Диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар ва Россия



Download 14,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/243
Sana25.03.2022
Hajmi14,49 Mb.
#510123
TuriДиссертация
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   243
Bog'liq
Иқтисодиёт- тахлил ва прогноз журнал 2 сон 2021 факат

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Тадқиқотни олиб боришда кузатув, таққослаш 
ҳамда тизимли таҳлил усулларидан фойдаланилган. 
Хотин-қизлар тадбиркорлигининг мамлакат иқти
-
содий тараққиётидаги ўрни таҳлил этилган. Куза
-
тув методи орқали аҳоли даромадлари ўртасидаги 
номутаносибликлар натижасида келиб чиқадиган 
камбағаллик даражасининг турли давлатларда қан
-
дай ва қай тарзда кечиши кузатилди ва уларнинг 
натижалари таққосланди. Камбағаллик муаммоси
-
нинг олдини олишда хотин-қизлар тадбиркорлиги
-
нинг ўрни баҳоланди.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Хотин-қизлар тадбиркорлиги ривожланмаслиги
-
нинг асосий сабабларидан бири жамият миқёсида 
камбағалликнинг юқори эканлигидир. Масаланинг 
жиддийлигига тўхталиб, мамлакатимизда аёллар 
тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, 
хусусан, хотин-қизларнинг ишчанлигини ва инно
-
вацион ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида 
Президентимизнинг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли 
бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни та
-
комиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чо
-
ра-тадбирлари тўғрисида”ги ПП-3856-сонли Қарори 
[2] аҳолини, жумладан аёлларни ҳам тадбиркорлик 
фаолиятига жалб қилишда бир қатор қулай шарт-ша
-
роитлар яратишни кўзда тутади. 
Жумладан: 
-қишлоқ туманларида аҳоли сони 5 минг киши
-
дан кам бўлган аҳоли пунктларида сартарошхона 
хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича 
кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш 
хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил 
этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил 
этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 
июлгача барча турдаги солиқларни тўлашдан озод 
этилди; 
- якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёллан
-
ган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган со
-
лиқни тўлашдан озод этилди; 
- юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий 
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи субъ
-
ектларга 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга, 
улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, 
меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қарин
-
дошларини, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшга 
тўлган болалари ва невараларининг эр-хотинлари
-
ни, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ака-укалари ва 
опа-сингилларини, уларнинг эр-хотинларини юри
-
дик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбир
-
корлик субъекти иштирокчилари сифатида жалб 
қилиш ҳуқуқи берилди; 
- бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисоби
-
дан биринчи марта микрокредит олган якка тар
-
тибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 
ой мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлашдан 
озод этилади; 
- шунингдек, 3 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи 
автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари
-
ни кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун 


173
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
қатъий белгиланган солиқ ставкаси унификация қи
-
линиб, деярли икки баробарга камайтирилди ва ба
-
завий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида 
белгиланди.
Хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеи ва улар
-
ни мос меҳнат билан таъминлаш, аёллар учун до
-
имий иш жойларини яратиш билан бир қаторда, 
оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик, 
томорқа хўжалигини кенг ривожлантириш ишлари 
ҳали ҳам оқсаётганини эътироф этдилар [3]. Танқи
-
дий хулосалар хотин-қизлар тадбиркорлигини таш
-
кил этиш, бошқариш, молиявий ресурслар билан 
таъминлашдаги муаммоларга ҳам боғлиқ.
Бунинг учун биринчи навбатда хотин-қизлар 
фаровонлигини ва унинг ижтимоий ҳимоясини 
ошириш бош вазифалардан бири эканлиги таъ
-
кидлаб ўтилди. Ҳар қандай давлатда аҳолининг кам 
таъминланган қатламлари мавжуд. Камбағалликни 
камайтириш - бу аҳолида тадбиркорлик руҳини 
уйғотиш, инсоннинг ички қуввати ва салоҳиятини 
тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш 
бўйича иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга 
ошириш, демакдир. Шунинг учун Жаҳон банки, 
Осиё тараққиёт банки, ЕТТБ, Бирлашган Миллат
-
лар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва бошқа 
халқаро муассасалар билан бирга камбағалликни 
камайтириш дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги 
ва бу борада халқаро меъёрлар асосида чуқур ўр
-
ганишлар ўтказиб, камбағаллик тушунчаси, уни 
аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усулларини қамраб 
олган янги методологияни яратиш лозимлиги таъ
-
кидлаб ўтилди [4].
Бозор иқтисодиёти ривожланган ва ривожла
-
наётган мамлакатларда мутахассислар томонидан 
камбағаллик тушунчасига турлича қарашлар мав
-
жуд. Жумладан, бозор иқтисодиёти ривожланган 
мамлакатлар иқтисодчи олимлари А.Смит, Дж.М.
Кейнс, Й.Шумпетер, Пол Э Самоульсон, Н.Х.Ви
-
льямлар [5] илмий тадқиқотларида камбағаллик 
атамасига бир қатор таърифлар берган. И.Фишер, 
Р.Дорнбуш ва Р.Шмалензиларнинг фикрига кўра: 
камбағаллик бу – даромадлари жамиятнинг ҳозир
-
ги истеъмол меъёрий талаблари доирасида эҳтиёж
-
ларини қондириш учун етарли бўлмаган, жисмо
-
нан тирик қолишга имконияти мавжуд бўлсада, 
ахлоқий-маданий жиҳатдан чекланганлик. Боиси, 
уларнинг даромади белгиланган даражадан анча 
паст бўлади [6], деб таъкидлайдилар.
Россиялик иқтисодчи А.А.Разумованинг фикри
-
га кўра, камбағаллик ижтимоий ҳаётнинг турли 
соҳаларига таъсир қилади, маълум бир шахснинг, 
оиланинг ва умуман жамиятнинг ижтимой-иқтисо
-
дий ривожланишига салбий тўсқинлик даражаси 
юқори. Бу аҳолининг турмуш даражасининг си
-
фат кўрсаткичларининг ёмонлашишига, ижтимо
-
ий-иқтисодий ва гендер тенгсизлигининг ошишига 
олиб келади, муваффаққиятли ижтимоий ривожла
-
ниш учун тўсиқ бўлади. Қашшоқлик бу - нафақат 
озиқ-овқат ва кийим-кечак, уй-жойнинг етишмас
-
лиги, одамлар учун зарур бўлган таълим ва соғлиқ
-
ни сақлаш хизматларидан фойдаланишнинг етиш
-
маслигидир. Ва бу ҳаёт учун керакли бўлган ҳамма 
нарсани, ҳеч бўлмаганда энг паст даражада олиш 
учун аҳоли даромадининг етишмаслигидир, дея 
таърифлаган. Россия аҳолиси ўртасида камбағал
-
ликнинг ўзига хос хусусияти шундаки, рус кам
-
бағалларининг 50 фоиздан ортиғи меҳнатга лаёқат
-
ли бўлиб, уларнинг 42 фоизи иш билан банд. Иш 
билан таъминланмаганларнинг талайгина қисми 
хотин-қизлардир [7].
Таҳлиллар кўрсатишича, ривожланаётган мам
-
лакатларда қашшоқликнинг ижтимоий динамикаси 
сурункали ёки қалқиб турувчи, ривожланган мам
-
лакатларда эса вазиятга қараб ўзгарувчан бўлади. 
Уларга хос жиҳат шундаки, ҳатто меҳнатга лаёқат
-
ли аҳоли ҳам қашшоқ бўлиши мумкин (бундай 
ҳолат давлат секторида юқори). Бу Россия давла
-
тидаги энг долзарб муаммолардан биридир. Бу
-
нинг сабаби, давлат корхоналари хусусий компа
-
нияларга қараганда мутахассислар меҳнатига иш 
ҳақини нисбатан тежамкорлик билан тўлайди [8]. 


174
Iqtisodiyot: 
tahlillar va prognozlar
Россиядаги ушбу соҳалар (давлат ва хусусий ком
-
паниялар) ўртасида иш ҳақидаги фарқ икки бара
-
варга етиши мумкин. Аслида бу фарқ янада юқори 
бўлиши табиий. Шунинг учун аҳолининг билими 
юқори даражадаги бир қисми ҳам даромади бўйи
-
ча қашшоқлик чегарасидан паст бўлиши мумкин. 
Ҳатто ишлаётган фуқаро яшаш даражасидан юқо
-
ри иш ҳақи олади, аммо барча солиқлар ва йиғим
-
ларни тўлагандан сўнг тасарруф этиш учун мавжуд 
маблағлар яшаш даражасидан пастроқни ташкил 
этади. Шунинг учун Россияда қашшоқлик дара
-
жасининг ишсизлик даражаси билан ҳеч қандай 
алоқаси йўқ. Ривожланган давлатларда эса Россия
-
дан фарқли ўлароқ, ишсизлик ва қашшоқлик дара
-
жаси бир-бирига бевосита боғлиқ.
Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар А.Ўлмасов, 
А.В.Ваҳобов[9]лар томонидан аҳоли фаровонли
-
ги, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш 
тажрибасини таҳлил этиш йўли билан янгилана
-
ётган Ўзбекистон иқтисодиётида камбағалликни 
бартараф этишнинг зарурлиги, унинг назарий, ил
-
мий-услубий асослари, ҳаракатлантирувчи кучла
-
ри, камбағалликни бартараф этишда хотин-қизлар 
тадбиркорлигини иқтисодий ривожлантириш, мил
-
лий иқтисодиётнинг турли соҳа, тармоқ, муассаса
-
лари билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш жараё
-
нидаги давлат шериклигининг ўрни таҳлил этилган. 
Ҳар қандай мамлакатда ҳукумат камбағалларни 
аниқлаш учун махсус мезонларни белгилаган бўл
-
са-да, аслида ушбу мезонларга жавоб берганлар
-
нинг ҳаммаси ҳам ёрдам ва имтиёзлардан фойда
-
ланиш ҳуқуқига эга эмас. Давлатнинг бу позицияси 
барча муҳтожларни таъминлаш учун ресурслар
-
нинг етишмаслиги билан изоҳланади. Ижтимоий 
ёрдам доирасини чеклаш учун иккита қатъий мезон 
талаб қилинади. Биринчиси, ёрдам олиш ҳуқуқига 
эга бўлган камбағал одамларнинг айрим тоифала
-
рини аниқлаш орқали одамлар сонини чеклайди. 
Масалан, ишсиз ёрдамнинг кўп турларини олиши 
мумкин, аммо кам маошли бўлса ҳам, иши бўлган 
одам бундай моддий ёрдам турини ололмайди. Ик
-
кинчи мезон маҳрумлик муаммосини эътиборсиз 
қолдириб, қашшоқликка хос бўлган даромадлардан 
фойдаланишга асосланган. 
Бугунги кунда Жаҳон банки маълумотларига 
кўра, 736 млн киши ўта камбағал шароитда кун ке
-
чиради. БМТ камбағаллик чегарасини асосий товар 
ва хизматлар (озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-ке
-
чак, турар жой ҳақини тўлаш, сув билан таъмин
-
лаш, электр энергияси, мактаб таълими, тиббий 
хизмат) учун зарур бўлган даромадлар сифатида 
белгилайди. Камабағаллик нисбий тушунча бўлиб, 
муайян мамалакатдаги умумий фаровонлик дара
-
жасига боғлиқ бўлади. Камбағаллик нисбий ва мут
-
лоқ турларга бўлинади. Мутлоқ камбағалликда кун 
кечирувчи одамлар биологик тирик қолишни таъ
-
минлайдиган минимал эҳтиёжларнигина қондири
-
ши мумкин. Ҳукумат маҳаллий идоралари орқали 
аҳолининг кам таъминланган қатламини аниқлаш, 
ижтимоий ҳимоя соҳасидаги вазифаларни аниқлаш 
мақсадида камбағаллик чегарасини белгилайди. 
Бунда турли мезонлардан фойдаланилади. Иқти
-
содиёти ривожланган мамлакатларда қашшоқлик 
чегараси, ривожланаётган ва иқтисодий қолоқ дав
-
латларга қараганда анча юқоридир. 
Дунё мамлакатларидаги инсонларнинг турмуш 
тарзи, ҳаётидаги тавофутлар ортганлиги сабабли, 
Жаҳон банки глобал камбағаллик кўрсаткичини 
вақти-вақти билан қайта кўриб чиқиш заруратига дуч 
келади. 2005 йилда банк дунёнинг энг қашшоқ мамла
-
катларида қабул қилинган камбағаллик даражаси асо
-
сида ана шу кўрсаткични қайта ҳисоблади. Натижада 
глобал қашшоқлик чегараси 1,25 долларгача кўтарил
-
ди. 2015 йилда чегара қайта кўриб чиқилди ва 1,9 дол
-
ларгача ортди. Жаҳон банкининг охирги – 2018 йил
-
нинг октябрь ойида эълон қилинган ҳисоботида ҳам 
шу рақам келтирилган. Даромади бундан ҳам паст 
бўлганлар қашшоқлар тоифасига киритилади. 

Download 14,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish