учун чидамли бўлиб, бромни сақлаш
ва ташишда ишлатилади . 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish