Диссертацияси илмий раҳбар: и ф. д., профессор О.Қ. Хатамов Тошкент 2020 йил мундарижа



Download 1,29 Mb.
bet13/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#58705
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42
Bog'liq
DISERTATSIYA1202 Истеъмол савати (2)

1.1.2-Жадвал
Сурхондарё вилоятида аҳоли жон бошига нисбатан истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва истеъмоли33
(кг/киши)

Озиқ-овқат маҳсулотлари номи



Буғдой



Картошка



Сабзавот

Полиз
экинлари



Мева



Узум



Гўшт



Сут

Тухум
(дона)

Физологик меъёр бўйича 1 киши 1 йилда ўртача истеъмол қилиши лозим бўлган маҳсулот*, кг

94,0


68,0


178,0


21,5


75,0


15,4


46,2


218,9


206,0


Республика бўйича

219,9

63,0

236,6

43,8

63,3

36,9

52,9

228,9

116,4

Вилоят бўйича

268,2

65,4

243,4

55,7

45,7

42,9

54,5

255,7

77,4

Туманлар:




























Ангор

380,9

78,4

444,9

96,6

24,3

24,1

58,0

229,2

59,4

Бойсун

84,6

59,7

159,4

43,1

38,7

57,8

91,3

257,7

102,1

Денов

205,6

78,0

267,1

39,6

56,4

59,3

49,3

272,0

26,4

Жарқўрғон

240,7

77,8

227,5

86,2

38,5

28,2

65,9

263,7

80,7

Қизириқ

522,0

49,3

415,5

121,3

50,2

34,7

73,0

292,0

71,8

Қумқўрғон

312,8

44,6

200,3

68,0

27,2

55,7

71,2

347,5

110,9

Музработ

610,0

49,4

148,9

125,5

27,7

11,0

54,3

289,6

61,8

Олтинсой

213,1

94,1

212,1

16,6

50,9

223,4

34,5

204,3

49,0

Сариосиё

159,7

45,9

159,5

10,6

103,4

27,6

45,8

192,3

28,5

Термиз

298,0

33,9

191,3

49,6

22,3

12,7

67,3

331,6

596,4

Узун

164,3

113,5

403,0

56,1

79,6

16,9

77,9

291,3

57,0

Шеробод

468,7

79,3

317,6

78,2

49,5

6,4

50,6

323,4

46,1

Шўрчи

211,8

78,6

227,6

23,1

34,5

12,4

39,4

192,1

38,3

Туманлараро фарқ, марта

7,2

3,3

3,0

5,4

4,2

35,2

2,6

1,8

22,6

Жадвалдан кўриниб турибдики, Сурхондарё вилояти аҳолиси ҳатто мева маҳсулотлари билан ҳам етарлича таъминланмаган. Вилоят ўз-ўзини мева маҳсулотлари билан таъминлаши учун яна 60 минг тоннадан зиёдроқ маҳсулот ишлаб чиқариши лозим. Аҳоли сонини йил сайин ўсиб боришини ҳисобга олсак, бу кўрсатгични янада ошириш талаб этилади.
Деҳқончилик маҳсулотлари асосан ҳосилдорлик ортиши ҳисобига кўпаймоқда.
Вилоятда узум ишлаб чиқариш вилоят аҳолисининг ушбу маҳсулотга бўлган талабидан 2,8 марта кўп ва республика ўртача кўрсатгичи(2,4 марта)га яқин. Таҳлил натижалари вилоятнинг Олтинсой тумани узумчиликка чуқур ихтисослашганини кўрсатади. Шу билан бирга, Бойсун, Денов, Қумқўрғон туманларида аҳоли эҳтиёжларига нисбатан 3,5-4,0 марта ортиқча маҳсулот етиштирилади.
Тухум маҳсулотлари бўйича вилоят кўрсатгичи (бир бош товуқдан олинадиган тухум ўртача 97,3 дона) республикадан орқада (108,9 дона). Бунда ишлаб чиқарилаётган тухумнинг 27 фоизга яқини Термиз туманидаги йирик паррандачилик фабрикаси (йиллик қуввати 50 млн. дона) ҳиссасига тўғри келмоқда34.
Сурхондарё вилоятида истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш асосан, ўзининг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ва ички сотиш бозорларини ривожлантириш асосида амалга оширилади.
Сўнги йилларда Сурхондарё вилояти аҳолисининг 22 фоиз кўпайишига қарамасдан, жон бошига тўғри келадиган картошкани 1,5 баробар, меваларни қарийб 1,6 баробар, сабзавотларни 1,7 мартадан зиёд ошириш имконини берди. Бу кўрсатгичларнинг янада яхшилашга тўсқинлик қилаётган яна бир омил сифатида вилоят экин майдонларининг маълум бир қисми дарё сувларидан фойдаланиб суғорилиши эвазига шўрланиши кўрсатилмоқда.

1.2.3-расм. Сурхондарё вилояти экин майдонлари тузилиши ва хўжалик субъектларига тақсимланиши35
Вилоятда экин майдонларининг ўзгариши бевосита хўжалик юритиш шакллари фаолияти билан боғлиқ ҳолда амалга оширилди. Чунки, фермер ва деҳқон хўжаликларининг экин майдонлари кенгайиши билан бир қаторда ширкат хўжаликларида экин майдонларининг қисқариши амалга оширилди.
Вилоятда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан самарали ва ишончли таъминлаш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим.
ҳудудда экин майдонлар ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш;
вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш имконини берувчи замонавий технологияларга эга бўлган корхоналарни кўпайтириш;
ҳудуднинг иқлимидан келиб чиқиб, экинларни суғоришда замонавий технологияларни қўллаш ҳамда сувдан фойдаланувчиларнинг масъулиятини янада ошириш орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда турли зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоялаш мақсадида аҳоли ҳамда деҳқон хўжаликлари эгаларига замонавий усуллардан фойдаланишни ўргатиш;
вилоятни иссиқ иқлим шароитидан келиб чиқиб минтақани иқлимга мос сифатли уруғ материаллари ва кўчатлар билан таъминлаш;
вилоят ҳудудида катта миқдордаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларни сақлаш қувватига эга бўлган омборларни кўпайтириш. Булар орқали ҳар йили мева-сабзавот маҳсулотлари асосий турларини сақлаб, ички бозорлардаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш ва кузги-қишки мавсумда ушбу маҳсулотлардан аҳоли эҳтиёжи учун фойдаланиш.

§1.3. Аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таъминланганлигини баҳолаш усуллари ва мезонлари.
Бугунги кунда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш борасида ҳал этишни талаб қилаётган ўта муҳим муаммолар, ҳеч шубҳасиз, шу борадаги саъй-ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш ва кенг миқёсдаги халқаро ҳамкорликни, келажакка қаратилган ёндашув ва хулосаларни биргаликда ишлаб чиқишни тақозо этади.
Одатда, аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлиги таҳлили ҳам макро-, ҳам микроиқтисодий даражада амалга оширилади. Аммо уни таъминлаш шартлари ва омиллари, кўпинча иқтисодиётнинг минтақа даражасида шаклланади. Мамлакат ҳудудлари аҳолиси яшаш даражаси ва улар даромадлари тақсимоти бўйича дифференциацияланганлиги, қишлоқ хўжалиги ривожланганлик даражасини баҳолашни тақоза этади. Бундан мақсад ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашни етарли даражада қўллаб-қуватлаш учун самарали аграр сиёсат юритишдир.
Халқаро статистикада истеъмол савати суткалик аҳоли истеъмол қиладиган озиқ-овқатлар рациони калориялиги билан ўлчанади. Аммо ушбу кўрсаткич ва бошқа ўртача статистик кўрсаткичлар ҳам маълум бир камчиликлардан ҳоли эмас. Сабаби шундаки, биринчидан, ҳар бир миллат озиқ-овқат истеъмолида ўз анъаналарига эга, иккинчидан, аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромад бўйича дифференциациялангани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки аҳолининг катта қатлами мумкин бўлган ўртача миқдорда ҳам овқатлана олмаяпти.
Аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолашнинг кўпгина моделлари мамлакат ёки халқаро даражада қўллашга мўлжалланган. Бу моделларга имитация ва прогноз моделларини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин. Улар минтақани озиқ-овқатларнинг айрим турлари билан ўзини-ўзи таъминлаш мақсадида агро-озиқ-овқат тадбирларини аниқлаш имконини беради.
Ҳозирги кунда жаҳонда истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари юқори даражада таъминланган давлатларда, макродаражада аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланлик даражасини баҳолашда EPACIS, BLS, Aglink каби прогноз моделларидан муваффақиятли фойдаланилади. Ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш учун бугунги кунда барча усул ва услублар мажмуини ўз ичига олган талаб даражасида ишлаб чиқарилган моделлар йўқ ҳисоби. Одатда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва динамикасини тавсифловчи кўрсаткичлар қаралади, аҳолининг истеъмол маҳсулотларини харид қилиш қобилияти таҳлил этилади. Аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланлик даражасини баҳолашнинг ягона универсал услубияти мавжуд эмаслиги мамлакат минтақалари бўйича таққослама таҳлил ўтказиш имкониятини бермайди. Мазкур камчиликни бартараф этиш нуқтаи назаридан таклиф этилаётган моделларнинг асосини қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмолини баҳолаш услубияти ташкил этади.
Бугунги иқтисодий шароитда, истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш жараёнларини тартибга солишни мамлакатда барқарор вазиятни шакллантиришнинг асосий омилларидан бири сифатида белгилаш муҳимдир. Умуман озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш сиёсатини шакллантириш нафақат мавжуд вазият ва статистик маълумотларни таҳлил қилиш, балки истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришнинг асосий назарий масалалари (хусусан, таърифи, тарихий ривожланиши, таснифи каби) асосида амалга оширилиши керак.
Таҳлиллар бугунги кунгача ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш бўйича ягона усуллар ёки ёндашув мавжуд эмаслиги туфайли, ушбу масалани айрим ҳолатларда аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашни АСМни барқарор ривожлантириш сифатида, бошқалар эса минтақа аҳолисини озиқ-овқатлар билан ўз-ўзини таъминлаш масаласи сифатида қарайдилар.
Мавжуд қарашларнинг назарий таҳлили замонавий иқтисодиётда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашда минтақаларда озиқ-овқатни зарур миқдор ва сифатда, кафолатланган ҳолда етиштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва унга боғлиқ тармоқларни қўллаб-қувватлашга мамлакатда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат турлари экспортига бож ва квоталар жорий этишга эътибор қаратилади. Бу ҳолатлар амалга оширишда минтақалар даражасида мос бўлган кўрсаткич ва мезонларни аниқланиб, ушбу кўрсаткич натижаларидан келиб чиқиб таклиф ва хулосалар чиқаришга имкон беради.
Одатда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолати ва ривожланишини атрофлича баҳолаш истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими асосида амалга оширилади. Ҳудудлар аҳолисини умуман озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини, одатда қуйидаги гуруҳларга бўлинган кўрсаткичлар доирасида баҳолаш мумкин:

  1. Ҳудудларда аҳоли жон бошига нисбатан асосий турдаги озиқ-овқат ва озуқа моддалари захираларини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари. Энг муҳим табиий кўрсаткичларни ишлаб чиқариш асосан агросаноат комплексининг ҳозирги ҳолатини тавсифлайди.

  2. Импорт қилинадиган маҳсулотларнинг улуши сифатида импортнинг озиқ-овқат хавфсизлигига боғлиқлиги (ушбу тоифадаги истеъмолнинг ҳозирги даражасига қараб мутаносиб равишда ўзгариб турадиган экспорт) энг муҳим нисбий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

  3. Техник-иқтисодий - агросаноат мажмуининг (молиявий-кредит кўрсаткичлари) иқтисодий аҳволини ва унинг моддий-техника базасини (экин майдонлари, чорвачилик тармоғи, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги техникаси, минерал ўғитлар ва бошқалар) характерловчи кўрсаткичлар. Улар ўрта муддатли тенденцияларини тавсифлаб, агросаноат мажмуи фаолиятини режалаштириш ва бошқаришнинг жорий ва ўрта муддатли прогнозларини амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

  4. Ижтимоий-демографик - аҳоли сонини кўпайиш кўрсаткичлари ва қишлоқ жойларда меҳнат ресурслари динамикаси. Улар агросаноат мажмуи ривожланишидаги асосий узоқ муддатли тенденцияларни тавсифлайди. Агросаноат мажмуидаги ишчи кучи динамикаси давлат томонидан қўллаб-қувватланиши учун асосий мезонлар ҳисобланади.

Аҳоли истеъмолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича мавжуд адабиётларда турли муаллифлар истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминганлигини тавсифловчи турли кўрсаткич ва мезонларни таклиф қиладилар. Жумладан, А.И.Костяевнинг36 илмий ишида минтақавий даражада аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашнинг энг кенг тарқалган мезонлари сифатида қуйидагилар келтирилган:

  • якуний қишлоқ хўжалик маҳсулотлари истеъмоли даражаси ва тузилишининг рационал овқатланиш физиологик меъёрларига мувофиқлиги. Бу мезон минтақадаги аҳоли учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг иқтисодий ва моддий жиҳатдан мавжудлигини характерлайди.

  • агросаноат мажмуининг асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун етарли бўлган ишлаб чиқариш салоҳияти мавжудлиги. Мезон минтақадаги агросаноат мажмуининг аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашдаги ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишни кафолатлаш учун ресурс ва вақт чегараланганлигини кўрсатади.

  • минтақада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт ва импорт қилишнинг ҳажми ва тузилишига риоя қилиш, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини иқтисодий жиҳатдан тўғри ишлаб чиқариш имкониятлари билан аниқланади. Бу мезон ички ишлаб чиқариш ва минтақалараро савдо хавфсизлигининг бевосита нисбати билан белгиланади.

  • соғлом овқатланишнинг санитария-гигиеник, экологик ва эпидемиологик стандартларига озиқ-овқатлар сифати ва хавфсизлиги жавоб бериши. Бу мезон аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифатига риоя қилиш талабини тавсифлайди.

С.В.Парамонова37 ўз тадқиқодларида минтақада аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш мезонлари сифатида қуйидаги кўрсаткичларни келтиради:

  • аҳолининг айрим гуруҳларининг умумий харажатларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харажатлари улуши;

  • мамлакатнинг турли минтақаларида бир хил товарлар учун чакана нархларни таққослаш йўли билан ўлчанадиган маҳсулотларнинг ҳудудий мавжудлиги;





Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish