Диссертация иши мавзу: Иннавацион ривожланишни фаоллаштириш асосида экспорт махсулотлари рақобатбардошлигини ошириш йўналишлари


Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш механизмини ташкил этишнинг халқаро тажрибаси



Download 2,11 Mb.
bet14/22
Sana20.06.2022
Hajmi2,11 Mb.
#679350
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
легаллаштириш Касимов Ш ДИССЕРТАЦИЯ

4.2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш механизмини ташкил этишнинг халқаро тажрибаси
Бугунги кунда ноқонуний даромадларни расмийлаштириш глобал муаммоларга айланмоқда, у жаҳон молия тизимининг ишончлилигига ва демократик давлатларнинг сиёсий барқарорлигига тобора кўпроқ хавф солмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг баҳолашича, ҳар йили 800 млрд. дан 2 трлн. АҚШ долларгача ноқонуний даромад яширилади, бу эса жаҳон ялпи ички маҳсулотнинг 2-5 %ни ташкил этади. Ғарб давлатларнинг ЯИМдаги хуфиёна секторнинг улуши қуйидагича баҳоланади: Швейцарияда бу кўрсаткич 8 %га; АҚШда 8,9 %; Канада, Франция, Германияда – 14,9 %дан 16,3 %гача; Италияда – 27,8 %; Грецияда – расмий ЯИМдан қарийб 30 %, Россияда – 27 %дан 46 % гача(турли манбаларга кўра) ташкил этади.
Global Financial Integrity (GFI) Америка тадқиқот институтининг таҳлилчиларининг фикрича, Россия Федерациясининг хуфиёна иқтисодиёти ҳар йили ЯИМдан 46 % атрофида баҳоланмоқда. Охирги 15 йил мобайнида Россиядан ноқонуний тарзда гиёҳванд моддалари, қурол-яроғ ва одамлар савдоси орқали олинган даромад ва маблағлар солиқдан яширилган ҳолдаги пора кўринишда 200 млрд. АҚШ долл.дан ортиқ пул маблағлари ноқонуний оқиб кетган. Бунда иқтисодиётга ва жамиятга келтирадиган умумий зарар кўплаб иқтисодий жиноятларда маблағларни ювиш схемалари мавжудлиги туфайли янада сезиларли бўлиб қолмоқда. Бу даромадли сармоянинг оқиб кетиши, коррупция, компания ва банклар томонидан даромадларнинг келиб чиқиш манбаларини яшириш ва солиқ тўлашдан қочиш учун офшор юрисдикциядан фойдаланиш каби ҳодисалар билан чамбарчас боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасида Марказий банки биргина 2018 йил мобайнида банк қонунчилиги талабларини бузганлиги учун 12 та банкка нисбатан айрим банк операцияларини амалга оширишини тақиқлаб қўйиш ва 28 та банкка нисбатан жами 20,5 млрд. сўм миқдорида жарима ундириш каби таъсир чораларини қўллади14.
Айрим банк операцияларини амалга оширишни вақтинча тақиқлаш, дивидендлар тўлашни тўхтатиш (10 та банк), валюта биржаси савдоларида иштирок этиш (1 та банк), аҳоли омонатларини жалб қилиш, банкка алоқадор шахслар ва хорижий банклар билан актив операцияларни амалга оширишни (Хайтекбанк, Равнақбанк, Универсалбанк) тақиқлаб қўйиш шаклида қўлланилган. Шундан 8 та банкда ички назорат қоидалари талабларига амал қилинмаганлиги учун – 3,8 млрд. cўм жарима ундирилган15.
Шундай қилиб, тижорат банкларида назорат қилиш механизмлари келаётган ахборотнинг тобора ошиб бораётган ҳажмларини таҳлил қила олиши, жиноий йўл билан даромадларни легаллаштиришга қарши кураш билан боғлиқ операцияларни ўз вақтида аниқлаши, банкнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, унинг ресурсларидан рационал фойдаланишга кўмаклашиш ҳамда стратегик мақсадларга эришиш учун узлуксиз ривожланиши лозим.
Халқаро амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, террористик тузилмалар шароитлар ўзгаришига тез мослашиб, ўз фаолиятини молиялаштиришнинг янги йўлларини топмоқда. Бу эса жаҳон ҳамжамиятидан ўз вақтида самарали чораларни кўриш, уларнинг йўлига тўсиқ қўйиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни талаб этмоқда.
Шу мақсадда Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда молиявий чораларни ишлаб чиқувчи халқаро ҳукуматлараро гуруҳ фаолият кўрсатмоқда. Саккизта минтақавий гуруҳни ўз таркибида бирлаштирган ушбу ягона халқаро тармоқ жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасида глобал стандартларни ишлаб чиқади, миллий тизимларнинг мазкур стандартларга мувофиқлигини таъминлайди. 2004-йилда Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи ташкил этилган эди. Унга минтақанинг 9 давлати, жумладан, Ўзбекистон аъзо бўлган. Яна 14 мамлакат, 18 халқаро ва минтақавий ташкилотга гуруҳда кузатувчи мақоми берилган.
Таъкидлаш жоизки, етакчи халқаро ташкилотлар мамлакатимизнинг жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тизими самарадорлигини эътироф этмоқда. Базел бошқарув институтидек нуфузли ташкилот Ўзбекистонни Италия, Испания, Канада, Жанубий Корея ва АҚШ каби мамлакатлар қаторида ноқонуний пул ўзлаштириш хавфи энг кам давлатлар гуруҳига киритган.
Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Бу мавзуда гапирар эканмиз халқаро “Egmont” гуруҳи ҳақида эслаб ўтиш жоиз. “Egmont” гуруҳи - молиявий разведка бўлинмалари халқаро ташкилоти бўлиб, дунёнинг 160 дан ортиқ молиявий разведкаларини бирлаштиради. Давлатларнинг жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва бирлаштириш асосий вазифа ҳисобланади.
Ташкилотга 1995 йилда асос солинган бўлиб, унинг номи биринчи форум ўтказилган жой - Egmont-Arenberg (Брюссел)дан олинган.
Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмга қарши курашиш соҳасида АҚШ тажрибасини оладиган бўлсак, Қўшма Штатлар Молия вазирлигида “Терроризм ва молиявий разведка бошқармаси” бўлими мавжуд бўлиб, уларнинг вазифаси ахборот тўплаш ва иқтисодий, пул ва молиявий масалалар юзасидан эксперт баҳолар тайёрлаш, хорижий давлатлар иқтисодий аҳволини ўрганиш, АҚШ хавфсизлик манфаатларига таъсир қилиши мумкин бўлган молиявий воқеалар ва тенденциялар ҳақида огоҳлантиришдир.
Шунингдек, ФинСЕН (FinCEN-Financial Crimes Enforcement Network)- АҚШ Ғазначилик Департаментининг тузилмаси ҳисобланиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва бошқа молиявий жиноятларга қарши курашади. Бу ташкилот 1990 йил 25 апрелда тузилган бўлиб, банк сири актининг амалга оширилишини ҳам назорат қилади.
Ҳозирги кунда бу тузилма 27 000 та молиявий ташкилотлар орқали ва 45 000 та алоқа нуқталари орқали молиявий жиноятларга даҳлдорликда гумон қилинаётган ҳисобварақларни назорат қила олади.
АҚШ Ғазначилик Департаменти таркибида 1961-йилда разведка бўлими пайдо бўлди ва кейинчалик “Миллий хавфсизлик идораси” деб номланди ва 1977 йилда у “Разведка хизматини қўллаб-қувватлаш идораси” деб ўзгартирилди. 2004 йил декабр ойида у “Терроризм ва молиявий разведка бошқармаси” деб номланди, ушбу тузилманинг вазифалари кўлами сезиларли даражада кенгайтирилди - терроризм гуруҳларини молиялаштириш ва мамлакатларда оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштириш мониторингини олиб борди.
Ходимлар сони ва бюджет ҳажми таснифланади, маълумотларга кўра, 2018 молиявий йилда идоранинг бюджети 84,6 миллион долларни ташкил этган.
Шунингдек, Аргентина Иқтисодиёт вазирлигида “Молиявий разведка бошқармаси” (Unidad de Inteligencia Financiera) бўлими мавжуд бўлиб, унинг вазифаси мамлакатда 2000-йилда қабул қилинган жиноий даромадларни яшириш ва легаллаштириш тўғрисидаги қонунга асосан қуйидаги йўналишларда олинган даромадларни легаллаштиришнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида маълумотларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва узатиш:
а) наркотик моддалар савдоси;
в) контрабанда;
с) ноқонуний ташкилотлар фаолияти;
d) ҳукуматга қарши фирибгарликлар ва бошқалар.
Юқоридаги маълумотлар шуни кўрсатадики, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мамлакат иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлмоғи лозим. Шунингдек, бу борада жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш энг самарали йўл десак муболаға бўлмайди. Зеро, бугунги кундаги глобаллашув жараёнида йўл қўйилган ҳар қандай эътиборсизлик йирик муаммоларга сабаб бўлиши ҳеч биримизга сир эмас.
Демакки, жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳаси ҳозирда халқаро умумжамият муаммосига айланиб улгурган. Ҳозирда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасини умумжаҳон миқёсида халқаро ташкилот ФАТФ (FATF – Financial Action Task Force on Money Laundering) ўз зиммасига олган.
ФАТФ – ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий чораларни ишлаб чиқувчи гуруҳдир.
Ўз навбатида, мазкур гуруҳ жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларни ишлаб чиқади, шунингдек, мазкур стандартлар асосида мамлакатларнинг миллий қонунчилик тизимидаги риск даражаларини баҳолайди.
ФАТФнинг жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасини тартибга соладиган 40 та тавсияси асосий инструменти ҳисобланади.
ФАТФ 1989 йилда «Катта 7лик» (G7) қарорига мувофиқ ташкил қилинган, жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасини тартибга солувчи асосий халқаро институт ҳисобланади. ФАТФнинг аъзолари таркиби 35 та мамлакат ва 2 та халқаро ташкилот, унинг кузатувчилари таркиби эса 20 та ташкилот ва 2 та мамлакатдан иборат.
Пленариум йиғилиш ва ФАТФнинг ишчи гуруҳлари баёнотлари ФАТФ томонидан қарор қабул қилишнинг асосий инструментлари бўлиб ҳисобланади.
ФАТФ таркибида 4 та ишчи гуруҳлари мавжуд:

  • баҳолаш ва амалга ошириш бўйича гуруҳ;

  • типологияларга ажратиш бўйича гуруҳ;

  • терроризмни молиялаштиришга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш гуруҳи;

  • халқаро ҳамкорликни ўрганиш гуруҳи.

ФАТФ ўз фаолияти давомида халқаро ҳамкорлик юзасидан катта эътиборни йирик халқаро ташкилотларга қаратади. Жумладан, ХВФ, Жаҳон банки, БМТнинг наркотиклар ва жиноятлар бошқармаси ФАТФнинг асосий ҳамкорларидан ҳисобланади.
ФАТФнинг тавсияларини миллий даражада татбиқ қилинишини назорат қилувчи таркибий тузилма Молиявий разведба бошқармаси бўлиб, у ноқонуний йўл билан топилган маблағлар оқимини аниқлаш учун ҳар бир мамлакатнинг молиявий маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш учун масъулдир.
ФАТФнинг хужжатлари, хусусан, 40 та тавсиялари ҳар бир мамлакатда жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш учун самарали режим яратиш бўйича кенг қамровли ташкилий ва ҳуқуқий чоралар мажмуини ташкил этади. Унинг мураккаблиги ва универсаллиги қуйидагича ифодаланади:

  • миллий ва халқаро даражада жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни кенг ёритиш;

  • халқаро конвенциялар, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорлари (резолюциялари), жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари билан шуғулланадиган иҳтисослаштирилган халқаро ташкилотлар фаолияти билан яқин муносабатларда бўлиш;

  • ҳуқуқий тизимнинг миллий ўзига хослигини ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда, 40 та тавсияларни жорий қилишда мамлакатларга баъзи мослашувчанлик учун имконлар бериш.

ФАТФ тавсиялари такрорланмайди ва бошқа халқаро хужжатларнинг тегилши қоидаларини ўзгартирмайди. Керак бўлганида уларга қўшимчалар киритиб, ташкилий тамойиллар ва ҳуқуқий нормалар сифатида ягона тизимга келтиради. Бу эса жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни кодификация қилиш жараёнида муҳим рол ўйнайди.
Дастлабки 40 та тавсиялар 1990 йилда наркотиклар савдосига қарши курашиш ва молия тизимини улардан ҳимоялаш мақсадида ишлаб чиқилган. 1996 йилга келиб, мазкур тавсиялар жиноий даромадларни легаллаштиришнинг наркотик савдосидан ташқари тенденциялари ва йўллари кўпайиб кетганлиги сабабли илк бор қайта кўриб чиқилган. 2001 йил 11 сентябр куни АҚШда содир бўлган қўпорувчилик ҳаракатларидан сўнг, октябр ойида террористик актларни ва террористик ташкилотларни молиялашга қарши курашиш мақсадида, ФАТФ ўзининг тавсияларни кенгайтиради ва 8 та Махсус Тавсияларини ишлаб чиқади.
2003 йилда ФАТФнинг тавсиялари иккинчи маротаба қайта кўриб чиқилади ва Махсус Тавсиялар билан биргаликда 180 дан ортиқ мамлакатларда эътироф этилади, шунигдек, мазкур тавсиялар жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартга айланади.
ФАТФ аъзоларининг ўзаро фикрлар алмашинувидан сўнг 2012 йилда учинчи раунд якунланганидан кейин ФАТФ услубидаги минтақавий гуруҳлар ва кузатувчи ташкилотлар (жумладан, ХВФ, Жаҳон банки, ва БМТ) билан ҳамкорликда тавсиялар қайта кўриб чиқилди ва янгиланди.
Ўзгаришлар тавсияларнинг зарурийлигини ва қатъийлигини сақлаб қолган ҳолда, янги пайдо бўлаётган таҳдидларни, мавжуд мажбуриятларнинг кўпчилини аниқлаш ва мустаҳкамлашни ҳисобга олади.
ФАТФ тавсиялари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
а. Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш сиёсати ва уни мувофиқлаштириш;
b. Жиноий даромадларни легаллаштириш ва конфескация;
c. Терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатиш;
d. Профилактик чоралар;
e. Юридик ва жисмоний шахсларнинг шаффофлиги;
f. Махсус ваколатли органлар ва бошқа институционал тадбирлар;
g. Халқаро ҳамкорликлар.
ФАТФ санкциялар қўлланилиши мумкин бўлган ёки қўшимча равишда тавсиялар берилиши лозим бўлган мамлакатларнинг «қора рўйхатини» белгилаб беради.
Ривожланаётган мамлакатлар ФАТФнинг «қора рўйхати»да бўлмасликлари, биринчи навбатда, ХВФ ва Жаҳон банки томонидан ички иқтисодиётни ривожлантириш учун кредит олиш, молиявий инқирозга учрамаслик учун асосий вазифа ҳисобланади. Қолаверса, ФАТФнинг «қора рўйхати»га киритилган мамлакат иқтисодиёти бир мунча қийин аҳволга тушиб қолиш эҳтимоли жуда катта. Чунки, ўзининг миллий қонунчилигида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий таъминот яратмаган бўлса, биринчи ўринда, ФАТФ томонидан юқори риск даражаси берилади. Бу эса мамлакат иқтисодиётининг ишончлилигига, инвестицион жозибадорлигига ва халқаро эътирофига салбий таъсир кўрсатади.
ФАТФ ўзининг илк «қора рўйхати»ни 2000 йилда эълон қилган. Унга кўра, илк рўйхатга давлатлар билан бир қаторда, оффшор ороллар ҳам киритилган эди. Жумладан, Панама, Россия, Исроил, Лихтенштейн ва бошқа мамлакатлар. Мазкур рўйхат доимий эмас, балки белгиланган муддат давомида янгилаб борилади. 2001 йилга келиб Россия рўйхатдан чиқарилди, аммо Миср, Венгрия, Украина ва бошқа мамлакатлар мазкур рўйхатга кириб қолишади. Шунингдек, 2006 йилдан 2009 йилгача Эрон, Покистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва яна бир қатор Осиё мамлакатлари мазкур рўйхатдан жой олишганди. 2012 йилда ФАТФ рўйхат шакллантиришнинг янги методини ишлаб чиқиб, рўйхатни 3 гуруҳга, яъни қора, қора-кулранг ва кулранг рўйхатларга бўлади.
Ҳозирда, амалда 2 гуруҳ рўйхат, яъни қора ва кулранг рўйхатлар шакллантирилади. Қора рўйхатга киритилган мамлакатлар ўзининг миллий қонунчилигида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ФАТФ тавсияларини инкор қилувчи мамлакатлар сифатида эътироф этилган. Кулранг рўйхатга миллий қонунчилигида мазкур соҳа юзасидан бир қатор камчиликлар мавжуд ва бартараф этишлари лозим бўлган мамлакатлар киритилган.
ФАТФнинг 2018 йилдаги охирги баёнотига кўра, қора ва кулранг рўйхатга қуйидаги мамлакатлар киритилган:
Қора рўйхат: Эрон ва Шимолий Корея;
Кулранг рўйхат: Сербия, Тунис, Гана, Ботсвана, Эфиопия, Сурия, Яман, Покистон, Шри-Ланка мазкур мамлакатлар билан ҳар қандай иқтисодий ва молиявий муносабатларга киришиш ҳар бир мамлакат учун жуда катта рискни келтириб чиқаради16.



Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish