208
8.3-жадвал
Оддий пластмассаларнинг физик-кимёвий ва
механик хоссалари
№
Физик-кимёвий
хоссалари
Полиэтилен Полипро-
пилен
Полистирол
блокли
Поливинил-
хлорид
Фторо–
пласт-4
Фторо–
пласт-3
1.
Зичлиги, кг/м
3
920–930
900
1100
1330–1430
2160–2260 2100–2160
2.
Мустаҳкамлик чегараси, Мпа:
Чўзилишдаги
Сиқилишдаги
Эгилишдаги
12–16
12–15
12–17
25–40
60–70
80–110
35–50
80–100
85–100
40–60
80–100
90–120
14–25
12–20
11–14
35–40
50–60
60–80
3.
Нисбий узайиш, %
500–600
350–800
1,5–2
10–25
250–500
20–40
4.
Солиштирма ҳажмий электр
қаршилиги, Ом∙м
10
15
8∙10
13
10
14
–10
15
10
12
–10
14
10
15
–10
16
1,2∙10
16
5.
Диэлектрик сингдирувчанлиги
(50 Гц частотада)
2,2–2,3
2,0–2,5
2,6
4,1
1,9–2,2
2,5–2,7
6.
Диэлектрик йўқотишнинг тангенс
бурчаги, ∙10
4
(50 Гц частотада)
3
2–5
3–4,5
100
2–3
0,02–0,05
7.
Электр мустаҳкамлиги, кВ/м
45–60
35
20–25
15–45
20–30
13–15
8.
Мартенс бўйича иссиқликка
чидамлилиги, °С
60
100–110
80
65
260
70–80
9.
Совуқликка чидамлилиги, °С
–70
–35
–20
–20
–270
–195
10.
Юмшаш ҳарорати, °С
110–120
160–170
100
160–170
327
210
11.
Қўлланиладиган
ҳарорат чегараси, °С
80–110
140–150
60–70
60
260
120
209
Политетрафторэтилен — фторопласт-4
тетрафторэтилен [–CF
2
–CF
2
–]
n
нинг полимери, яъни тўла фторланган этилен ҳисобланади. У юқори кимёвий
чидамлиликка эга бўлиб, ишқорли материаллар эритмасида, фтор ва фторли
керосин муҳитларида емирилади.
Фторопласт-4 нинг муҳим хоссаларидан бири – унинг иссиқбардошлиги,
у –90 дан +260°С гача бўлган ҳарорат интервалида ўз хоссаларини умуман
ўзгартирмайди. Ишқланиш коэффициентининг кичиклиги ва паст
ҳароратларда ҳам мустаҳкамлиги унинг ижобий томонлари ҳисобланади.
Фторопласт-4
—
аъло
жаражадаги диэлектрик, деформацияга чидамли,
мўрт эмас. Унинг молекулярная массаси 400000-500000 гача етиши мумкин.
Камчилиги – металлар ва бошқа материалларга нисбатан адгезиясининг
сустлиги.
Фторопласт-4 кимёвий чидамли қувурлар, шланглар, прокладкалар,
салниклар, кислоталар учун клапанлар ва филтрлар тайёрлаш учун
ишлатилади. Ундан юзаси 4500 м
2
гача бўлган иссиқлик алмаштиргичлар ясаш
учун фойдаланилади.
Фторопласт-3
— трифторхлор-этилен [–CF
2
–CFCl–]
n
нинг полимери
ҳисобланади. У майдадисперс, осон сочилувчи кукун ҳолатида
ишлаб
чиқарилади ва 210°С температурада эрийди. Қўлланилиш чегараси 70°С гача,
механик юкламалар бўлмаган ҳолда 100°С гача. Сувда ҳўлланмайди, сув
билан бўкмайди, азот, сулфат, хлорид кислоталарнинг эритмаларида ҳамда
ишқорларнинг концентрланган эритмаларида чидамли.
Фторопласт-3 фасон буюмлар ва зичловчи элементлар тайёрлаш учун
ишлатилади. Ундан плёнкалар олинади, металлар сиртига коррозиядан
ҳимоялаш учун қопламалар ҳосил қилинади. Бундай қопламалар углеродли ва
легирланган пўлатларда, алюминий ва унинг қотишмаларида яхши ёпишади.
Фторопласт-3 дан тайёрланган плёнкалар металлар сиртига этил спиртининг
ксилол билан аралаштирилган суспензиясидан суркаш орқали ҳосил
қилинади. Шундан кейин у олдин 50–60 °С, сўнгра 150 °С ҳароратда
қуритилади. Қуритилган қоплама 10–20 минут тавомида 260–270 °С
ҳароратда эритилиб металл ёки қотишма сиртига ёпиштирилади.
Фторопласт-3дан тайёрланган плёнкалар кислоталарга,
тузларнинг
эритмаларига чидамли бўлганлиги сабабли улар хлор ва жуда тоза
маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган корхона ҳамда завод аппаратураларида
фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: