«Асака» банк Сурхондарё вилоят филиали бўйича аҳоли омонатлари қолдиғи тўғрисида маълумот21
(млн. сўм)
Омонат турлари
|
01.01.2019 йил
|
01.01.2019 йил
|
Ўзгариши
|
Сумма
|
Улуши%
|
Сумма
|
Улуши%
|
Сумма
|
%да
|
Талаб қилиб олгунча
|
2 841
|
14
|
3 451
|
14
|
609
|
121
|
Жамғарма
|
1 073
|
5
|
4 399
|
18
|
3 326
|
410
|
Муддатли
|
16 830
|
81
|
16 722
|
68
|
-108
|
99
|
Жами
|
20 744
|
100
|
24 571
|
100
|
3 827
|
118
|
Муҳтасар қилиб айтганда, «Асака» банк жамоаси жорий йилда мижозларга юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, маҳаллий хом ашёдан импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга мўлжалланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш орқали республикамиз иқтисодиётини янада ривожлантириш ва аҳоли турмушини янада фаровон этиш бўйича фаол ишлар олиб боришни мақсад қилган.
Глобал каранавирус пандемияси шароитида тижорат банкларда ички назоратни ташкил этиш ҳам долзарб муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Сабаби иқтисодиёт “аввалги ҳолат”га энди қайтмайди. Бундан буён Марказий банк ҳар бир тижорат банкининг кўлами ва хусусиятларига мос келадиган самарали ишлайдиган ички назорат тизимини ташкил этишни талаб қилади. Демак тижорат банкларида пандемия ва ундан кейинги даврлар учун ички назоратни ривожлантириш ва янада самарали ташкил этиш зарурий шартга айланди. Бизнинг фикримизча ички назорат банклар ўртасидаги рақобатни кучайтиради. Сабаби, глобаллашув жараёнида ҳар қандай банкнинг ўз мижозлари ва шерикларининг ишончини йўқотиши хавфи (риски) доимо устун туради.
Тижорат банки томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг табиати ва кўламига мос келадиган самарали ички назорат тизимини яратиш жараёни бир вақтнинг ўзида амалга ошириб бўлмайди, чунки бу нафақат пул билан боғлиқ операцияларни (кредит, лизинг, факторинг ва ҳ.к), балки муайян назорат жараёнларининг аҳамиятини (ваколатларни қайта тақсимлаш, ички меъёрий ҳужжатларни янгилаш, халқаро рейтинг компаниялари учун баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш) талаб қилади.
Яна муҳим бир масала тижорат банкларида ички назорат тизимининг самарадорлигини текширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга ҳам эътиборни қаратиш зарур бўлади ва тан олиш керакки, бу сохада ички назорат самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ ўзига хос муаммолар мавжуд.
Тадқиқот объекти бўлган АТБ “Асакабанк” да ҳам ички назоратнинг самарадорлигини ижобий баҳолаб бўлмайди, сабаби банк ички операцияларидан ташқари даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича меъёрий ҳужжатлар (берилган руҳсатномаларни) бир неча маротаба ўзгартиришга тўғри келади. Яъни бунда сохага оид ички назоратнинг ягона бўлган услубияти мавжуд эмас. Натижада тижорат банкларида ички назоратнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва унинг методикасини ишлаб чиқиш зарур бўлиб қолмоқда. Бунинг учун бизнинг фикримизча АТБ “Асакабанк”да ички назорат билан боғлиқ қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади:
биринчи, банк ички назорат тизимининг ҳозирги ҳолатини ва унга пандемия келтириб чиқарган иқтисодий инқироз ва унинг банк фаолиятига салбий таъсирини баҳолай олиш;
иккинчи, банк ички аудитда қўлланадиган турли усуллар асосида даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ички назорат шакллари ва усулларини такомиллаштириб бориш;
учинчи, банкда ички назорат тизимида даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни танқидий баҳолаб уни асослаб бера оладиган банк ички ва ташқи аудитини ривожлантириш;
тўртинчи, даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни текшириш босқичлари ва тартибини тизимлаштириш асосида банкда ички назорат тизимининг ҳолати учун услубий ечимларни ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |