Диссертация иши мавзу: Иннавацион ривожланишни фаоллаштириш асосида экспорт махсулотлари рақобатбардошлигини ошириш йўналишлари



Download 2,11 Mb.
bet13/22
Sana20.06.2022
Hajmi2,11 Mb.
#679350
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
легаллаштириш Касимов Ш ДИССЕРТАЦИЯ

1-расм. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар12
Ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичи муваффақиятли ўтиши ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг тавсиялари ижросини таъминлаш мақсадида, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар иштирокида хавфларни миллий даражада баҳолаш ўтказилмоқда.
ички назорат - тижорат банкининг мижозларни лозим даражада текшириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқариш, гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш ҳамда террорчилик ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатиш фаолияти иштирокчиси ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан боғлиқ операцияларни аниқлашга доир фаолияти ҳисобланади.

2 - расм. Ички назорат тизимининг асосий вазифалари13
Тижорат банкларининг ички назорат тизими мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролларни тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;

  • тижорат банкининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига, унинг устав фонди (капитали)га жиноий фаолият натижасида олинган капиталнинг, шунингдек тижорат банкини бошқаришга жиноятчи шахсларнинг кириб келишига йўл қўймаслик;

  • таваккалчиликларни аниқлаш, уларни баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва пасайтириш;

  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.

Тижорат банклари ички назорат тизимининг асосий вазифалари:

  • таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;

  • мижозларни лозим даражада текшириш бўйича ва идентификациялаш чора-тадбирларини амалга ошириш, шунингдек мижозлар ва уларнинг бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни мунтазам янгилаш ва верификациялаш;

  • бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларни шахсини ўрганиш бўйича тегишли чораларни кўриш ва операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг манбасини аниқлаш;

  • юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошларининг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;

  • мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан белгиланган тартибда гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш;

  • ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;

  • рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;

  • рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш, бундан юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар мустасно ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш;

  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш, операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;

  • тижорат банки раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган аниқ ахборотлар ва материаллар билан оператив ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;

  • шубҳали операциялар амалга оширилган ёки амалга оширишга бўлган уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан алоқадор бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар, жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлар, иштирокчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек бундай маълумотларни бошқа тижорат банклари ҳамда давлат органлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро алмашиб бориш;

  • чет элдаги банклар билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатишда уларнинг ички назорат тизимини ўрганиш;

  • операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш учун тижорат банки хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;

  • сўровлар бўйича мижозлар базасидан террорчилик ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлашдан иборат.

Тижорат банкининг ички назорат тизими банк ишининг жиҳатлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар базаси ва мижозлар ҳамда уларнинг операциялари билан боғлиқ таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Тижорат банкининг, шу жумладан, унинг филиалларининг ички назорат тизими таркибий тузилмаси тижорат банки бошқаруви қарори билан белгиланади. Тижорат банкининг ички назорат тизими таркибий тузилмаси аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб ҳамда Марказий банкнинг талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим.
Тижорат банкининг ички назорат тизимининг таркибий тузилмаси тижорат банкининг бош офисининг ички назорат хизматини, шунингдек тижорат банкининг ҳар бир филиалидаги ички назорат хизматини ёки масъул ходимни ўз ичига олади.
Тижорат банкининг чет элда шўъба банки, филиали ва ваколатхонаси мавжуд бўлган ҳолатда, чет элдаги шўъба банкининг, филиалнинг ва ваколатхонанинг ички назоратни амалга оширишга масъул бўлинмаси тижорат банкининг бош офисидаги Ички назорат хизматига ҳисобдордир.
Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари тижорат банки бошқаруви раисининг буйруғи билан лавозимига тайинланади ва озод этилади, улар тижорат банки бош офисининг штат жадвалига киради ҳамда уларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари тижорат банкининг бош офиси харажатлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ички назорат хизмати раҳбари олий иқтисодий ёки юридик маълумотга ва тижорат банкининг банк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлинмасида камида икки йиллик раҳбарлик тажрибасига ёхуд Ички назорат хизматида камида бир йиллик иш стажига эга бўлиши керак.
Ички назорат хизматининг раҳбари ва ходими лавозимига тайинланувчи шахс:

  • банк ва молия қонун ҳужжатларини билиши;

  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни билиши;

  • бухгалтерия ҳисоби қоидалари ҳақидаги билимга эга бўлиш, шунингдек мунтазам равишда малакани ошириш бўйича махсус ўқув курсларидан ўтиши шарт.

Ички назорат хизмати тижорат банкининг бошқа тегишли бўлинмалари билан ҳамкорликда ҳар йили жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича тижорат банки ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ўқитиш дастурини (бундан буён матнда ўқув дастури деб юритилади) ишлаб чиқади.
Ички назоратни ўтказиш жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида тижорат банкида гумон уйғотувчи ҳамда уни шубҳали операциялар туркумига киритиш (киритмаслик) ҳақида қарор қабул қилгунга қадар бўлган операция - гумонли операция дейилади.
Гумонли операциялар гурухига қуйидагилар киради. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда гумонли операция деб тан олинади:
1. Тижорат банки томонидан таваккалчилик даражаси юқори деб берилган операция ёки уни амалга ошираётган мижоз;
2. Резидент-мижоз томонидан товар етказиб бериш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) шартномаси бўйича аввал олинган сумманинг норезидент фойдасига мунтазам равишда қайтариб берилиши;
3. Операцияни амалга ошириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига (ишончлилигига) гумон туғилиши ва (ёки) операция тўғрисидаги, шу жумладан, операция бажарувчи томонларнинг бири ҳақидаги маълумотлар тижорат банкида мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги;
4. Операцияни амалга ошириш учун ариза (топшириқ, илтимоснома) билан мурожаат қилинганда мижознинг хатти-ҳаракатларининг ғайриоддийлиги, масалан: асабийлашиши, иккиланиш, мижознинг ҳаракатларини бошқариб турувчи шахсларнинг мавжудлигида унинг агрессивлиги ёки унинг бошқа шахсларга арзимас сабаб юзасидан телефон орқали маслаҳат учун мурожаат қилиши;
5. Мижознинг махфийлик масалалари юзасидан ғайриоддий ташвишланиши ёки тижорат банки томонидан операция ҳақида сўралган маълумотларнинг мижоз томонидан асоссиз рад этилиши ёхуд тақдим этилишида асоссиз кечиктирилиши;
6. Амалга оширилаётган операция бўйича мижоз ҳамкорларини аниқлаш имкони йўқлиги;
7. Операция аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва мижоз фаолиятининг тавсифи ва фаолият турига мувофиқ келмаслиги;
8. Мижоз фаолияти тавсифига боғлиқ бўлмаган ҳолда ва (ёки) мижоз ҳисобварағининг фаоллиги уч ойдан ортиқ муддат мобайнида паст бўлиб ёки фаоллиги тўхтаб, сўнг унинг ҳисобварағида пул маблағлари айланмасининг асоссиз кўпайиши;
9. Мижозни ташаббуси билан барча маблағларни ечиб олиш ёки уларни бошқа тижорат банкларига ўтказиш орқали амалий иш муносабатларини асоссиз ва (ёки) муддатидан олдин тўхтатилиши;
10. Тижорат банк томонидан мижозга нисбатан мазкур Қоидаларда кўрсатилган чораларни асосли қўлланилганида, мижоз ташаббуси билан дарҳол амалий иш муносабатларини тўхтатилиши;
11. Тижорат банки иштирокида мижоз томонидан бажарилаётган операцияларнинг операцияларни амалга оширишнинг умум қабул қилинган амалиётига яққол номувофиқлиги;
12. Мижоз томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада бажарилаётган операцияларга ўхшаш операцияларнинг суммалари асоссиз тақсимланиши;
13. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби мижознинг одатий фаолиятидан фарқ қилувчи ностандарт ёки ғайриоддий мураккаб схемалардан иборат бўлиши;
14. Жисмоний шахс томонидан айирбошлаш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммада бир қийматдаги банкнотларни бошқа қийматдаги банкнотларга айирбошлаш;
15. Жисмоний шахс томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишидаги пул маблағларини юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг банк ҳисобварағига қарз, молиявий ёрдам, устав фонди (капитал)га қўйилма сифатида киритилиши ёхуд айланма маблағларини тўлдирилиши;
16. Юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг молиявий ёрдам ёки қарз сифатида кўчирилиши;
17. Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг дивиденд ёки даромад сифатида кўчирилиши;
18. Жисмоний шахснинг ҳисобварағидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечилиши;
19. Мижоз томонидан унинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечиш учун мазкур маблағлар келиб тушган санадан 3 банк куни ичида мурожаат қилиши;
20. Бир контрагентнинг терминалидан бир кун давомида беш ва ундан ортиқ халқаро тўлов карталаридан ҳар бир картанинг операцияси миқдори энг кам иш ҳақининг 25 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммадаги операциялар (тўлов ёки нақд пул ечилиши) амалга оширилиши;
21. Пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига, олувчи рўйхатдан ўтган жойдан фарқланувчи ҳудудда жойлашган банкда очилган олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши.
Мазкур меъёрий хужжатлар Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига катта эътибор қаратганлигидан далолат берарди.
Тадқиқотимиз объекти бўлган Асака банк Шайхонтоҳур филиалида гумонли операциялар бўйича 2016 йилда 462 та, 2017 йилда 735 та, 2018 йилда 648 та операция амалга оширилган. Ушбу амалга оширилган гумонли операциялар 2886-сонли ички назорат қоидаларининг 48-бандининг 1,7,9,12,15,16,17,18,19 кичик бандлари бўйича амалга оширилган. Юқоридаги бандлар қуйидагича шарҳланади.
Биринчи кичик банд бўйича 2016 йилда 184 та, 2017 йилда 360 та, 2018 йилда 233 та операция амалга оширилган. Ушбу мезонда тижорат банки томонидан таваккалчилик даражаси юқори деб берилган операция ёки уни амалга ошираётган мижоз тушунилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар банкдан ҳисобрақам очган пайтда 3 ой юқори рискли мижоз тоифасига олиб қўйилади, сабаби ушбу мижозлар 3 ой ичида ҳисобрақамида катта миқдорда пул айланмасини амалга ошириб ҳисобрақамини ёпиб юбориш эҳтимоли бор.
Юқори рискли мижоз фаолият даври 3 ойдан ошмаган шахс ҳисобланади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси норезидент юқори рискли мижоз тоифасига киритилади. Бунда мижоз биринчи банкда ҳисоб рақам очганда 3 ойга юқори рискли мижоз сифатида қаралади чунки ушбу мижоз 3 ой ичида катта миқдор пул айланмасини амалга ошириб ҳисоб рақамини ёпиб юбориш эҳтимоли борлиги сабабли. Сабаби бундай фирмалар қисқа муддат ичида отмивания денег амалга оширилиши эҳтимоли юқори. Сабаби коллеж ўқувчилари ва бошқа тоифадаги шахсларга берилган имтиёлардан фойдаланиш ва солиқдан қочиш мақсадида амалга ошириладиган операцияларни олдини олишга каратилган.
7 кичик банд бўйича 2016 йилда 3 та, 2017 йилда 3 та, 2018 йилда 0 та операция амалга оширилган. Ушбу мезонда тижорат банки мижозининг фаолият турига тўғри келмайдиган йўналишлар бўйича пул маблағларини келиб тушиши ёки ўтказилиши назарда тутилади. Масалан, юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор қурилиш маҳсулотларини сотиш фаолияти билан шуғулланади. Унга озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун ёки мебел жиҳозларини сотиб олиш учун пул маблағлари келиб тушса, мижоз томонидан ўтказилса бу операция гумонли операция ҳисобланади.
Ушбу операциялар ўз ичига асосан энг кам ойлик иш ҳакиинг 500 баробарига тенг ёки ундан ошадиган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг хисоб варакларидан молиявий ёрдам ёки карз сифатида (заем) кучирилиши назарда тутилади. Бу операцияларни гумонли деб топилишига сабаб хар ойда ёки квартлда ёки йил давомида мижоз томонидан солик идораларига такдим этиладиган хисоботда мижозлар уртасидаги юқоридаги амалга оширилган молиявий ёрдам маблаги соликка тортилмаслиги ва мижоз даромадини яшириш, соликдан кочиш сабабли ушбу операциялар гумонли операция хисобланади.
Кичик банди бўйича 2018 йилда 102 та операция амалга оширилган. Ушбу бандда мижозни ташаббуси билан барча маблағларни ечиб олиш ёки уларни бошқа тижорат банкларига ўтказиш орқали амалий иш муносабатларини асоссиз ва (ёки) муддатидан олдин тўхтатилиши кўрсатилган. Бунга мижоз томонидан қўйилган омонат пулларини муддатидан олдин нақд пул кўринишда ечиб олиниши, бошқа тижорат банкларига ўтказилиши ва банк билан тузилган барча шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиниши мисол бўлади. Гумонли операция бўлишига сабаб мижозга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий, маъмурий, фуқаровий иш очилган бўлиб суд унга тегишли бўлган мол-мулкни тақсимлаш ёки давлатга етказилган зарарни қоплашга қаратилган ҳал қилув қарори чиқарганда мижоз муддатидан аввал омонатини яшириш мақсадида шартномасини бекор қилиб пул маблағларини олаётган бўлиши мумкин.
9 кичик банд бўйича 2016 йилда 149 та, 2017 йилда 123 та, 2018 йилда 0 та операция амалга оширилган. Ушбу бандда мижоз томонидан бажарилаётган операцияларга ўхшаш операцияларнинг суммалари асоссиз тақсимланиши назарда тутилган. Бунга мисол қилиб мижозларга ижарага берилган терминаллардан, банкда жойлашган терминалдан операция амалга оширилиш кунида пул маблағларини асоссиз равишда қисмларга бўлиб ечилиши ёки мижозлар томонидан пул маблағларини асоссиз равишда бир кунда бўлиб-бўлиб чиқарилиши тушунилади. Амалиётда мижозларга берилган терминал орқали пластик карталардан пул маблағларини ечиш учун битта транзакцияда кўпи билан 5 млн.сўмгача (мижозларни ўзи томонидан) чеклов ўрнатилган бўлиб, бир кунда битта пластик картадан 40-50 марта ечилган ҳолатлар ҳам бўлган. Ўрганилганда мижоз томонидан пластик карталарни фоиз ҳисобига нақдлаштириб бериш ҳолатлари аниқланган. Бунда пул маблаглари 30ёки 40 булиб ечилиш холатлари кузга ташланади. Бунда пул маблаглари пул олувчи томонидан накдсиз келиб тушган пул магларини фоиз хисобига накд ечиб бериш холатлари кузатилади.
15 кичик банд бўйича 2016 йилда 5 та, 2017 йилда 23 та, 2018 йилда 47 та операция амалга оширилган. Бунда жисмоний шахс томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишидаги пул маблағларини юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг банк ҳисобварағига қарз, молиявий ёрдам, устав фонди (капитал)га қўйилма сифатида киритилиши ёхуд айланма маблағларини тўлдирилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда жисмоний шахс томонидан банкка нақд пул маблағлари олиб келиниб юридик шахсни ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг кредитини ва бошқа қарзларини тўлаб бериши, молиявий ёрдам ўтказиши каби холатлар назарда тутилади. Ушбу тушаётган накд пул маблағларини келиб чиқиш манбаини аниқлашнинг иложи йўқлиги ҳолати бу операциянинг гумонли операция деб қаралишига олиб келади. Бундан ташқари юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг картотека қарздорлиги К-2 мавжуд бўлатуриб, асосий ҳисобрақамини четлаб ўтган ҳолда нақд пул кўринишидаги пул маблағини кредит қарзини ёпиш учун тўғридан тўғри ссуда ҳисобрақамига кирим қилиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Бу эса ўз навбатида солиқ тўловини тўлашни амалга оширилмаслигига сабаб булади.
16 кичик банд бўйича 2016 йилда 114 та, 2017 йилда 121 та, 2018 йилда 38 та операция амалга оширилган. Бунда юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг молиявий ёрдам ёки қарз сифатида кўчирилиши белгиланган.
Бундай операцияларда молиявий ёрдам берилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аксарияти молиявий ёрдамни олганларидан сўнг пул маблағларини қайтармаслиги ёки молиявий ёрдам олган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни ёпилиб кетилиши ҳолатлари кузатилади. Ушбу операцияларни амалга оширишдан мақсад олинган даромадни яширишдир.
17 кичик банд бўйича 2016 йилда 7 та, 2017 йилда 10 та, 2018 йилда 1 та операция амалга оширилган. Бунда жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг дивиденд ёки даромад сифатида кўчирилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда ўтказилган пул маблағлари миқдори катта бўлганлиги ва дивидендлардан солиқ ундирилмаслиги сабабли ушбу операциялар гумон уйғотади.
18 кичик банд бўйича 2016 йилда 0 та, 2017 йилда 13 та, 2018 йилда 111 та операция амалга оширилган. Бунда жисмоний шахснинг ҳисобварағидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечилиши кўрсатилган.
Бундай операциялар бўлиб банкоматлардан, банк кассаларидан, мижозларнинг омонат ҳисобрақамларидан нақд кўринишда энг кам иш ҳакининг 500 баробаридан ошган миқдорда ечиш холатлари назарда тутилади. Бундан мақсад ечилаётган пул маблағи миқдорининг катталиги гумон уйготади. Чунки ҳозирги кунда пластик карта орқали ва электрон тарзда чекланмаган миқдорда тўлов операцияларини амалга ошириш кенг тарқалган бир вақтда банкдан катта суммани ечилиши гумонлидир.
19 кичик банд бўйича 2016 йилда 0 та, 2017 йилда 15 та, 2018 йилда 63 та операция амалга оширилган. Бунда мижоз томонидан унинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечиш учун мазкур маблағлар келиб тушган санадан 3 банк куни ичида мурожаат қилиши кўрсатилган. Мисол учун юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор ҳисобрақамига кунлик тушаётган тушумдан кўп яъни энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдоридан кўп бўлган пул маблағлари келиб тушди ва мижоз 3 банк куни ичида ушбу пул маблағини ечиш учун чек орқали мурожаат қилди. Мижоз ушбу пул маблағини фоиз эвазига ечиб бераётган бўлиши мумкинлиги ва ҳисобрақамида пул айланмаси паст бўлиб бирдан кўпайиб кетганлиги сабабли ушбу операция банкда гумон туғдиради. Яна бир мисол, жисмоний шахс чет элга чиқиши учун банкдан ҳисобрақамида пул маблағи борлиги ҳақида маълумотнома олиш мақсадида энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдоридан кўп бўлган пул маблағини нақд кўринишда банкка қўйиб 3 банк иш кунида ечиб олмоқда. Ушбу топширилган накд пул маблағини келиб чиқиш манбаини аниқлашнинг иложи йўқлиги сабабли бу операция банк томонидан гумонли операция сифатида қаралади. Бундан ташқари ушбу банд бўйича бюджет ташкилотлари томонидан амалга оширилган операциялар бундан мустасно деб кўрсатилмаганлиги сабабли улар томонидан амалга оширилган операциялар ҳам бандга киритилади.
Шубҳали операциялар гуруҳига қуйидагилар киради:
- операция бажарувчи томонлардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса;
- жисмоний шахслар томонидан (шу жумладан, бир нечта жисмоний шахслар томонидан бир контрагент номига), шу жумладан, пул ўтказмалари тизимлари орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасида чет элдан жўнатилган пул маблағлари олиниши ёки чет элга пул маблағлари жўнатилиши; жисмоний шахслар ва/ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасидаги пул маблағлари сотилиши, сотиб олиниши ёки халқаро тўлов карталаридан ечиб олиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига аноним шахсга очилган ҳисобвараққа пул маблағлари кўчирилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасига аноним шахсга очилган ҳисобварақдан ёки жўнатувчиси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган пул маблағларининг ўтказилиши;
- пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига, олувчи рўйхатдан ўтган жойдан фарқланувчи оффшор ҳудудда рўйхатга олинган банкда очилган олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши;
- пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига оффшор ҳудудларда доимий яшовчи ёки рўйхатга олинган шахсларнинг ҳисобварағига ёки фойдасига ўтказилиши, ёхуд бундай шахсларнинг ҳисобварағидан Ўзбекистон Республикасига 30 кун давомида охирги ўтказиш (келиб тушиш) кунида белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган умумий суммада маблағлар бир маротаба ёки кўп маротаба ўтказилиши (келиб тушиши);
- таъсисчилари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган ва (ёки) уларни барча мумкин бўлган усуллар орқали олиш имконияти йўқ бўлган норезидент шахслар билан операциялар;
- пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш рухсати берилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция, шу жумладан уни ўтказишнинг уриниб кўриши;
- мазкур бандда назарда тутилган мезон ва аломатларга эга бўлмаган, мазкур Қоидалар ва тижорат банкининг ички қоидалари билан белгиланган гумонли операциялар тоифасига кирмайдиган, бироқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга алоқадорлигига тижорат банкида шубҳа мавжуд бўлган операциялар;
- норезидент томонидан резидентга грантлар, молиявий ёрдам, қарз ёки беғараз ёрдам сифатида пул маблағлари берилиши; фаол террористик ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳалқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали пул маблағларини жўнатилиши ва олиниши (мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим қилинади); террористик тусдаги жиноятни содир этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган шахсларнинг операциялари (шахслар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим қилинади, янги ташкил этилганига уч ойдан кўп бўлмаган юридик шахс - мижознинг унинг фаолияти характерига мувофиқ бўлмаган мақсадларда пул айланмаси энг кам иш ҳақининг 20000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошса жисмоний шахслар томонидан бир вақтда ёки 1 ойдан ошмаган муддат давомида кўп маротаба энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини сотиб олиниши.
Асака банк Шайхонтохур филиалида шубҳали операциялар бўйича 2016 йилда 58 та, 2017 йилда 59 та, 2018 йилда 177 та операция амалга оширилган. Ушбу амалга оширилган шубҳали операциялар 49-модданинг 1,2,3,6 - бандлари буйича амалга оширилган. Юқоридаги бандлар қуйидагича шархланади:
Бунда операция бажарувчи томонлардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар;
- Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
- Яман, Тунис, Тринидад Тобаго, Сурия, Сербия, Покистон, КХДР, Эрон Ислом давлати, Гана, Эфиопия, Шри-Ланка, Камбоджа, Ботсвана, Багама давлатлари шулар қаторидадир. Бундан ташкари ФАТФ ташкилотининг 2 турдаги рўйхати қора ва кулран рўйхати мавжуд. Ушбу рўйхат вақти-вақти билан янгиланиб туради.
Биринчи кичик банд бўйича 2016 йилда 43 та, 2017 йилда 0 та, 2018 йилда 2 та операция амалга оширилган. Ушбу операцияларга шубҳали операция мақоми берилишини сабаби бу давлатлар ФАТФ рўйхатида туришлари ва халқаро молиявий тизимга хавф туғдириши сабабли ушбу давлатларда доимий яшаётган ёки рўйхатга олинган шахс томонидан банк кўчирмалари, банк орқали пул кўчирмалари, банк орқали халкаро пластик карта орқали тўловлар амалга оширилса шубҳали операция деб тан олинади ва тегишли тартибда маълумот бош офисга тақдим этилади.
Иккинчи кичик банд бўйича 2016 йилда 1 та, 2017 йилда 2 та, 2018 йилда 0 та операция амалга оширилган. Ушбу операциялар жисмоний шахслар томонидан (шу жумладан, бир нечта жисмоний шахслар томонидан бир контрагент номига), шу жумладан, пул ўтказмалари тизимлари орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасида чет элдан жўнатилган пул маблағлари олиниши ёки чет элга пул маблағлари жўнатилиши билан изоҳланади.
Учинчи кичик банд бўйича 2016 йилда 0 та, 2017 йилда 7 та, 2018 йилда 46 та операция амалга оширилган. Жисмоний шахслар ва/ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасидаги пул маблағлари сотилиши, сотиб олиниши ёки халқаро тўлов карталаридан ечиб олиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига аноним шахсга очилган ҳисобвараққа пул маблағлари кўчирилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасига аноним шахсга очилган ҳисобварақдан ёки жўнатувчиси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган пул маблағларининг ўтказилиши.
Ушбу операция накд пул орқали амалга оширилиш сабабли шубҳали деб қаралади. Сабаби Ўзбекистонда барча операциялар миллий валютада яъни сўмда амалга оширилиши сабабли ҳам шубҳали деб топилишига сабаб бўлмоқда.
Олтинчи кичик банд бўйича 2016 йилда 0 та, 2017 йилда 7 та, 2018 йилда 46 та операция амалга оширилган.
Бунда пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига оффшор ҳудудларда доимий яшовчи ёки рўйхатга олинган шахсларнинг ҳисобварағига ёки фойдасига ўтказилиши, ёхуд бундай шахсларнинг ҳисобварағидан Ўзбекистон Республикасига 30 кун давомида охирги ўтказиш(келиб тушиш) кунида белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган умумий суммада маблағлар бир маротаба ёки кўп маротаба ўтказилиши (келиб тушиши) киради.



Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish