Диссертация иши мавзу: Иннавацион ривожланишни фаоллаштириш асосида экспорт махсулотлари рақобатбардошлигини ошириш йўналишлари


Тадқиқот натижаларида келтирилган асосий тавсия ва таклифлар



Download 2,11 Mb.
bet20/22
Sana20.06.2022
Hajmi2,11 Mb.
#679350
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
легаллаштириш Касимов Ш ДИССЕРТАЦИЯ

5.2. Тадқиқот натижаларида келтирилган асосий тавсия ва таклифлар
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида АТБ “Асакабанк”да даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда ички назоратни ташкил этиш бўйича қуйидаги илмий хулосалар шакллантирилди:
Глобал пандемия банклар фаолиятига катта сальбий таъсир кўрсатди ва бу жараён бир неча ойларга чўзилиши мумкин. Яъни иқтисодий инқироз таъсири остида банклар депозитлар оқими ва кредит фаоллигининг пасайиши кузатилди, кредит ташкилотлари ликвидлиги ва жорий мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ муаммолар банклараро бозорда юзага келган кескин вазиятни кўрсатди. Шунингдек, республикамизда фаолият юритаётган банкларда, жумладан АТБ “Асакабанк”да ҳам ички назорат тизимида даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш етарли даражада ташкил этилмаганлиги намоён бўлиб қолмоқда. Пандемия шароитида асосий хулоса шундан иборатки, ички назорат тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳар бир тижорат банкларимиз учун долзарбдир.
Пандемия шароитида тижорат банкни самарали бошқариш ва ривожлантириш учун тижорат банкида банкнинг фаолиятидаги турли молиявий операциялар билан бирга, уларда даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда ички назорат тизими ҳолатининг ички ва ташқи аудитга боғлиқ ҳолда такомиллаштириш зарур деб ҳисоблаймиз. Сабаби, бу соҳада қуйидаги хал этилиши лозим бўлган муаммолар мавжуд:
турли назорат органлари ўртасида функцияларнинг такрорланиши ҳолатларининг мавжудлиги;
назорат органлари ва ташқи аудиторлар ўртасида маълумотларни алмашинуви етарли даражада эмаслиги;
соҳага оид қонун ҳужжатлардаги номувофиқликлар улар ижрросини таъминлашда қатор қийинчиликларга олиб келиши.
тижорат банклари томонидан ўзига хос бўлмаган функцияларни бажарилиши;
назорат функцияларини амалга ошириш учун назорат органлари ўртасида жавобгарликнинг мавҳумлиги;
ички назорат ёки бошқа қонун ҳужжатлари ва қонуности ҳужжатларининг янгиланиши суст даражада олиб борилаётганлиги.
Демак, тижорат банкларида даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда ички назоратни бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш ва уни амалга ошириш учун бир қатор илмий асосланган услубий тавсияларни ишлаб чиқишни талаб этади.
Банкларда даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда самарали ички назорат тизимини яратиш ҳамда унинг ҳолатини баҳолаш учун самарали мониторингини ташкил этиш керак деб ҳисоблаймиз. Бунда ишлаб чиқилган метод асосида даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишг ҳолатини текшириш (баҳолаш) ҳамда индивидуал кўрсаткичларни қайта кўриб чиқиш имконини беради. Шунингдек, маълумотларни ишончлилигини баҳолашда тадқиқотда қўлланиладиган назорат саволларидан фойдаланилади. Ички назорат тизими мониторингида тақдим этилган гуруҳ кўрсаткичларини ҳисоблашда ўзига хос формулалардан фойдаланиш мумкин, бу эса ҳар бир индикаторни ҳам, гуруҳ кўрсаткичини ҳам баҳолаш турига қараб баҳолаш мумкин. Банкда даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда ички назорат бўйича ишлаб чиқилган назорат саволлари нафақат меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширишга, балки тижорат банкида ташкил этилган ички назоратнинг самарадорлиги янада батафсил текширишга ҳамда уни баҳолаш имконини беради.
Тадқиқот объекти бўлган АТБ “Асакабанк” “Ички назорат ҳақидаги” низомининг VI “Ички назорат методлари ва жараёнлари” деб номланган бўлими (22-банд)га қуйидаги жумлани киритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: “банкда даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш самарадорлигини баҳолаш”. Мазкур ишларни амалга ошириш банк ходимларининг профессионал даражасига ва малакасига кўпроқ боғлиқ бўлади. Бунинг учун банк ўз ходимларини халқаро стандартлар ва тажрибалар асосида уларнинг аҳлоқий (этик) меъёрларини ошириб бориш талаб этилади.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Республика банк тизимидаги таклифларни ёритишдан аввал айрим муаммоларга тўхталиб ўтсак:
- Худудлардаги банк филиаллари ички назорат хизмати ходимларининг малакасини юқори эмаслиги, уларнинг ўз устида ишлашига ҳамда гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлашнинг янги усул ва йўналишларини ўрганишга бўлган иштиёқининг сустлиги;
- тижорат банклари бошқарувчилари жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш соҳасидаги хавф-хатарларни тўғри бахолай олмаслиги ва ички назорат тизимига юзаки қарашлари;
- айрим давлат банкларида мижозлар ва улар томонидан ўтказилаётган операцияларни ўрганиш бўйича комплекс таҳлилий ёндашувнинг мавжуд эмаслиги (ходимлар қўнимсизлигининг юқорилиги);
- барча вазифалар ва таҳлилларни тижорат банки Бош аппарати ички назорат ҳизмати ёки махсус ваколатли давлат органига юклаган ҳолда ўзларидан жавобгарликни олиб ташлашга бўлган ҳаракатларни мавжудлиги.
Тадқиқот давомида ўрганилган маълумотлар асосида қуйидаги таклифларни шакллантириш мумкин:

  1. Банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, пул ўтказмаларини амалга оширишда ёки қабул қилишда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно);

Банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, пул ўтказмаларини амалга оширишда ёки қабул қилишда энг кам иш хаккининг 100 баробари ёки ундан ошадиган кисми буйича маълумот бериш таклифи-сабаб банк хисоб ракамини очмасдан кўчирилаётган майда суммаларни куплиги ва назорат килишнинг имкониятини камайиши.

  1. Мижозни ташаббуси билан барча маблағларни ечиб олиш ёки уларни бошқа тижорат банкларига ўтказиш орқали амалий иш муносабатларини асоссиз ва (ёки) муддатидан олдин тўхтатилиши;

Таклиф бундан холатда ушбу операциялар энг кам иш хакининг 300 баробаридан ошган ҳолларда маълумот берилиши таклиф этилади.

  1. 2886-сонли Ички назорат қоидаларининг 22-банди, б-кичик бандининг 7-хатбошиси (банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, пул ўтказмаларини амалга оширишда ёки қабул қилишда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно))га ўзгартириш киритиш яъни мижоз банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, банк кассасидан нақд пулда тўловлар (бошқа банкдаги кредит учун тўловлар, хусусий малака ошириш ўқув курсларига тўловлар, адвокатлик фирмасига хизмат кўрсатганлик учун тўловлар, хусусий боғча, мактабларга тўловлар ва х.к)ни амалга оширганда мижозни идентификация қилиш учун тўлов суммасига чеклов белгилаш. (масалан 5 млн.сўмдан юқорисини идентификация қилиш).

  2. 2886-сонли Ички назорат қоидаларининг 48-банди, 17-хатбошисида жисмоний шахснинг ҳисобварағидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечилиши гумонли операция ҳисобланиши кўрсатилган. Ушбу бандга киритилган Омонат амалиётлари бўйича операциялар яъни, мижознинг нақд пул кўринишида омонат ҳисобрақамини шакллантириши ва муддатида нақд пул кўринишда ечиб олиши гумонли операция сифатида ҳисобланмасин.

Мижознинг «Ягона дарча»даги электрон маълумотлар картасидан маълумот олиш учун IABS тизими орқали сўровнома берилганда, мижоз ҳақидаги барча маълумотлар (Корхонанинг, акциядорларининг, раҳбарининг маълумотлари, ва х.к) идентификация маълумотларига ҳам автомат ўтишини таъминлаш.
Шунингдек, “ноинсоф” пулларни ювишга қарши курашиш бўйича маҳаллий ва хорижий тажрибаларни ҳамда унда банкларнинг ўрнини тадқиқ этиш натижалари шуни кўрсатдики, кредит ташкилотлари жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимида бирламчи рол ўйнамоқда. Мазкур фараз яна шу билан тасдиқланадики, аксарият давлат ҳукумати органларининг ҳаракатлари биринчи даражадаги миллий тизимини ташкил этишни кучайтиришга қаратилган. Бундан ташқари ривожланган давлатлар миллий жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимида давлат тартибга солувчилар, махсус хизмат тузилмаларининг ролини ошириш ҳамда банк секторининг шаффофлигини таъминлашга кўпроқ эътибор қаратмоқда.
Ахборот технологияларининг ривожланиши оқибатида жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида назорат амалларини автоматлаштириш тенденцияси тобора кучайиб бориши ва глобал ахборот ҳудудининг шаклланиши кузатилмоқда.
Шу билан бирга юқорида келтирилган тенденцияларга қарамай, миллий тизимимизда асосий камчиилик бирламчи молиявий мониторингни баҳолаш субъективлиги ҳисобланади. Бу эса жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган барча назорат қилиш чора-тадбирларнинг сифати ва самарадорлигини сезиларли даражада пасайтиради.
Юқоридагиларни инобатга олиб, мамлакатимиз жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимида мазкур соҳада энг яхши хорижий тажрибаларни, шу жумладан барча ҳукумат маълумотлар базасидан марказлашган ҳолда фойдаланиш ва даромадларни ювиш билан боғлиқ жиноий операцияларни аниқлаш жараёнларини автоматлаштиришни қўллаш тезкор назоратини таъминлайди ва ноқонуний фаолияти ўз вақтида олди олинади. Ҳам банкнинг жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича алоҳида таркибий тузилмалари, ҳам бутун мамлакат қарши курашиш тизимининг ишлаш самарадорлигини янада сифатли таҳлил қилиш учун муааллиф томонидан таклиф этилган махсус мезон ва кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish