5-расм. «Асака» банкнинг жами активлари (млрд. сўм)20
Банк жами капитали 1 379,2 млрд.сўмга ёки қарийб 1,8 бараварга ўсди ва 3 131,5 млрд.сўмга етди. Банк мунтазам равишда ўз таркибий тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва мамлакатимиз молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда. Ҳозирги кунда банкнинг тармоқ тизими республикамизнинг бутун ҳудудини қамраб олган бўлиб, 26 та филиал, 76 та мини банк, 141 та чакана банк хизматлари кўрсатувчи шаҳобчалар орқали аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга барча турдаги юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Банк томонидан мижозлар базасини кенгайтириш борасида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилди. Бунинг натижасида мижозлар сони 89,1 минг нафарга кўпайди ва уларнинг сони 2 047,2 минг нафарни ташкил қилди.
2018-йил 1-октябр ҳолатига республикамиз иқтисодиётининг турли соҳаларига йўналтирилган банк кредит қўйилмалари ҳажми 22 266,8 млрд. сўмни ташкил қилди, кредит қўйилмалари ҳажми 8 479,4 млрд. сўмга ёки 1,6 бараварга ўсди.
Кредит қўйилмаларининг 22 013,5 млрд.сўм миқдоридаги қисми узоқ муддатли кредитлардан иборат, шу жумладан, инвеститсион кредитлар – 20 478,1 млрд.сўм.
«Асака» банк ташкил этилганидан бошлаб асосий эътиборни республикамиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларини ривожлантиришга қаратилган инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга қаратиб келмоқда. Жумладан, Банк томонидан автомобилсозлик, тоғ-кон, нефт-газ, кимё, энергетика, енгил, озиқ-овқат, фармасевтика саноати, транспорт, қурилиш ва бошқа тармоқларнинг инвестицион лойиҳалари фаол молиялаштирилиб келинмоқда.
Банк томонидан жорий йилда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 7,3 трлн.сўм миқдорида кредитлар ажратилди, 59,5 млрд. сўм миқдорида лизинг хизматлари кўрсатилиб, лизинг портфели ҳажми 241,8 млрд.сўмни ташкил қилди.
Банк томонидан аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида уй-жой қурилиши лойиҳалари фаол молиялаштирилмоқда. Жорий даврда ушбу мақсадларга 199,1 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Бугунги кунга қадар ушбу мақсадларга ажратилган кредитлар ҳажми 477,1 млрд сўмни ташкил этди. Бунинг натижасида 100 та кўп қаватли, замонавий талабларга мос, шинам уйлар қурилди, 3 983 та хонадон барпо этилиб, шунча оила уй-жой билан таъминланди.
Мамлакатимизда аҳоли омонатлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирларда «Асака» банкнинг ҳиссаси ошиб бормоқда.
Биргина «Асака» банк Сурхондарё вилоят филиали бўйича аҳоли омонатлари қодиғига эътибор қаратсак, жадвал маълумотларидан ўзгариш тенденциясини кўриш мумкин.
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |