Ўрта Зарафшон ҳавзасининг энг чекка ғарбий ва энг чекка шарқий қисмларида ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати +10 0С дан юқори бўладиган даврлар йиғиндиси 15-18 кунгача фарқ қилади. Ҳаво ҳароратларидаги бундай фарқларнинг асосий сабабларидан бири ҳар икки қисм эгаллаган ҳудудларнинг мутлақ баландликларидаги фарқларда бўлса, иккинчи сабаби - Ўрта Зарафшоннинг ғарбий қисмлари туташиб кетган Қизилқум чўлининг баҳорнинг ўрталари ва охиридан қизий бошлашидир.
Зарафшон дарёси ҳавзасининг ўрта қисмига тушадиган ёғинлар миқдори ҳам унинг ғарбий ва шарқий қисмларидан анча катта қийматларда фарқ қилади. Масалан, унинг ғарбий қисмларида йиллик ёғин миқдори кам бўлиб, атига 120-150 мм га етади. Ғарбдан шарққа борган сари йиллик ёғинлар миқдори ортади. Масалан, йил давомида Навоий шаҳрига ўртача 180-200 мм ёғин тушса, Омонқўтонда ўртача кўп йиллик ёғин миқдори 900-950 мм ни ташкил этади.
Маълумки, Қуйи Зарафшон ҳавзанинг бошқа қисмларига нисбатан жанубий кенгликларда жойлашган. Шу туфайли унинг иқлимий шароитлари ўзига хослиги билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Бу ерда январнинг ўртача ҳарорати илиқ бўлиб, +1 0С дан -1,5 0С гача тебранади. Ҳудудда мутлақ паст ҳарорат -25 0С, айрим жойларда -27 0С гача тушиши қайд этилган. Бу ерларда ҳақиқий қиш 1 ой атрофида давом этади. Лекин, ёзи иссиқ, жумладан, июлнинг ўртача ҳарорати +30 0С, айрим жойларда +31 0С, энг юқори ҳарорат +46 0С дан хам юқори бўлиши мумкин. Ҳудудда ҳаво анча қуруқ бўлиб, унинг нисбий намлиги ёзда 17-24 % атрофида бўлади.
Қуйи Зарафшонда ёғин жуда кам тушади (95-122 мм), ёғинларнинг асосий қисми совуқ ярим йилликда ёғади. Ҳудудни ўраб турган Қизилқумда йиллик ёғин миқдори 100 мм га ҳам етмайди.
Йил давомида шамолнинг ўртача тезлиги секундига 3 м дан (Когон) 5,4 (Женгелди) гача ўзгаради. Масалан, кундузлари Когонда июлда шамолнинг тезлиги секундига 5,2 м дан 6,3 м гача ортади. Шамол кўпроқ шимол (Қоракўлда 31 %, Жангелдида 24%) ва шимоли-шарқий (Женгелдида 40 %, Қоракўлда 24%) йўналишларда эсади. Энг кучли шамол тезлиги секундига 18-25 м гача боради, баъзан ундан ҳам ортади.
Ўртача ойлик ҳаво ҳароратларининг йил давомида ўзгаришлари
Зарафшон ҳавзасининг текислик ва тоғли қисмлардан иборат эканлигини ҳисобга олган ҳолда, юқоридагиларга қўшимча сифатида, қуйидагиларни қайд этиш лозим: 1) ҳудуд ғарбдан шарққа томон чўзилган бўлиб, унинг ер сирти рельефи ҳам шарққа томон баландлашиб боради; 2) ҳавзанинг рельефидаги ушбу ўзгариш туфайли, унинг ҳарорат режими ва ёғинлар миқдори ҳам ғарбдан шарққа томон ўзгариб боради; 3) йиллик ўртача ҳаво ҳарорати ҳавзанинг текислик қисмида 1215 0С ни, унинг тоғли қисмида эса 120,7 0С ни ташкил этади; 4) ёзда водийнинг текислик қисмида иссиқ бўлиб, юқори ҳароратли кунлар узоқ давом этади, июль ойидаги
ўртача ҳаво ҳарорати 2529 0С, тоғли қисмида эса 207,7 0С атрофида бўлади; 5) энг юқори ҳаво ҳарорати текисликларда 4446 0С гача, тоғларда эса 33 0С гача кўтарилади; 6) қиш ҳавзанинг текислик қисмида анча илиқ бўлиб, ҳаво ҳарорати январда ўртача 0 0С дан -1,3 0С гача, тоғли қисмида эса -3 0С дан -10 0С гача пасаяди, энг паст ҳарорат, яъни -35 0С ҳавзанинг тоғли қисмида қайд этилган; 7) ҳавзада йиллик ёғин миқдори ғарбдан шарққа томон ортиб боради, жумладан, текисликларда 80-100 мм, Омонқўтон тоғларида 800-1000 мм, ҳавзанинг Зарафшон ва Туркистон тоғ тизмалари туташган шарқий чекка қисмларида эса 1500-2000 мм атрофида ёғин тушади, унинг асосий қисми совуқ ярим йиллика тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |