Диссертация мавзусининг долзарблиги


Зарафшон дарёси ҳавзанинг иқлим шароити



Download 2,36 Mb.
bet5/7
Sana13.07.2022
Hajmi2,36 Mb.
#784649
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Достон

1.4. Зарафшон дарёси ҳавзанинг иқлим шароити
Зарафшон ҳавзаси Б.П.Алисовнинг иқлим классификацияси бўйича Осиёнинг континентал субтропик иқлимига киради. Бу типдаги иқлимнинг асосий хусусиятлари ёруғлик ва иссиқликнинг катталиги, ёғин миқдорининг камлиги, кун, ой ҳамда фасллар давомида ҳаво ҳароратнинг кескин ўзгариб туришида акс этади.
Маҳаллий иқлимшунослар ҳудудни иқлимий жиҳатдан турлича районлаштирганлар. Масалан, ушбу йўналишдаги тадқиқотчилардан Е.М.Балашова ҳамда О.М.Житомирская Зарафшон ҳавзасини қуйидаги тўртта кичик иқлимий районга бўлган: 1) жануби-ғарбий; 2) Нурота; 3) Марказий Зарафшон; 4) шарқий тоғолди районлари.
Улардан фарқли равишда, Л.Н.Бабушкин ва А.В.Ҳисомовлар (1965) Жануби-ғарбий Ўзбекистонни иқлимий районлаштиришда Ўрта Зарафшонни қуйидаги иккита кичик иқлимий районга бўлишган: 1) Шимолий Самарқанд; 2) Жанубий Самарқанд. Бу иқлимий районлаштиришларда чегаралар бир-бирига айнан мос келмайди. Лекин, уларни диққат билан таҳлил қилиб, солиштирганимизда, ажратилган районларда айрим умумий ўхшашликлар ҳам борлигига гувоҳ бўламиз.
Ҳавзанинг бундай иқлимий хусусиятлари унинг географик ўрни билан боғлиқ. Юқори ва Ўрта Зарафшоннинг Туркистон, Зарафшон ва Ҳисор тоғ тизмалари ҳамда уларниннг тармоқлари билан, Қуйи Зарафшоннинг эса шимол, ғарб, жануб ва шарқ томонлардан Қизилқум чўли билан ўраб олинганлиги ҳавзанинг иқлим шароитидаги ўзига хосликни келтириб чиқаради. Умуман олганда, ҳавзанинг ғарбидан шарқига борган сари ҳаво ҳарорати, ёғин миқдори ва иқлимнинг бошқа элементлари сезиларли даражада ўзгариб боради. Шу туфайли Қуйи, Ўрта ва Юқори Зарафшон ҳавзалари иқлимий кўрсаткичлари бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади.
Ҳавзанинг Юқори Зарафшон, яъни Ҳисор-Олой қисми, тоғли ўлка бўлганлиги сабабли, бу ерлардаги тоғ тизмалари ёнбағирларида баландлик иқлим минтақалари яққол кўзга ташланади. Тоғ тизмалари ёнбағирларида, тоғ этакларидан бошлаб, юқорига қараб, бир қанча иқлим минтақалари алмашинади. Бироқ, ушбу иқлим минтақалари ҳавзани ўраб турган турли тоғ тизмалари ёнбағирларида, уларнинг экспозицияларига мос ҳолда, турли баландликларда жойлашган.
Тоғ тизмаларининг денгиз сатҳидан 350-450 метргача баландликдаги ёнбағирлари, яъни тоғ этаклари, асосан, чўл иқлим минтақасига мос келади. Бу минтақада иқлим кескин континентал, ҳаво ҳароратининг кунлик ва йиллик амплитудаси катта, ёғингарчилик миқдори, нисбий намлик ва булутли кунлар кам. Қиш қисқа, унчалик совуқ эмас, ёз эса узоқ вақт давом этади, ҳаво ҳарорати анча юқори. Ёғингарчилик миқдори кам (350-500 мм).
Тоғ тизмаларининг 1500 м баландликкача бўлган қисми (адир, паст тоғ, қисман тоғ этаги) да дашт иқлим минтақаси ўрин олган. Мазкур минтақада қиш қисқа, ёз узоқ давом этади. Июлнинг ўртача ҳарорати 20-25 0С. Энг юқори ҳарорат 35-40 0С гача кўтарилади. Ҳудуднинг ғарбий қисмидаги ҳарорат шарқий қисмига нисбатан юқорироқ. Январь ойининг ўртача ҳарорати -5-7 0С, абсалют минимум эса -25 0С, базан -300С гача пасаяди. Ёғингарчиликнинг йиллик миқдори 700 мм ни ташкил этади.
Денгиз сатҳидан 1500 метрдан 3500 метргача баландликларда типик тоғ иқлими ҳукум суради. Бу минтақада иқлим анча совуқ ва намроқ. Йиллик ёғингарчилик миқдори тизмаларнинг ғарб ва шимоли-ғарбга қараган баланд қисмларида 1000 мм дан зиёдроқ. Бу минтақадан янада баландроққа кўтарилсак, қор ва нивал иқлим минтақаси келади. Улар ҳавзадаги тоғ тизмаларининг энг баланд қисмларини ишғол этади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish