Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

8.1.4. Боғловчи материаллар. 
Боғловчи моддалар
 
– тўлдирувчиларни ўзаро боғлаб, физик-кимёвий 
жараёнлар туфайли қотиб, яхлит муҳит ҳосил қиладиган моддалардир. Бунда 
боғловчи моддалар – тўлдирувчи тошлар, заррачалар ва доналарни ўзаро 
бириктириб қуюқ масса ҳолидан қаттиқ монолит тош шаклига олиб ўтади. 
Боғловчи моддалар таркибига кўра 
органик ва ноорганик (минерал)
гуруҳларига бўлинади. Органик боғловчиларга юқори молекулали 
углеводородлар аралашмасидан ташкил топган битумлар, қатрон, елимлар, 
полимерлар киради. Ноорганик боғловчиларга цемент, оҳак, гипс, суюқ шиша 
ва б. киради. 


203 
Минерал боғловчи моддаларга 
цементлар
киради. Уларнинг таркибига 
ун қилинган кислотали ёки ишқорга чидамли тўлдирувчилар қўшилади. 
Ишқорли муҳитлар учун тўлдирувчи сифатида СаО ва MgO каби асосий 
оксидлар, кислотали муҳитлар учун эса SiO
2
тўлдирувчи қўшилган цементлар 
ишлатилади.
Кислотага чидамли цементлар
эзиб майдаланган тўлдирувчи (кварц 
қуми, гранит, базальт ва б.) билан силикат натрийнинг сувли эритмасини 
қўшиб тайёрланади. Бундай цементлар концентрланган кислоталарга (HF ва 
Н
3
РО

дан ташқари) чидамли, сувда анча чидамсиз ва ишқорлар эритмасида 
ҳамда ишқорли металларнинг карбонатларида емирилади. Улар юқори 
механик мустаҳкамликка, металларга ва бошқа материалларга нисбатан яхши 
адгезияга эга.
Цемент металл ва бошқа аппаратураларни футерлаш учун, плиткалар, 
ғиштлар, блокларни маҳкамлаш учун ва мустаҳкам, ўтказмайдиган чокларни 
беркитиш учун фойдаланилади. 
Бетон
мустаҳкам, қаттиқ тош кўринишидаги жисмдир. Уни цемент, сув 
ҳамда шағал, шебен, кварц қуми каби тўлдирувчилар билан қўшиб 
тайёрланган бетон қоришмасидан ҳосил қилинади. Бетонлар чўзилиш ва 
эгилишга унчалик юқори бўлмаган чидамлиликка эга. Бундай камчиликларни 
бартарафлаш учун уни пўлат арматуралар (баъзан стержен ёки сим) билан 
кучайтирилади. Бундай комбинациядаги қотишма 
темир-бетон
номи билан 
машҳурдир. 
Кислотабардош бетонларни
натрий силикати (суюлтирилган шиша), 
ыотишни тезлаштирувчи Na
2
SiF
6
, ҳамда андезит, диабаз, маршаллит, кварц, 
кислотага чидамли керамика чиқиндилари аралашмаларидан тайёрланади. 
Бундай бетон юқори механик мустаҳкамликка кимёвий чидамлиликка эга. У 
HF ва Н
3
РО

дан ташқари барча кислотали муҳитларда бардошлидир. Ундан 
иншоотларнинг фундаментини қуришда, катта габаритли ишоотлар – минора, 
резервуарлар, тиндиргичлар ва бошқаларни барпо этишда фойдаланилади. 
Одатдаги хом ашёлардан полимер материаллар қўшиб тайёрланадиган 
бетонлар 
полимербетонлар
дейилади. Бундай бетонларга боғловчи сифатида 
фуранли, эпоксидли, полиэфирли, акрилли ва бошқа смолалар қўшилади. 
Полимербетонлар катта зичликка, кислоталар ва ишқорларга нисбатан юқори 
бардошлиликка, аъло даражадаги физик-механик хоссаларга эга. Улар 
поллларни қоплаш, конструкцияларни тиклаш, гидроиншоотларни яратиш, 
кўприклар қуриш учун ишлатилади. 
Кимё саноатида кўпинча юқори ҳароратларда ишловчи курилмалар 
яратишга тўғри келади. Бундай шароитлар учун юқори ҳароратларга чидамли 
иссиқбардош бетонлар
яратилган. Улар тўлдирувчиларнинг таркиби (хромли 
железняк, шамот ва б.) ва цементнинг маркаси билан фарқ қилади. Бундай 


204 
бетонлар учун юклама остида деформация бошланадиган ҳарорат 1000–
1100°С ни ташкил қилади. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish