1.5. Ҳавзанинг тупроқ ва ўсимлик қоплами
Зарафшон ҳавзасида тупроқ ва ўсимлик қоплами ўзига хос баландлик минтақаларини ҳосил қилган. Ҳавзанинг энг пастки, яъни 400-500 м баландликкача бўлган ерлари чўл минтақасига киради. Бу минтақада оч бўз тупроқ тарқалган бўлиб, унда асосан арпағон, тароқбош, лолақизғалдоқ, қорамашоқ, коврак, читир ва бошқалар ўсади. Ушбу минтақанинг тошлоқ ерларида эса шувоқ, бурган каби ўсимликлар турлари учрайди.
Зарафшон ҳавзасида чўл минтақасидан сўнг адирлар бошланиб, улар баландлиги 500 метрдан 1200 метргача бўлган ерларни ўз ичига олади. Бу ерларда типик ва тўқ тусли бўз тупроқ тарқалган. Ушбу минтақада қўнғирбош, нўхатак, йўнғичқа, ялтирбош, оққурай, гулхайри, сасир, қасмалдоқ, чалов, етмак каби ўтлар ҳамда наъматак сингари буталар ўсади.
Ҳавзанинг 1200 метрдан 2700 метргача бўлган қисми тоғ минтақасидан иборат бўлиб, бу ерларда жигарранг ва қўнғир тоғ-ўрмон тупроқлари учрайди. Бу тупроқларда ўтлардан так-так, тароқбош, чайир, буталардан эса учқат, бодомча, дарахтлардан - арча ўсади. Ҳавзанинг 2700 м дан баланд қисми яйлов минтақасидан иборат, тупроғи жигаррангдир.
Юқорида баён этилган табиий географик омиллар биргаликда Зарафшон дарёси ҳавзасининг яна бир ўзига хос хусусиятини шакллантиради. Бу хусусият шундан иборатки, дарё ҳавзасининг тоғли қисмида ҳосил бўлган оқар сувлар – ер усти сувлари ҳавзанинг текислик қисмидан ташқарига чиқиб кетмайди. Дарё ҳавзасида ўтказилган махсус гидрогеологик тадқиқотлар ва текширишлар Зарафшон ҳавзасидан ер ости орқали чиқиб кетадиган сувлар миқдорининг ҳам жуда оз эканлигини кўрсатди.
Асосий адабиётлар:
Баратов П.Х., Маматкулов М.М., Рафиков А.А. Ўрта Осиё табиий географияси. Тошкент, 2002. 336 б.
Баратов Х.А., Ширинбоев Д.Н. Суғориш тармоқларида сув йўқолиш сабаблари / Фарғона водийси; табиати-аҳолиси-хўжалиги янги тадқиқотларда (геоэкологик жиҳатлари) илмий амалий конференцияси материаллари. –Фарғона. 2015. –Б. 87-89.
Водные ресурсы, проблемы Арала и окружающая среда. Ташкент: Университет, 2000. 398 с.
Ирригация Узбекистана. Том III. Ташкент: Фан, 1979. 357 с.
Карандаева Л.М. Сверхдолгосрочный прогноз стока реки Зеравшан // Тр. САНИГМИ, 2001. Вып.161(242). С. 1522.
Карандаева Л.М. Прогнозы стока рек Вахш и Зеравшан на июль, август, сентябрь. Автореф. дисс. … канд. техн. наук. -Ташкент, 2004. -26 с.
Насыров М.А. Ледники бассейна р. Зарафшан. В кн.: Современное оледенение в бассейне р. Зарафшан. Ташкент: ФАН, 1972. С. 415.
Никитин А.М. Озера Средней Азии. Л.: Гидрометеоиздат, 1987. 104 с.
Основные гидрологические характеристики. Том 14. Средняя Азия. Бассейн р. Амударьи. Л.: Гидрометеоиздат, 1976. 435 с.
Очерки развития гидрометеорологии в Республике узбекистан. Ташкент: НИГМИ, 2011. 330 c.
Проблемы охраны водных ресурсов и окружающей среды / Сборник докладов. Ташкент, 2000. 192 с.
Расулов А.Р., Ҳикматов Ф.Ҳ., Айтбаев Д.П. Гидрология асослари. Тошкент: Университет, 2003. 327 б.
Раткович Д.Я. Многолетние колебания речного стока. Л.: Гидроме-теоиздат, 1976. 255 с.
Раҳматуллаев А.Р. Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳа геосистемаларида экологик вазиятни географик оптималлаштириш. География фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. –Тошкент. 2018. -58 б.
Хайитов Ё.К., Хикматов Ф.Х., О возвратных коллекторно-дренажных водах Зарафшанского оазиса и их динамика // Известия Географичекого общества Узбекистана. Том 43. -Ташкент, 2014. -С. 168-174.
Царёв Б.К. Карандаева Л.М. Информационные показатели карт температуры и осадков в бассейне реки Зеравшан // Тр. НИГМИ. Ташкент, 2007. Вып. 8(253). С. 93100.
Чуб В.Е. Изменение климата и его влияние на природноресурсный потенциал Республики Узбекистан. Ташкент: НИГМИ, 2000. 252 с.
Чуб В.Е. Изменение климата и его влияние на гидрометеороло-гические процессы, агроклиматические и водные ресурсы Республики Узбекистан. Ташкент: Vorisnashriyot, 2007. 132 с.
Шерхолов О.И. Зарафшон дарёси оқими ҳажмининг дарё узунлиги бўйича ўзгариши // Республика илмийамалий анжумани материаллари. Самарқанд, 2006. Б. 113114.
Ширинбоев Д.Н. Зарафшон дарёси оқимининг йил давомида тақсимланиши / Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари -Самарқанд. 2013. -Б 162-163.
Ҳикматов Ф.Ҳ., Ҳайдаров С.А., Ярашов Қ.С., Ширинбоев Д.Н., Зияев Р.Р., Эрлапасов Н.Б., Ғаниев Ш.Р. Зарафшон дарёси ҳавзасининг гидрометеорологик шароити ва сув ресурслари. Монография. –Тошкент: «Fan va texnologiya», 2016. -276 б.
Ҳикматов Ф.Ҳ., Ҳайдаров С.А., Эрлапасов Н.Б. Зарафшон дарёси оқимининг йиллараро тебраниши ва унга метеорологик омилларнинг таъсири ҳақида // Ўз ГЖ ахбороти. 44-жилд. -Тошкент, 2014. Б. 85-89.
Ҳикматов Ф.Ҳ., Эрлапасов Н.Б., Шодиев А.М. Зарафшон дарёси оқимининг йил давомида тақсимланиши // Ўз ГЖ ахбороти. 45-жилд. –Тошкент, 2015. Б. 177-180.
Do'stlaringiz bilan baham: |