Диссертация мавзусининг долзарблиги



Download 2,36 Mb.
bet4/7
Sana13.07.2022
Hajmi2,36 Mb.
#784649
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Достон

Зарафшон тизмаси ҳам шарқдан ғарбга томон 370 км га чўзилган. Тизманинг шарқий қисми, Фандарёга қадар, кучли кесилган бўлиб, баъзи чўққилари 4500-5000 м гача кўтарилган. Энг баланд нуқтаси Чимтарға чўққиси (5494 м) ҳисобланади ва у тизманинг марказий қисмида жойлашган. Мағиёндарёдан ғарб томонга қараб тизманинг баландлиги пасайиб боради. Унинг Чақилкалон (2388 м), Қоратепа (2209 м) номли тармоқлари мавжуд. Улар Зарафшон ва Қашқадарё водийларини ажратиб туради. Қоратепа тизмасидан шимоли-ғарбда энг баланд нуқтаси 1112 м бўлган Зиёвиддин-Зирабулоқ тоғ тизмалари жойлашган.
Зарафшон тизмасидаги Такала (4537 м) чўққисидан жанубга томон Ҳисор тизмаси бошланади. Бу тизма шарқдан ғарбга томон 200 км га чўзилган. Тизманинг шарқий қисмида айрим чўққиларнинг баландлиги 5000 м гача боради, унинг ғарбий қисмидаги чўққилар 4500 м дан ошмайди. Баландлиги 3379 м бўлган Анзоб довони шу тизмадан ўтади [125; 16‒18-б.].
Умуман олганда, Туркистон ва Ҳисор тоғ тизмаларининг шарқий қисмлари, Зарафшон тизмасининг эса Фандарё ва Киштутдарё водийлари оралиғидаги қисми жуда баланддир. Юқорида қайд этилганидек, Туркистон ва Зарафшон тизмаларининг айрим чўққилари 5000 м дан ҳам баланд, Ҳисор тизмасининг баъзи чўққилари деярли 5000 м гача етади. Шунинг учун ҳам бу тизмаларнинг чўққилари жуда катта майдонларда, узоқ вақт давомида қор билан қопланиб ётади ва ҳозирги замон тоғ музликларига жуда бой.
Зарафшон дарёси ўзининг энг юқори қисмида музликлар ҳаракати натижасида вужудга келган анча кенг (ўлчамлари 4-5 км атрофидаги) водийга эга. Бу ерларда Зарафшон дарёси ўз ўзанини чуқурлаштириб, террасалар ва қайирлар ҳосил қилган.
Зарафшон водийсининг шарқий тоғли қисмида 6 та терраса бор. Шу туфайли дарё Панжикент шаҳригача бўлган 300 км масофада тор ва чуқур водийда оқади. Бу ерларда водийни шимол ва жанубдан чегаралаб турувчи Туркистон ва Зарафшон тизмалари ундан тик кўтарилиб туради. Ғарбга томон, аниқроғи, Киштутдарёнинг Зарафшонга қуйиладиган ерида водий кенгая боради. Дарё Ўзбекистон ҳудудига ўтгач, бу жараён янада сезиларли кечади. Зарафшоннинг ўрта ва қуйи оқимларида водийнинг кенглиги айрим жойларда, жумладан, Бухоро воҳасида 60-70 км гача етади.
Юқоридагиларга хулоса қилиб айтганда, Зарафшон дарёси ҳавзасини оқим ҳосил бўлиши нуқтаи-назардан бир-биридан кескин фарқ қиладиган икки қисмга ажратиш мумкин. Уларнинг биринчи, яъни тоғли юқори қисмида Зарафшон дарёси оқимининг асосий қисми шаклланади. Ҳавзанинг иккинчи, яъни қуйи қисмидаги дарёлар ва сойлар оқими паст тоғлар ёнбағрларида ҳосил бўлади. Уларнинг ҳиссаси дарёнинг умумий оқимида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish