Диссертация иши мавзу: Иннавацион ривожланишни фаоллаштириш асосида экспорт махсулотлари рақобатбардошлигини ошириш йўналишлари


Тижорат банкларида рақобатбардошликни ошириш йўллари ва бунда “Асака” банк фаолиятининг асосий кўрсаткичлари таҳлили



Download 2,11 Mb.
bet15/22
Sana20.06.2022
Hajmi2,11 Mb.
#679350
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
легаллаштириш Касимов Ш ДИССЕРТАЦИЯ

4.3. Тижорат банкларида рақобатбардошликни ошириш йўллари ва бунда “Асака” банк фаолиятининг асосий кўрсаткичлари таҳлили
Банк тизимидаги ликвидлилик ҳолати ва унинг ўзгариши фоиз ставкалар ҳамда пул-кредит шароитларининг шаклланишида энг муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
Шу сабабли Марказий банк пул-кредит сиёсатини юритишда, биринчи навбатда, банк тизимидаги ликвидлилик ўзгариши ҳамда унинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар таҳлил, мониторинг ва прогноз қилиб борилмоқда.
2018 йилнинг январь-октябрь ойларида банк тизимида ликвидлилик ҳолати турли омиллар (мавсумий, монетар, ташқи иқтисодий, бюджет харажатлари) таъсирида шаклланиб борди.
Тижорат банкларининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақлари қолдиқлари 2018 йил давомида ўзгарувчан характерга эга бўлиб, йил бошидаги кўрсаткич билан таққослаганда айрим ойларда 13 фоизгача ошиб, сўнгги ойларда эса 30 фоизгача пасайди.



3-расм. 2018 йилда банк тизимида ликвидлиликнинг шаклланиш омиллари17 (оширувчи ва камайтирувчи омиллар, фоизда)

2018 йил бошида ликвидлиликнинг шаклланишида Ҳукумат операциялари, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчилар билан ҳисоб-китоблар, Марказий банк кредитлари ва муомаладаги нақд пуллар ҳажмининг ўзгариши ликвидлиликни шакллантирувчи омиллар сифатида ҳамда Марказий банкнинг ички валюта бозорига интервенциялари, мажбурий захира меъёрлари ўзгартирилиши ликвидлиликни тартибга солувчи омиллар сифатида белгилаб олинган эди.


2018 йил 10 ойида банк тизимидаги ликвидлиликнинг ҳолати мазкур омиллар натижасида шаклланди(3-расмга қаранг). Хусусан, Ҳукумат томонидан амалга оширилган 11,8 трлн. сўмлик операциялар, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчилари билан 12,4 трлн. сўмлик ҳисоб-китоблар ва Марказий банкнинг 358 млрд. сўмлик қайта молиялаш кредитлари ликвидлиликни оширувчи асосий омиллар бўлди.
Шунингдек, Марказий банкнинг ички валюта бозоридаги интервенциялари 19,5 трлн. сўмга, мажбурий захиралаш тартиби ўзгартирилиши 2,9 трлн. сўмга ва нақд пул эмиссияси банк тизимида ликвидлиликни 4,2 трлн. сўмга камайтирувчи омиллар бўлди.
Ушбу даврда Марказий банкнинг ишлаб чиқарувчилардан монетар олтинни сотиб олиши натижасида банк тизими ликвидлилигига таъсири (жаҳон бозорида олтин нархи ўзгаришини ҳисобга олмаганда) тебранувчан бўлди. Марказий банкнинг ички валюта бозорига интервенциялари ҳажми валютага бўлган талаб ва таклифнинг мавсумий ўзгаришидан келиб чиқиб тебранувчан хусусият касб этди.
2018 йилнинг июнь ойидан мажбурий захиралаш нормативлари ва механизмига ўзгартириш киритилиши Марказий банкнинг ички валюта бозорига интервенцияси кам бўлган ёз ойларида ликвидлиликнинг кескин ошиб кетиш хавфини камайтирди.
Август-октябрь ойларида эса ташқи иқтисодий шарт-шароитларнинг ўзгариши натижасида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талабнинг ошиши Марказий банк интервенцияларидан яна қўшимча ликвидлиликни тартибга солиш мақсадларида фойдаланиш имкониятини оширди ва мос равишда ушбу даврда ликвидлилик ҳажмида камайиш кузатилди.
Шунингдек, 2018 йилнинг 10 ойи мобайнида ликвидлиликнинг кунлик динамикаси ҳам ўзгарувчан характер касб этди. Май ва август ойларининг баъзи кунларида ликвидлилик ҳажми 10 ойлик ўртача максимум интервалидан ошиб кетган бўлса, июнь ва октябрь ойларида эса минимум интервалидан ҳам паст даражада шаклланди.
Бу борада “Асака” банки жаҳон ва ички молиявий бозордаги ривожланиш тенденциялари ўзгаришларига ўз вақтида муносабат билдириш орқали Ўзбекистон ва чет элдаги банк корреспондентлар билан муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. “Асака” банк корреспондентлик муносабатларини олиб боришдаги ўз фаолиятини нафақат ўз позицияларидан, балки, авваламбор банк мижозлари позицияларидан баҳолайди. Улар учун оптимал шароитлар банк томонидан 22 йиллик фаолият давомида самарадорлик, тўловларнинг иқтисодийлиги, ижро муддатлари ва комиссион ҳаражатларнинг паст даражалилиги орқали яратилди.
2019 йилнинг 1 апрел ҳолатига банкнинг жами активлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 трлн. сўмга, йил бошига нисбатан 1,2 трлн. сўмга ортиб 31,5 трлн. сўмни, шундан даромад келтирувчи активлар умумий активларнинг 91 фоизини ташкил қилди. Банк капиталининг ҳажми 2018 йил 1 апрелига нисбатан 27,8 млрд. сўмга кўпайиб 3,2 трлн. сўмни ташкил қилди.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish