Диссертация ilmiy rahbar dots. M. Melibaev " " 2022 yil



Download 3,16 Mb.
bet11/24
Sana18.07.2022
Hajmi3,16 Mb.
#821130
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
Дис.Каримов

НАСОСЛАР ТАСНИФИ
Гидромашиналарда ҳаракатланувчи турли иш қисмлари ёрдамида суюқликларга эненгия берилади ва бу энергиядан турли мақсадларда фойдаланилади ёки суюқлик энергияси бошқа механизмларнинг иш қисмларини ҳаракатга келтиради. Гидромашиналар-механик ҳаракатни суюликнинг ҳаракатига ёки суюқликнинг ҳаракатини механик харакатга айлантириб берувчи қурилмалардир. Гидромашиналар техниканинг суюқлик билан ишлайдиган турли қисмларида кенг қўлланилади. Насослар ва гидродвигателлар гидромашиналарнинг шундай турларига кирадики, уларда суюқлик энергия қабул қилиб олувчи ёки энергия билан таъминловчи иш жисми вазифасини бажаради. Бунда гидромашинанинг иш қобилияти у орқали ўтган суюқлик энергиясининг ўзгариш миқдорига боғлиқ. Шунинг учун ишлаб чиқариш талабига қараб гидромашиналарни суюқлик билан ёки камроқ миқдорда энергия алмашадиган қилиб қурилади ва улар ўзининг тузилиши, турли параметрларини қандай чегарада ўзгариш мумкинлигига қараб ишлаб чиқаришнинг тегишли соҳаларида фойдаланилади.
Насослар суюқликларга энергия берувчи машиналар турига киради ва одатда, сув, нефт, бензин, керосин, турли мойлар ва бошқа суюқликларни чуқурликдан тортиш, юқорига кўтариш, бир жойдан иккинчи жойга узатиш, улар ёрдамида бошқа жисмларни кўчириш, ташиш учун ишлатилади. Бунда суюқликлар насос орқали ўтганида уларнинг энергияси ортади. Бу энергия ёрдамида суюқлик устида айтилган ишларни бажариш мумкин бўлади. Насослар суюқликка берган энергиясига ёки ўзидан қанча суюқлик ўтказа олишига қараб турли гуруҳларга бўлинади ва бажарган вазифасини кайси усулда амалга оширишига Қараб турлича номланади.
Насосларнинг баъзи турларида суюқлик ёки газни боҳқа жойга кўчириш йўли билан сийракланиш ҳосил қилиш учун фойдаланилади. Бундай насосларда суюқликка энергия бериш каби асосий вазифадан кўра вакуум ҳосил қилиш хосаси муҳим бўлиб, улар вакуум насослар дейилади. Вентиляторларнинг ишлаш принциплари марказдан қочма насосларга ўхшаган бўлиб, улар ҳавони ҳаракатга келтириш, турли нарсаларни ҳаво ёрдамида ташиш (пневмотранспорт), ифлосланган ҳавони тоза ҳаво билан алмаштириш, Қиздирилган ҳавони иссиқлик зарур бўлган жойга узатиш (қуритиш ишлари) ва бошқа вазифаларни бажаради. Бунда вентилятор ҳавонинг энергиясини кўп оширмаса ҳам, ўзидан жуда кўп миқдорда ҳаво ўтказа олади. Саноатда ва қишлоқ хўжалигида уларнинг ана шу хусусиятидан фойдаланилади. Насосларга тескари иш бажарувчи, яъни суюқликдан энергияни олиб уни ҳаракат кўринишида бошқа механизмларга узатувчи машиналар гидродвигателлар дейилади. Гидродвигателлардан суюқлик ўтганда унинг энергияси камаяди. Бу камайган энергия ҳисобига гидродвигателнинг иш қисми ҳаракатга келиб, бу ҳаракат бошқа механизмга берилади ва бирор иш бажаради ёки электр энергияси ҳосил қилишда фойдаланилади. Бир хил турга кирган насослар ва гидродвигателларнинг ҳаракатланувчи қисмлари асосан турлича бўлиб, баъзи ҳолларда бир хил бўлиши мумкин. Бунда битта қурилманинг, қўйилган талабга қараб, насос ёки гидродвигатель сифатида ишлаши мумкин.
Бунда насос ёки гидродвигател тескари иш бажарганида унинг фойдали иши камаяди. Сувнинг энергиясини электр энергиясига айлантиришда ишлатиладиган гидродвигателлар трубиналар деб аталиб, улар айрим мустақил группага ажралади. Бу машиналар жуда катта миқдордаги энергияни қабул қилиб ва уни ҳаракатга айлантириб генераторга бериши билан фарқ қилади.
Насоларни гуруҳлаш турлича бўлиб, уларни тузилиши, турли параметрлари, суюқликка энергия бериш усули ва бошқаларга қараб гуруҳлаш усуллари мавжуд. Энг кўп тарқалган усул ишлаш тарзига қараб гуруҳлашдир. Бунда насосларн асосан икки катта гуруҳга бўлиниб. Улар куракли ва ҳажмий насослар дейилади. Бу насослар деярли барча насосларни ўз ичига олади, лекин, бир қанча бошқа тарзда ишлайдиган насослар бу икки гуруҳга кирмай қолади. Бунга оқимчали насослар ва эрлифтлар киради.
Куракли насослар марказдан қочма, ўқий, пропеллерли,уюрмали насосларга бўлинади. Тузилиши ва ишлаш тарзи бир хил бўлгани учун вентиляторларни ҳам куракли насослар гуруҳига киритиш мумкин. Вентиляторларнинг ҳам марказдан қочма, ўқий, пропеллерли турлари мавжуд. Куракли насосларни битта валда бир ёки бир неча иш ғилдираги ўрнатилишига қараб, бир поғонали ва кўп поғонали насосларга ажратиш мумкин. Марказдан қочма насослар сўриш усулига қараб бир томонлама сўрувчи ва икки томонлама сўрувчи насосларга бўлинади.
Ҳажмий насослар икки катта гуруҳга бўлиниб, улар поршенли ва роторли насослар дейилади. Булар яна бир қанча кичик гуруҳчаларга бўлинади.
Оқимчали насослар эса эжектор, инжектор ва гидроэлеваторларни ўз ичига олади. Насосларни бундай гуруҳлашга ишлаб чиқаришда энг кўп тарқалган икки тур (марказдан қочма ва поршенли) насослар атрофида барча насосларни гуруҳлашга интилиш асос бўлган.
Насосларни суюқликка берган босимининг катта-кичиклигига қараб паст босимли (20 м сув уст. гача) ўртача босимли (20…60 м сув уст. га тенг) юқори босимли (60 м сув уст. юқори) насосларга ажратиш мумкин. Уларни берган сарфига қараб паст, ўрта ва юқори сарфли насосларга гуруҳлаш мумкин.
Энергиянинг насосга қандай берилишига қараб гуруҳлашга интилиш ҳам бўлган. Бу айтилган охирги уч тур гуруҳлашнинг ҳар бирига ҳам барча мавжуд насосларни киритиш мумкин бўлгани билан бу уч усул жуда катта камчиликка эга. Чунки бу усулларда бир гуруҳга поршенли, марказдан қочма, роторли, пропеллерли ва ишлаш тарзи тамоман бир-биридан фарқланувчи бошқа насослар кириши мумкин. Суюқликка бурилган энергия турига қараб гуруҳлаш анча қулай. Насосдан ўтаётган суюқликка берилган энергия уч хил бўлиши мумкин: ҳолат энергияси З, босим энергияси (р), кинетик энергия (в22г).
Фақат ҳолат энергияси берувчи машиналар сув кўтаргичлар дейилади. Агар кўтарилаётган суюқлик бўлмай, нефт, турли мойлар ва бошқа хил суюқликлар бўлишлиши мумкинлигини ҳисобга олсак. Бу машиналарни суфқлик кўтаргичлар дейиш керак бўлади. Бу гуруҳга сув кўтариш учун ишлатилган барча қадимги қурилмалар: чархпалак, чиғир, архимед винти ва бошқалар киради. Замонавий қурилмалардан бу гуруҳга кирадиганлари қаторига кам дебитли(кам сарфли) қудуқларданнефть чиқарувчи тортиш қурилмалари, чуқур қудуқлардан газ ва ҳаво ёрдамида суюқлик (сув, нефт) кўтарувчи кутаргичлар киради.
Иккинчи гуруҳга суюқликка босимни орттириш йўли билан энергия берувчи насослар киради. Суюқликни поршен босими (поршенли насослар), айланувчи қисмлар (ротрорли насослар), сиқилган ҳаво, газ ёки буғ ёрдамида сиқиб чиқариш мумкин. Учинчи гуруҳ насосларда суюқликка кинетик энергия берилиб, сўнгра у босим энергиясига айлантирилади. Буларга биринчи галда куракли (марказдан қочма, парракли, ўқий) насослар киради (уларда иш қисми валда айланувчи куракли ғилдираклардир). Насосларда суюқлик қайси турдаги кучлардан (динамик кучлар ёки статик кучлар) фойдаланиб сўрилишига қараб. Улар динамик ёки ҳажмий насосларга бўлинади. Бунда юқоридаги класификацияга кирган насосларнинг поршенли ва роторли турлари ҳажмий насосларга, қолганлари эса динамик насосларга киради.
Халқ хўжалигида куракли насослар кенг тарқалган бўлиб, улар суюқлик ва газларни узатиш учун қўлланилади. Куракли насослар билан хосил қилинадиган босим 2500 м сув уст. дан ошади, иш унуми эса суюқликлар билан ишлаганда 100000 м3соат гача, газлар билан ишлаганда эса 1000000 м3соатгача етади.
Иссиқлик энергетикаси қурилмаларида қозонларни сув билан тўлдириш, уларни керакли тармоққа узатиш, ичимлик сувини истемолчиларга узатиш, иссиқ сув билан таъминлаш, ёнғинга қарши курашда сув билан таъминлаш ва бошқа ишларда марказдан қочма насослар кенг қўлланилади. Иш унуми ва босими юқори бўлган марказдан қочма вентиляторлар тутун сўриш қурилмаларида ва козон агрегатларида пудаш вентиляторлари сифатида қўлланилади. Пар ҳосил қилиш унуми камроқ бўлган пар қозонларини таъминлаш учун поршенли насослар қўлланилади. Роторли насослар йирик насослар ва компрессор қурилмаларини мойлашда ва трубоагрегатларни созлашда қўлланилади.
Сув оқимли насослар буғ трубиналари кондесаторларида ҳавони чиқариш учун қўлланилади. Сув оқимли насосларнинг камчилиги фойдали иш коэффициентининг пастлиги (кўпи билан 31…35 %) ва резерв сув сиғимига сув қуйиш учун иситиш кераклиги киради.
Амалда қишлоқни сув билан таъминлашда сув оқимли насослар одатда марказдан қочма насослар билан бирга ишлатилади. Бундай қурилмаларнинг афзаллиги шундаки, унда қудуқ ичида айланадиган деталлар бўлмайди. Марказдан қочма насос ва электродвигатель ер устида, кузатиш учун қулай жойга жойлаштирилади.
Поршенли насослар билан сув бир текис узатилмайди. Сўришгнинг нотекислиги насоснинг ишига салбий таъсир қилади, чунки у насоснинг сўриш қобилиятини чеклайди.
Бу шарт-шароитлар насоснинг айланишлар сониничеклайди, ҳаво клапанлари ўрнатиш ва боҳқа ноқулайликларга олиб келади. Кўрсатиб ўтилган шарт-шароитлар бу машиналарнинг узатишининг кичиклигини. Кўп металл кетимши ҳамда қиммат туришини билдиради. Шу сабабли поршенли насослар суғоришда ҳамда сув билан таъминлашда кенг қўлланилмайди.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish