Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


 Оддий полимеризацион пластик массалар



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

8.2.2. Оддий полимеризацион пластик массалар. 
Қиздирилганда ва босим остида олган шаклини қотгандан ва 
совитилгандан сўнг узоқ вақт ўзгаришсиз сақлай оладиган полимерлардан 
пластик массалар (пластмассалар) ҳосил қилинади. Оддий пластмассалар-нинг 
асосий характеристикалари 8.3-жадвалда келтирилган.
Полиэтилен

термопластик полимер 
ҳисобланади
. Дастлабки мономер 
– этилен С
2
Н
4
табиий газдан олинади. Полимер олиш паст ёки юқори босим 
усулида амалга оширилиши мумкин. Юқори босим остида олинган 
полиэтилен 1800–2500, паст босим остида олингани эса 2500-3500 молекуляр 
массага эга. Паст босим остида олинган полиэтилен анча юқори мустаҳкам-
лик ва кимёвий чидамлилик кўрсаткичларига эга. Хона ҳароратида полиэти-
лен қаттиқ эластик материал бўлиб, 60-70°С температурагача ўз хоссаларини 
сақлайди, 110–120°С ҳароратда юқори эластиклик ҳолатига ўтади. 
Полиэтилен совуқда бирорта ҳам эритувчида эримайди, бироқ 70-80°С 
ҳароратда у кўпгина углеводородларда эрийди. Полиэтилен кислоталар, 
ишқорлар ва тузларнинг эритмалари таъсирига чидамли бўлиб, оксидловчи 
муҳитлар таъсирида осонгина парчаланиши мумкин. Ундан мустақил 
конструкцион материал сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Ундан қувурлар, 
насос деталлари, турли хилдаги бутловчи қисмлар тайёрланади. Вакуум- 
шакллантириш орқали ундан йирик габаритли арматуралар ҳам тайёрлаш 
мумкин.
Полиэтиленни қўшимча қўндирмаларни қўлламасдан, қиздирилган 
бўлакларни бирлаштириш орқали яхлитлаш мумкин. Металл конструкция-
ларга уларни коррозиядан яхши ҳимоя қилувчи полиэтиленни нуқтали 
ёпиштириш ва газ-алангали пуркаш усуллари ишлаб чиқилган. 
Полиэтилен лок билан дастлаб ишлов берилган сиртларга пуркаш мето-
ди ёки уюрмали усулда қопланади. Биринчи ҳолда кукунсимон полиэтилен 
заррачалари ҳаво аралашган ацетилен алангаси орқали ўтади. Бунда 
заррачалар эриб, пластик ҳолатдаги суюқ томчиларга айланади ва металл 
сиртига зарб билан урилиши натижасида унга ёпишиб яхлит қоплама ҳосил 
қилади. Иккинчи ҳолда кукунсимон полиэтилен ҳаво оқими билан 250-300°С 
гача қиздирилган металл сиртига йўналтирилади. 


207 
Полипропилен

полиэтиленга нисбатананча чидамли (8.3-жадвал). У 
юклама остида 100°С ҳароратда ҳам узоқ вақт ишлй олади. Юмшаш ҳароати 
160-170°С 
бўлиб, –30÷–35 ҳароратгача ишчи ҳолатини сақлайди. 
Полипропилен кислоталар (96% гача бўлган H
2
SO

эритмаларида, 
концентрланган HNO

да), органик эритувчилар, ароматик углеводородлар, 
минерал ва ўсимлик мойларида юқори бардошлилик намоён этади. Бироқ, 
олеум, хлорсулфон кислотаси, тутайдиган азот кислотаси ва бром сувида 
барқарор эмас.
Полипропилендан турли қалинлик ва ҳар хил ўлчамдаги листлар, 
кувурлар, электротехник ва машинасозлик деталлари, газ ва нам 
ўтказмайдиган плёнкалар тайёрланади. Ундан аппаратларни футерлаш 
мақсадида ҳам кенг фойдаланилади. Ундан тайёрланадиган жиҳозларнинг 
хизмат муддати 6–8 йилни ташкил қилади. 
Поливинилхлорид
— 
зичлиги 1,4 кг/м

га тенг кукун бўлиб, ундан қайта 
ишлаш орқали қаттиқ (винипласт) ёки юмшоқ плёка материаллари олинади. 
Поливинилхлорид олиш учун дастлабки хом ашё – хлорвинил СН
2
= СНС1 
ҳисобланади. Хлорвинил –14°С ҳароратда конденсацияланиб суюқликка 
айланадиган газ ҳисобланади. 
Винипласт —
молекуляр массаси 1800 дан 120000 гача бўлган термоплас-
тик материал. Винипласт деярли барча минерал кислоталар (юқори концен-
трацияли HNO

ва олеумдан ташқари), ишқорлар, тузли эритмалар, органик 
эритувчиларда чидамли ҳисобланади. У 140°С ҳароратгача пластик, унга 
қиздириш орқали исталган шаклни бериш мумкин. Бироқ, винипластнинг 
қуйидаги камчиликлари ҳам мавжуд: ишчи ҳароратининг пастлиги (40–50 °С), 
паст зарбли қовушқоқлик, чизиқли термик кенгайиш коэффициентининг 
катталиги, юклама остида аста-секин деформацияланиши. 
Винипластдан +50 дан –20°С гача ҳароратда эксплуатация қилинадиган 
аппаратура деталлари тайёрланади, у осонгина пайвандланади. Мустақил 
материал сифатида қувурлар, вентиляторлар, иссиқлик алмаштиргич 
аппаратуралари тайёрлашда фойдаланилади. Агрессив муҳитли иншоотларда
вентиляцион системалар ясашда ишлатилади. Аппаратларни химоялаш учун 
қалинлиги 0,6-0,9 мм бўлган плёнка шаклидаги винипласт ишлатилади. 
Перхлорвинил елими ёрдамида у ёғоч, металл ва бетонга ёпиштирилиши 
мумкин. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish