37
Ижтимоий мослашув вазифаси боланинг мавжуд ижтимоий муҳит
талабларига мослашишига ёрдам беришдир. Инсонпарварлик вазифаси эса
бола шахсининг ижодий ривожланишини таъминлашдан иборатдир. Бу
вазифаларнинг англанган ҳолда олдинга сурилиши маданий тараққиётнинг
барча даврлари учун хосдир. В.А.Сухомлинский қайд этган эди: «бизнинг
асримизни қандай аташларидан катъий назар биз Инсон асрига ўтаяпмиз.
Ҳозирда биз бошқа даврларга нисбатан инсон руҳиятига нима киритаяпмиз? -
айнан шу хусусида кўпроқ ўйлашимиз керак бўлади» [9, с.22].
Жамоавийлик мазмуни
.
Педагогика касбида алоҳида бир педагогнинг
ўқувчи тарбиясига қўшган сифат улушини ажратиш мушкулдир. Педагогика
касбидаги жамоавийлик асосини англаш орқали педагогик фаолиятдаги
«жамланган субъект фаолияти» тушунчаси кенг кириб бормокда. Бунда кенг
маънода асосан мактабнинг ёки бошқа бир
таълим муассаси жамоасининг
фаолияти тушунилади. Шу билан бирга тор маънода болалар тарбияси билан
боғлиқ бўлган бир кичик гуруҳнинг фаолияти ҳам тушунилади.
А.С.Макаренко тўғри қайд этган эди: «Тарбиячилар жамоаси бўлиши керак.
Қаерда тарбиячилар жамоага бирлашмаган бўлса, бола тарбиясига нисбатан
умумий режа, умумий якдиллик ва аниқ ёндошув бўлмаса у ерда ҳеч қандай
тарбия жараёни бўлмайди» [6, с.210].
Ижодийлик мазмуни.
Ўқитувчи фаолияти мазмунини
унинг ўз ишига
ижодий ёндошув даражаси билан аниқлаш мумкин бўлади. Бу даража эса ўз
мақсадига эришишда ўқитувчининг ички имкониятларидан қанчали ижодий
фойдалана олиши билан белгиланади. Ўқитувчининг ижодий имконияти
бўлса унинг фаол меҳнати натижасида йиғилган
ижтимоий тажрибаси,
педагогик–психологик билимлари, моҳир ечимлар топишга ёрдам берадиган
янги билим, кўникма, ғоялари, ўз малакасини ривожлантиришдаги
яратувчанлик усуллари заминида шаклланади. Педагогик ижод намоён
бўлиш
доираси
педагогик
фаолиятнинг
барча
йўналишларини:
режалаштириш, ташкил этиш, амалга ошириш ва таҳлил
этиш кабиларни
қамраб олади.
38
Замонавий педагогикада ижодий ёндошув деганда турли ўзгарувчан
вазиятларда барча муаммоларни тўғри ҳал этиш тушунилади. Ижодкор
педагог ўзининг шахсий ва меҳнат сифатларидаги бирлиги билан ажралиб
туради ва бу унинг креативлигидан (яратувчан топкирлигидан)
далолат
беради.
Креативлик
– бу бетакрор қадриятларни яратадиган, ностандарт
қарор қабул қилиш имконини берадиган индивидуал ўзига хосликдир. [7,
362]
И.С.Громов ва В.А.Моляколар креативликнинг
етти хил белгисини
ажратиб кўрсатишади: оригиналлик, эвристиклик,
фантазия, фаоллик,
диққатнинг жамланганлиги, ҳаққонийлик, сезгирлик.
Ижодкор педагог учун,
шунингдек, ташаббускорлик, мустақиллик,
фикрлаш инерциясини енга олиш қобилияти, асл янги нарсани сезиш ва уни
англашга интилиш, мақсадга
эришишга
бўлган
юқори
эҳтиёж,
ассоциацияларнинг кенглиги, кузатувчанлик, ривожланган касбий хотира. [8,
64]
Мутахассисликларнинг касбий гуруҳи
– бу мутахассисликлар мажмуи
бўлиб, улар ижтимоий фойдали фаолиятнинг бир қадар
баркарор турига
кўра бирлашади, ўзининг якуний маҳсулоти характери, махсус меҳнат
предметлари ва воситалари билан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: