Диссертацияси илмий раҳбар: и ф. д., профессор О.Қ. Хатамов Тошкент 2020 йил мундарижа


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги



Download 1,29 Mb.
bet3/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#58705
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
DISERTATSIYA1202 Истеъмол савати (2)

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялари ривожланишининг I.«Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-аҳлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Қишлоқ хўжалиги тармоғининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва истиқболларини баҳолаш масалалари кўплаб хорижлик олимлар томонидан ўрганилган. Хусусан: А.Забутый, R.Jochimsen, I.R.Bright, U.Simonis, В.В.Леонтьев3 ва бошқалар назарий тадқиқот олиб борганлар. Уларнинг илмий тадқиқот ишларида асосан қишлоқ хўжалик тармоғини турли йўналишларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тизими таҳлил этилган.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари олимларидан Е.Н.Антамошкина, Т.В.Ускова, Р.Я.Селименков, А.Н.Анищенко, А.Н.Чекавинский, П.В.Лещиловский, В.Г.Гу­саков, Е.И.Кивейша, А.И.Попов, В.С.Балабанов, Е.Н.Борисенко, И.Ушачев, А.С.Воронов, Т.И.Мирзаева, Т.Х.Кастуев4 ва бошқалар ўз илмий ишларида қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантиришдаги муаммоларга алоҳида эътибор қаратганлар.
Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан C.C.Ғуломов, Ё.А.Абдуллаев, Б.Б.Беркинов, Р.А.Алимов, И.Б.Рустамова, Ш.А.Турсунов, А.А.Исаджанов, Р.М.Кенжабоева, Ҳ.П.Абулқосимов, Т.С.Расулов, С.Н.Хамраева, К.Маткаримов, И.Маҳкамов, М.Бекмирзаев5 ва бошқаларнинг илмий изланишларида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини иқтисодий ривожлантириш ва тузилмавий-таркибий ўзгаришларни моделлаштириш ва прогнозлаш масалалари кўриб чиқилган.
Аммо юқорида номлари қайд этилган олимларнинг тадқиқотларида ҳудудлар даражасида истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари асосий турларини етиштириш, прогнозлаш ҳамда ушбу соҳадаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш етарли даражада кўриб чиқилмаган. Шу нуқтаи назардан бугунги кунда истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, ҳудудлардаги ривожланиши, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва истиқболни прогнозлаш масалалари мазкур диссертация иши мавзусини танлаш, унинг мақсад ва вазифаларини белгилашга асос бўлиб хизмат қилди.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish