Натижаларни таҳлил этиш
Иккита сўров варақаси ўқитувчи мавқеи хусусидаги фикр-мулоҳоза
(назарий қарашлар) ва фаолият (амалий ишлар) бўйича тассаввурларнинг
бирлигига мос келади. Шартли равишда “1-СЎРОВ ВАРАҚАСИ”
педагог
«тафаккурини», “2-СЎРОВ ВАРАҚАСИ” эса унинг «фаолиятини» тарбиячи
мавқеидан келиб чиқиб аниқлаб беради.
Натижаларни санаш куйидагича бўлади: “1-СЎРОВ ВАРАҚАСИ” нинг
жавоблари “2-СЎРОВ ВАРАҚАСИ” нинг жавоблари устига қўйилади.
Кейин туртта жавоб вариантларининг кайси қаторлари бир-бирига тўғри
98
келиши аниқланади. Шундан кўп тўғри
келган жавоб вариантининг
қаторларидаги жавоблар етакчи бўлади. Бу эса педагогнинг тарбиячи
сифатида касбий мавқеининг ривожланиш даражасидан далолат беради.
Натижаларнинг изоҳлари
Агар 1 – ҚАТОР («керак деб ҳисоблайман» - «доим амал қиламан»)
бўйича жавоблар кўпи тўғри келса, демак бизнинг
олдимизда жуда кучли
касбий мавқега эга тарбиячи турган бўлади.
Агар 2 – ҚАТОР («муҳим деб ҳисоблайман» - «кўпинча амал қиламан»)
бўйича жавоблар кўп бўлса, демак бизнинг олдимизда касбий мавқеи
нисбатан кучли тарбиячи турган бўлади.
Агар 3 – ҚАТОР («шарт эмас деб ҳисоблайман» - «камдан-кам амал
қиламан») бўйича жавоблар кўп бўлса, демак бизнинг олдимизда касбий
мавқеи нисбатан кучсиз тарбиячи турган бўлади.
Агар 4 – ҚАТОР («керак эмас деб ҳисоблайман» - «амал қилмайман»)
бўйича жавоблар кўп бўлса, демак бизнинг олдимизда касбий мавқеи кучсиз
тарбиячи турган бўлади.
Агар натижалар жуда юқори бўлса, текширилувчини якка суҳбатга
таклиф этиш мумкин бўлади. Унинг материаллари билан танишиб чиқиб, у
томонидан у ёки бу ишни қандай амалга оширишини ўзига билдирмасдан
эҳтиёткорлик билан сўраб олиб, унинг ҳақиқий кучли тарбиячи ёки бўлмаса
жавобларда «кўзга хас ташлаган» сохта
тарбиячи эканлиги хусусида
тўлақонли тассаввурга эга бўлиш мумкин бўлади.
Шу билан бирга ушбу тест саволларига таяниб педагогнинг тарбиячи
сифатидаги касбий мавқеи бўйича янада аниқлаштирилган чуқурроқ
таҳлиллар ўтказиш имконияти ҳам мавжуддир.
Жумладан, педагог касбий
мавқеи ўзига хослигини тарбия жараёнидаги «субъектлилик даражаси»
бўйича кўриб чиқса ҳам бўлади, яъни:
1) педагог бола ва болалар гуруҳига тарбиявий таъсир этишнинг субъекти (1-
16 бандлар бўйича фикрлар);
99
2) педагог тарбиячи сифатида шахсий ва касбий ривожланиш жараёнининг
субъекти (17 – 22 бандлар бўйича фикрлар);
3) педагог ўқитувчилар ва тарбиячилар
жамоасини шакллантиришда
иштирок этаётган фаол субъект (23 – 28 бандлар бўйича фикрлар);
4) педагог болалар тарбиясини янада рағбатлантирадиган, уларга ёрдам
билан «чиқаётган» ижтимоий гуруҳлар, жамоатчилик ҳамкорлигини йўлга
қўйувчи фаол тарбиялайдиган воситачи субъектлар (29 – 35 бандлар бўйича
фикрлар).
Бундай табақалаштирилган таҳлил ёрдамида келтирилган типлардан
қайси бири текширувчиларга тўғри келади ёки тўғри
келмаслигини билиш
мумкин бўлади. Бу эса педагог тарбиячининг касбий юксалиши йўлидаги
тўсиқларни аниқлаб уни бартараф этишга имкон беради.